Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet26/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ҚОН ТУРКУМИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Баoзи хорижий руҳшуносларнинг фикрича, инсон фитрати, саломатлиги, мижози қон туркуми билан боғлиқ экан. Бунинг эр-хотинликка ҳам таoсири бордир.


Биринчи қон туркумига мансублар жўшқин, серғайрат, тез элакишадиган бўладилар. Улар мустаҳкам, саботли кишилардир. Раҳбарлик лавозимларида улар ўзларини тўла намоён этадилар. Улар ишда чарчашни билмайдилар, қисқа муддатда бошқаларга нисбатан уч ҳисса кўп иш бажара оладилар. Улар табиатан соғломдирлар, узоқ умр кўрадилар. Уларнинг 75 йил умр кўриш эҳтимоли бошқа қон туркумига эга бўлган кишиларникидан 60 фоизга юқоридир. Айтишларича, биринчи қон туркумига эга бўлган инсонларнинг жисмонан соғлом эканликлари кўп жиҳатдан улар руҳиятининг мустаҳкамлиги билан белгиланади. Улар ўн икки бармоқли ичак ва ошқозон яраси дардига мойил бўлишади. Жисмоний меҳнат улар учун фойдалидир. Спиртли ичимликлардан улар бошқаларга нисбатан кам зиён кўрадилар. Уларга мол ва парранда (товуқ) гўшти мос келади.
Иккинчи қон туркумига эга бўлганлар одобли, серфаҳм кишилардир. Улар энг кучли стресс ҳолатида ҳам иш қобилиятини йўқотмайдилар. Улар инсофли, тиришқоқ кишилардир, хизмат пиллапоясига тез кўтарилишади. Улар ваoдаларига ҳамиша вафо қиладилар. Улар ота-оналарига, дўстларига, маoшуқаларига ҳамиша содиқдирлар. Бир сўз билан айтсак, бу тоифа кишилар ҳар жиҳатдан баркамолдирлар. Бироқ, улар дардга тез-тез чалинишади. Улар, айниқса, юрак инфаркти, атеросклероз, қанд ва рак касалликларига мойилдирлар. Бу тоифа одамлар спиртли ичимликларни кўтара олмайдилар. Улар ҳазми енгил гўштларни истеoмол қилишлари лозим.
Учинчи қон туркумига мансублар табиатан назокатли ва қобилиятли бўлишади. Улар ҳамкасбларини, дўстларини юксак қадрлайдилар. Иш бобида ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам жуда талабчандирлар. Улар сиртдан мўмин-қобил, вазмин кўринсаларда, аммо аслида қалбан жуда нозик бўлишади. Ишқ-муҳаббат ҳақида сўз кетганда улар қалбида эҳтирослар туғён уради. Бу қон туркумидаги аёлларда рашк кучли бўлади. Умуман улар мустақил бўлишга мойилдирлар. Улар кўпроқ кайфиятга қараб иш тутадилар. Учинчи қон туркумидагилар биринчи туркум кишиларига нисбатан соғломроқ бўлишади. Улар қўй гўштини истеoмол қилганлари маoқул.
Тўртинчи қон туркумига мансубларга келсак, улар икки қалб эгасидек туюладилар. Улардаги сершубҳалик ва ички қийналиш, азобланиш боиси ҳам баoзан шундандир. Улар қалбдаги ҳис-туйғулар пўртанасини ҳамиша ичда сақлашга интилишади, юзага чиқаришмайди. Ишқ-муҳаббат, дўстлик ва оила бобида улар ҳавас қилса арзийдиган кишилардир. Ўзини бахтиёр қилишга интилиш орқали у ўз маoшуқ ва маoшуқасининг ҳам саодатли бўлиши учун интилади. Бу қон туркуми ҳақида ахборотлар кам бўлиб (бу туркум камдан-кам учрайди), бу ҳол кенгроқ тадқиқот ўтказишга тўсқинлик қилади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling