Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet25/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

СУВРАТДАН СИЙРАТГА. КЎЗ

Инсон шаклу шамойилида сир бисёр. Катта ҳаёт йўлини босиб ўтган буюк алломалар Арасту, Афлотун, Бузургмеҳр, Дунасарий, Луқмони Ҳакимлар бу ҳақда кўп ёзиб қолдирганлар. Мана танишинг, ўқиб кўринг ва Сиз ҳам донишмандлар йўлини тутинг: қиёсланг, таққослаб кўринг, ўзингиз учун хулосалар чиқариб олинг, лекин ошкора айтишга бироз шошилманг. Демак, сувратдан сийратга.



  • кўз равшан бўлса, қалбнинг оқлиги, хуш-хуррамлиги белгисидир.

  • кўз телбанома бўлса, аҳмоқ ва бефаҳмлигидан нишонадир.

  • кўз кичик бўлса, ожизлик ва ғам андуҳга ботганлигидан белгидир.

  • кўз ҳаракатсиз хира бўлса аблаҳликнинг далилидир.

  • кўз ёшли бўлса, яхшиликка мойиллигидан белгидир.

  • кўз қуруқ бўлса, киши тошюрак, беақл, фаҳмсиз ва шармсиз бўлади.

  • кўз катта ва хира бўлса, бадгумон ва қўрқоқликдан белгидир.

  • кўз беҳаракат бўлса, заиф, жоҳил ва танбалдир.

  • кўз аланглаб турса, зино ва шаҳватпарастликдан белгидир.

  • кўз хас тушгандай қимирлаб турса, бу киши зиною лаззатга берилган, шаҳватпараст бўлади.

  • кўз мовий сарғиш ва ёшсиз бўлса, ундай киши ёмонлик ва қабиҳликка одат қилган бўлади.

  • кўз ёшланмайдиган ва бенур бўлса, ундай киши одамлар қонини тўкишга шай бўлади.

  • кўз ўйнаб тургувчи, кичик бўлса, ҳийлагар ва итфеoл бўлади.

  • кўзнинг оқ ва қораси баробар бўлса, у вафоли, ростгўй ва яхшилик қилгувчидир.

  • агар кўзнинг ҳеч шуoласи, жилоси бўлмаса, ундай киши одамлар бахтсизлигидан шодланади, улар шон-шавкатининг завол топишини истагувчилардир.

  • кимнинг кўзи узоқни жуда яхши кўрса, унинг аччиғи тез чиқадир. Кимки кулганида кўзида ёш йилтилласа, у яхши хулқ-атвор эгасидир.

  • кимки кўзини тез-тез очиб юмса, у содиқ дўст ва ёмон ишлардан ҳоли кишидир.

  • кимки кўзини оҳиста юмиб очаверса, хиёнатчи, бевафо, аҳдини бузадигандир.

  • кимнинг кўзи жуда ўткир бўлса, у оилапарвар, аммо молга ўч бўлади.

  • кичик тор кўз олдга туртиб чиққан бўлса, зийрак, қабиҳ сўзлик бўлади.

  • кўз тор бўлса, кишининг бадфеoл ва зинокорлигидан далолат беради. Кўз кичик ва хира бўлса, очкўз ва молпараст бўлади.


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling