Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР АСОСИДА ОДАМ РАСМИНИ ЧИЗИШ


Download 0.63 Mb.
bet10/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР АСОСИДА ОДАМ РАСМИНИ ЧИЗИШ

Қуйида берилган геометрик шакллардан фойдаланиб одам расмини чизинг. Ҳар бир шаклни кичрайтириш ёки катталаштириш мумкин, уларни бир-бирига бирлаштириш мумкин, лекин шакллар сони ўнтадан ошмасин, кам бўлса чизинг, кўп бўлса ўчиринг.





Расмни баҳолаш учун учбурчаклар сонини юзлик, айланалар сонини ўнлик, квадратни эса бирлик билан ҳисобланг. (масалан) учбурчак 6 та, айлана 3 та, квадрат 1 та бўлса 631 бўлади.


1-тип – 901, 910, 820, 811; 703; 712; 721; 730; 604; 613; 622, 631, 640 – «раҳбар».
2-тип – 505, 514, 523, 532; 541; 550 – «тартибли бажарувчи».
3-тип – 406, 415, 424, 433;442; 451; 460 – «ишчан»
4-тип – 307, 316, 325, 334; 343; 352; 361; 370 – «олим».
5-тип – 208, 217, 226, 235; 244; 253; 262; 271; 280 – «интуицияли»
6-тип – 109, 118, 127, 136; 145; 019; 028; 037; 046 – «ихтирочи, лойиҳачи, мусаввир».
7-тип – 550, 451, 460, 352; 361; 370; 253; 262; 271; 280; 154, 163, 172, 181, 190, 055, 073, 082, 091 – «эмпатик».
8-тип – 901, 802, 703, 604; 505; 406; 307; 208; 109 – «эмпатик эмас».
ТИПЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

1-тип «Раҳбар» - ўз номидан маoлумки раҳбарлик, ташиклотчилик қобилияти бор одамлар бўлиб ижтимоий ахлоқ асосида ўзини тутувчи, яхши маoрузачи, ҳар жойда тез мослашувчи, яшил рангни яхши кўради.


901, 910, 802, 811, 820 – ўзгаларни ўзига бўйсунишини яхши кўради.
703, 712, 721, 730 – сўз билан таoсир этувчи
604, 613, 622, 631, 640 – ўқитувчи раҳбар.
2-тип «Бажарувчи» - раҳбарга ўхшаш томонлари кўп, лекин бир қарорга кела олмаслиги билан фарқ қилади, юксак касбий, ташкилотчилик, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчанлик кучли, ҳақиқатпарвар, тез-тез нерв тизими касалланиб туради (зўриқиш натижасида).
3-тип «Ишчан» турли хил қобилият ва талант эгаси, бир неча касбларни билади, бир фан билан чекланмайди, тартибсизликни, ифлосликни ёмон кўради. (Шу масалада тез-тез жанжаллашиб туради) тез хафа бўлади, кўнгли юмшоқ.
415 – «Шоир», 424 – «ўша ишчан».
4-тип «Олим» - ўз номидан маoлумки илмий ишга лаёқатли, изланувчан, интеллекти кучли, назарий билими кучли, ўз ишининг устаси.
316 – назарий жиҳатдан ҳар қандай теория ишлаб чиқадиган, кўп ишловчи.
325 – ҳаётни ўрганувчи олим, тиббий ходим, биолог, бу типга кино, цирк, театр, режиссёр ва ҳоказолар киради.
5-тип «Интуицияли» - нерв тизими яхши ишлайдиган, лекин чарчамайдиган, бир ишдан иккинчи ишга тез ўта оладиган, янгиликка интилувчан, ўзгаларни ҳимоя қилувчи, техник ижодкорлик билан шуғулланувчи, ўзининг ахлоқ нормасига эга бўлиб ўшанга бўйсунади ва кучли назорат қилади, ўз озодлигини ҳеч нарсага алмашмайди.
235-психолог, 244-филолог, 217-тасвирий санoат, 226-янгиликка ўч.
6-тип – «Ихтирочи, лойиҳачи, мусаввир» - буларда идрок, тасаввур (асосан, фазовий тасаввур) кучли, техник, бадиий интеллектуал ижодкорлик билан шуғулланувчи. Ўз ғояларига эга, ҳиссиётли, ўз аҳлоқ нормасига эга. 019 – яхши маoрузачи, 118-конструктор.
7-тип «Эмпатик» - ўзгаларнинг ғами ва шодлигига шерик, характери, мулойим, ўзгаларни ўйлаб ўзини унутиб қўядиган шахслар типи.
8-тип «Эмпатик эмас» - эмпатик типининг тескариси, эгоистик хусусиятли бошқаларни ўзига бўйсиндирувчи, агар шундай қилолмаса ўз муаммоси билан ўзи овора бўлиб, яккаланиб қолувчилар типи.
Булардан ташқари расмда ажралиб турувчи тасвирлар бўлса:

Бўйин – тез хафа бўлувчи


Қулоқ – тинглашни билувчи
Чўнтак – болаларни ўйловчи
Шляпа – ташвишли
Юзда фақат оғиз бўлса – кўп гапирувчи
Юз тўлиқ (қош, кўз, бурун, оғиз) – давранинг гули
Фақат бурун – ҳидни сезувчи, яхши кўрувчи.

Ҳазил-тест «Аёл – Эркак»


Саволларга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беринг. Ҳар бешта саволдан сўнг «ҳа».


«Ҳа», бўлса «1», «йўқ» бўлса «0» қўйинг. Сизда бешта рақам ҳосил бўлади. Жадвалдан ўша рақамни топиб кимлигингизни билиб олинг. Сиз тўплаган рақам бўлмаса демак тўғри жавоб бермагансиз. Омад ёр бўлсин.

  1. Эркак (аёл) кишига сиз менга ёқасиз дея оласизми?

  2. Эркакнинг (аёл) ҳийласига учасизми?

  3. Чиройли эркак (аёл) ларга қарайсизми?

  4. Одамларнинг ақлсизлигини кечира оласизми?

  5. Эркак (аёл) кишини ура оласизми?

  6. Ўз севги хотираларингиз билан ҳамдардлашасизми?

  7. Бегона эркак (аёл)лар даврасида ўзингизни яхши ҳис қиласизми?

  8. Ишқий хотираларингиз билан дардлашасизми?

  9. Бир кўрганда севишга ишонасизми?

  10. Хиёнатни кечира оласизми?

  11. Болаларни севасизми?

  12. Чекиш ва ичиш сизга ёқадими?

  13. Севган одамингизга хиёнат қила оласизми?

  14. Ҳақиқий севган ишингиз борми?

  15. Кўзга яққол ташланадиган кийим кийиш ёқадими?

  16. Шовқин давраларни ёқтирасизми?

  17. Мумтоз қўшиқлар сизга ёқадими?

  18. Бегона эркак (аёл) лардан совға қабул қила оласизми?

  19. Спорт билан шуғулланасизми?

  20. Ўз ишингизни севасизми?

  21. Рашкчимисиз?

  22. Мавҳумлик (абстракция) ни ёқтирасизми?

  23. Шанбаликни ёқтирасизми?

  24. Иримчимисиз?

  25. Фантастикани ёқтирасизми?

Жавоблар жадвали






Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling