Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet15/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ЙИЛЛАР БЎЙИЧА БАШОРАТ


Сиз эoтибор бериб кузатган бўлсангиз, сезиш унча қийин эмас: Зодиакнинг «рақиб» буржи остида туғилган инсонлар бинойидек ўзаро муроса қиладилар ва аксинча, муросасизликда яшаши кутилган инсонлар кўп урушиб, жанжаллашадилар. Ажабланарли ери йўқ! Зодиак туркумларидан ташқари, бизнинг шахсимиз ва тақдиримизни яна кўплаб бошқа астрологик маoлумотлар аниқлаб беради. Буни шахсий толеoнома тузиб аниқлаб олиш мумкин.

Шарқий толеoнома рамзлари шахсни батафсил таoрифлаб бермайди, лекин улар доимо ва бевосита инсонга ўз таoсирини ўтказади. Шунинг учун айрим ҳолатларда туғилган саналарга асосланиш мумкин. Асосийси: никоҳ, ҳамкорлик, одамлар ўртасидаги ҳар турли муносабатлар шериклар орасидаги ёш фарқига боғлиқ. Энг қулай ва ишончли фарқи 4 ёш ҳисобланади. Сиздан 4 ёш фарқи бор келишган инсон билан дадил ФҲДЁга йўл олишингиз, умумий бизнес бошлашингиз, саёҳатга отланишингиз мумкин. 6 ёш фарқ эса ўта хатарли, бундай шерик билан яхши иттифоқ тузишингиз амримаҳол.


Ноқулай вариантлардан бири бир йилда туғилган киши билан никоҳ ёки ўзаро ҳамкорлик ижтимоий жиззакиликдан ҳоли бўлса, узун қиш кечаларида телевизор қаршисида ёнма-ён ўтиришга сабр қилса, бу ёш фарқи хавфли эмас. Аммо етакчи (лидер) лар учун бу хавфсиз эмас: сиз доим бир-бирингизнинг йўлингизни кесиб ўтиб турасиз.
1 ёш фарқ бойлик тўплашга кўпроқ имкон беради. Бундай ҳамкорлар кўпроқ пул топишга ёрдам беради, бундай муносабатларда (никоҳ ёки ишми) қарзларни қайтариш енгилроқ. Сиздан 2 ёш фарқи бор инсон билан бойиб кетиш ҳақидаги орзуингизни унутишга тўғри келади -бироқ сизга «кўз тўймаслиги ва туйғулар мўллиги» кафолатланади. Шуни назарда тутингки, бундай алоқалар узоқ яшамайди.
Ёш фарқи 3,6,9,12 ва 15 бўлса, бу хавфли: орасида учга каррали миқдор ёш фарқи бор инсонлар бир-бирига синовлар келтиради. Бундай муносабатлар кураш, рақиблик ва рақобат устига қурилади.
Энг муносиб ва осуда муносабатлар, аввал айтганимиздек, 6 ёш фарқидир. Аммо қалтис саргузаштлар ишқида юрганлар, «ҳаёт бу кураш» деган фикрга амин бўлганлар учун айнан шундай иттифоқ 3 ва 12 бўлганларни эса рақибликка чоғлантириш мумкин. Сиздан 9 ёш фарқи бор шеригингиз ҳаётингизга кўплаб соғлом рақобат руҳини ва яна шунча макр-ҳийла, фитна олиб келиши мумкин.
Ораларида 8 ёш фарқи бўлганлар ўртасида муносабатлар жуда уйғунликда ривожланади. Бундай иттифоқ эртанги кунга ишонч беради, ижодий бошланишни тўлақонли намоён эта олишга куч беради. Яна ҳам маoқулли: ёш фарқи икки карра саккиз-16 ёшни ташкил этганидир. Ҳамроҳлар доимо бир-бирини тўлдириб, бирининг яхши фазилати иккинчисининг камчилигини тўлдириб боради. Бундай иттифоқ доимо олға интилувчилар учун жуда қулай, бироқ ҳаёт йўлида тўхтаб, ҳаракатсиз қолиши бу иттифоқни инқирозга олиб келади.
Агар ҳамроҳлар орасидаги фарқ 5, 10, 15 ёшни ташкил этса, эсда тутинг: уларни авлодлар олдидаги мажбуриятлар ёки ўтмиш ғоялари бирлаштириб турибди. Бундай никоҳда ижодий ёки расмий ҳамкорликда ёш ҳамроҳларга бироз енгилроқ бўлади: унинг мажбуриятлари енгилроқ. Бу муносабатни оддий ва муносиб деб бўлмайди, лекин бу алоқалар ҳаётда тўғри йўлни танлаш, руҳий ҳолатлардан чиқиш ва маoнавий юксалишда ёрдам беради.
11 ёш фарқи бўлган муносабатлар тасодифларга тўла иттифоқ ваoда қилади. Сиз қизиққонсиз, бирданига битта картага ҳамма нарсани қўйишингиз шундай ҳамроҳлар билан афсонавий бахтга эришишингиз, миллионерга айланишингиз мумкин. Худди шу тахлит бирданига ҳамма нарсадан жудо бўлиб қолишингиз мумкин.
Ёш фарқи 13 йил бўлган инсонларга бу иттифоқ енгил ҳаётни ваoда қилмайди. Агар сиз қалтис ҳолатлардан қўрқмасангиз, маoнавий юксалишга интилсангиз, бу муносабатлардан чўчиманг.
Ёши ўртасида 7 ёки 14 йил фарқи бор инсонлар бирлашса, улар ўз турмушларини ўта мураккаблаштирадилар, доимо истаб-истамай бир-бирига ёмон назар, зиён-заҳмат йўллайдилар. Хиёнат ва сотқинлик эҳтимоли бор. Бироқ яширин алоқаларни ошкор қилишни истамайдиганлар учун бу фарқ жуда муносиб бўлади

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling