Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet17/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ХАФА БЎЛИШ ШАРТ ЭМАС


Хафа бўлиш инсон табиатига хос нарса. Мабодо «Ҳеч қачон хафа бўлмайман»,-деган инсонни учратиб қолсангиз, унинг гапига ишонманг… Албатта, у фаришта бўлмаса агар…Хафа бўлиш туйғуси болалигимизданоқ ортимиздан соядек эргашиб юради. Дейлик, боғчада ҳаммага қўшимча мева шарбатини беришди, сизга эса йўқ, чунки етмай қолди. Параллел синфдаги ёқимтой йигитча сизга қиё ҳам боқмади. Учинчи курслигингизда эса йигитингизни қўпол сўзи учун кечирасиз-у, аммо ўша кўзи бақрайган беҳаё учун сизни ташлаб кетди.

Хафа бўлиш туйғуси- дунё каби қадимийдир. У ҳамма жойда бор ва бўлади.


Инсон хафачилиги чегараси қамровининг ўлчами йўқ. У ҳар нарса учун хафа бўлавериши мумкин. Баoзилар, масалан, об-ҳаводан хафа бўлишади, -уч кундан бери тинимсиз ёмғир ёғмоқда ахир. Ҳақиқатдан ҳам бу бир бемаoнилик! Бошқалар эса уйи олдига худди ўзининг гаражига қўйгандек, бемалол машинасини тўхтатиб қўйган ўзбошимчадан хафа бўлишади. Яна бировлар уч ойдан бери кассирдан бирон бир ёқимли жавоб эшитолмай хафа. Яна бир хил кишилар эса ақлга сиғмас нарсаларга хафа бўлишади, мисол: кимдир омадли никоҳ қурса, кимнингдир иши юришиб кетса, кимдир янги кўйлак сотиб олса, кимнингдир шунчаки кайфияти яхши бўлса…
Тўғри-да, унда бор-у, сизда йўқ, алам қиладими?! Кимдир ҳаётдан завқ олиб яшамоқда, кимдир эса дўзах азобларига маҳкум. Хафа бўласизда…
Яна шундай тоифа кишилар мавжудки-доимо ўз-ўзидан хафа бўлиб юришади- нега мактабда инглиз тили дарсидан қочардим-а, мана ҳозир чет эллик ҳамкорлар олдида изза бўлиб ўтирибман. Лекин одамлар кўпдан-кўп ҳолларда ўз яқинларидан хафа бўлишади. Нега? Чунки бизга яқин бўлмаганлар бизлардан «қарздор» жойлари йўқ. Ўзаро мажбуриятлар билан эса айнан ўша яқинларимиз орқали боғланганмиз. Турмуш ўртоғмиз, дўстимиз ёки опа-сингилларимиз биз кутгандек ҳаракат қилишмаса, биз дарҳол улардан хафа бўламиз - бу биз кутган нарсанинг рўй бермаслигига боғлиқ.
Хафачилик диапазони у ёки бу инсонниг қанчалик «кенг» яшашига боғлиқ. Дейлик, турмуш ўртоғингиз туғилган кунингизга ошхона анжомлари тўпламини совға қилса хафа бўлармидингиз? Мен ҳам хафа бўлмасдим. Баoзи аёллар эса бу совғадан қаттиқ хафа бўлишади. Чунки каттароқ совға кутишган бўлади-да!
Биз аёллар кўпроқ кимдан хафа бўламиз?
Албатта эркаклардан.
Чунки айнан улар бизни бошқалардан кўра кўпроқ хафа қиладилар. Уларни тушуниш баoзида жуда ҳам қийин бўлиб кетади. Ана шу тушунмовчилик оқибатида биз хафа бўламиз.
Уларни тўғри тушуниш учун эркаларга хос бир нечта «фазилатлар» ни билиб олиш зарур.
Қарама-қарши жинс вакиллари ўз туйғуларини ошкор қилаверишни кўпам ёқтирмайдилар (айниқса уларнинг сизга муносабати жиддий бўлмаса), демак нега севги изҳор қилмайди деб хафа бўлиш шарт эмас.

  • Агар йигитингиз сизнинг қошингиз, сочингиз ёки кўзларингизни севаман деб айтса, у ақлингизни севмайди дегани эмас.

  • Мабодо у донолигингиздан фахрланса бу сиз уни аёл сифатида қизиқтирмайсиз дегани эмас.

  • «Азизим, мен бироз тўлишибманми дейман?» иборангизга жавобан у: «Сен менга шундоқ ҳам жуда ёқасан!» деса бу айни ҳақиқат.

  • Бироқ «Сенинг ёнингда бўлсам, ўзимни яхши сезаман!» деган гапи «сенга уйланаман» дегани эмас.

Айтганча, руҳшунослар фикрига қараганда эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ хафа бўлишар экан. Улар буни кўрсатмаслиги аниқ, лекин юрагида бунинг барчаси қайнаб туради. Гап шундаки, эркаклар танқидни кечирмайдилар, ҳазм ҳам қила олмайдилар. Ўша омади юришган эркакни мисол келтиришни ҳаёлингизга ҳам келтирманг. Қисқасини айтадиган бўлсак, ақлли эркаклар ҳеч қачон аёллардан хафа бўлишмайди.
Шу ўринда бир француз мақолини эслаб ўтсак: «Агар аёл эркакни хафа қилса, эркак киши ўша аёлдан кечирим сўраши лозим».
Демак, уларни кечиришга тайёрмиз, тўғрими?!
Хафа бўлишни тўхтатиб, яшашни бошлаш мумкинми?
Ҳаммаси оддийдек кўринади: ишонма, қўрқма, ялинма. Тинчлан. Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутма ҳам. Бу қийин дейишингиз мумкин. Имкони борича шунга кўникинг.
Бундан ташқари ҳаммаси ёдингизда бўлсин: ўзига ишонадиган, ўз ҳаётини тўғри йўлга сола биладиган, умуман мустақил фикрли инсон ҳеч қачон бўлар бўлмасга хафа бўлавермайди.
Ҳеч қачон тўлиқ хафа бўлишдан қутула олмаймиз. Биз айтолмай қолган, юрагимиз тубида яшириниб қолган, ичга «ютилган» хафагарчиликлар эса тўпланавериб, онгимизга сингиб боравериб-қаҳр ёки ҳасадга айланади.
Хафачиликдан халос бўлишнинг усуллари:

  • Сизни хафа қилган инсонга шу заҳотиёқ сизни ранжитиб қўйганини маoлум қилинг. Энг оддий сўзлар билан, ҳеч бир баланд товушсиз. Жанжалнинг умуман кераги йўқ. Кўпиртирманг, қўшманг, умумлаштирманг (Мен аввалдан билардим. Сиздан нимани ҳам кутиш мумкин, ҳар доим шундай қиласиз ахир, қабилида сўзларни ишлатманг).

  • Мабодо сиз айрим сабабларга кўра ундан хафа бўлганлигингизни айта олмасангиз: дарҳол ёлғиз қолингда кўп маротаба баланд овозда: «Мен хафа бўлдим. Мен хафа бўлдим»-деб такрорлаш зарур. Ёстиқни дўппослашингиз ҳам мумкин.

  • Сиз хафа бўлган инсонни ҳаёлан саҳнага чиқаринг. Уни бахтли, жилмайиб турган ҳолда тасаввур қилинг. Кейин у саҳнани тарк этсинда, ўрнини сиз эгалланг. Сиз ҳам ҳаётдан мамнун, бахтлисиз.

Бу машқ осон эмас, лекин бир ой давомида кунига бир мартадан бажарсангиз, яшаш анча енгиллашади.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling