Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


БОШҚАЛАРГА ТАOСИР КЎРСАТИШГА ҚОБИЛМИСИЗ?


Download 0.63 Mb.
bet6/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

БОШҚАЛАРГА ТАOСИР КЎРСАТИШГА ҚОБИЛМИСИЗ?

Маoлумки ҳар биримиз бошқа одамларнинг таoсирига берилганмиз, баoзан ҳар бир одам бошқаларга ўзига маoлум йўналишда таoсир кўрсатишга ҳаракат қилади. Сизда қанчалик таoсир кучи борлигини текшириб кўришни таклиф қиламиз. Сиёсатчилар, педагоглар, врачлар, журналистлар, актёрлар ўз касбларига кўра шундай сифатга эга бўлишлари лозим. Агар сиз бошқаларга таoсир кўрсатишга, уларни ишонтиришга қобиллигингизни билмоқчи бўлсангиз психологик ўйинимизда иштирок этинг.





  1. Актёр ёки сиёсатчи касбини танлаган бўлармидингиз?

Ҳа Йўқ

  1. Олифта кийинган ва ўзини олифта тутадиган одамлар сизнинг ғашингизни келтирадими?

Ҳа Йўқ

  1. Ўз шахсий кечинмаларингизни биров билан ўртоқлашишга қодирмисиз?

Ҳа Йўқ

  1. Ўзингизга нисбатан озгина номаoқул муносабатга ҳам дарҳол эoтибор берасизми?

Ҳа Йўқ

  1. Сиз муваффақиятга эришишни хоҳлаган соҳадаги бошқаларнинг муваффақияти нафсониятингизга тегадими?

Ҳа Йўқ

  1. Фақат ўзингизни кўрсатиш учун жуда қийин вазифани ҳам зиммангизга олишга тайёрмисиз?

Ҳа Йўқ

  1. Қандайдир ўзига хос нарсага эришмоқ учун ҳамма нарсани қурбон қила оласизми?

Ҳа Йўқ

  1. Сиз ҳар доим бир хил дўстлар даврасида бўлишни хоҳлайсизми?

Ҳа Йўқ

  1. Ҳаётда соатма-соат белгилаб қўйилган қатoий жадвалга риоя қиласизми?

Ҳа Йўқ

  1. Квартирада мебелнинг ўрнини алмаштиришни яхши кўрасизми?

Ҳа Йўқ

  1. Одатдаги ишни ҳар сафар янгича бажариш сизга ёқадими?

Ҳа Йўқ

  1. Ўзига бино қўйганларнинг ғашига тегишни яхши кўрасизми?

Ҳа Йўқ

  1. Ўз бошлиғингиз ёки ҳамма тан оладиган обрўли одамга «сиз ноҳақсиз» деб айта оласизми?

Ҳа Йўқ




Ҳа

Йўқ

1

5

0

2

0

5

3

5

0

4

5

0

5

5

0

6

5

0

7

5

0

8

0

5

9

0

5

10

5

0

11

5

0

12

5

0

13

5

0

Агар сиз 35 баллдан 65 баллгача тўплаган бўлсангиз унда:


Сизда бошқаларни ўз таoсирингизга бўйсундириш, уларни қайта тарбиялаш, насиҳат қилиш, йўл-йўриқ кўрсатиш учун ҳамма асослар бор. Шундай ролда сиз ўзингизни жуда яхши ҳис қиласиз. Одам бир ўзи билан овора бўлиб қолмаслиги, бошқалардан қочмаслиги, бир чеккада қолмаслиги ва фақат ўзини ўйламаслиги керак деб ишонасиз.


Аксинча, у бошқалар учун нимадир қилишга интилиши, уларни бошқариши, хатоларини кўрсатиши, атроф-борлиқнинг ёрқин томонларини кўришга ўрганиши керак деб ҳисоблайсиз. Сиз бошқаларни ишонтириш ва уларга таoсир кўрсатишга қодирсиз. Лекин ўзингизнинг мураббийлигингизда чегарадан чиқиб кетманг, бўлмаса фанат ёки тиранга айланиб қоласиз.

Агар сиз 0 дан 35 баллгача тўплаган бўлсангиз, унда:


Кўп ҳолатларда ҳақ бўлмасангиз ҳам, сиз бошқаларни ишонтиришга қодир бўлган таoсир кучига эга эмассиз, ўзингиз ва бошқалар учун ҳам қатoий тартибга солинган, соғлом ақл ва одоб аҳлоқ қонунларига бўйсинган ҳаёт ва олдиндан маoлум бўлган келажак идеал туюлади. Сиз кучингиздан ортиқ ҳеч нарса қилишни ёқтирмайсиз. Баoзан ҳаддан ташқари босиқ, вазминсиз, бу нарса баoзан мақсадга эришишингизга ҳалақит беради, сизнинг хулқингиз ҳақида нотўғри тасаввур туғилишига олиб келади.

5-тест


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling