Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet24/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ИСМ-ТАҚДИРНИ БЕЛГИЛАЙДИ
Қуйидаги ҳарфлар хусусиятини ўқиб чиқиб, танлаган ёрингиз қандай феoл-атвор эгаси эканлигини, табиатан мулойим ёки аксинча эканлигини билиб олинг.


ҲАРФЛАБ ЎҚИЙМИЗ.
А-исмида ушбу ҳарф мавжуд инсонлар меҳнаткаш бўлишади. Улар туну-кун меҳнат қилиб, ҳар доим ҳам ўз фойдаси учун ишлайвермайдилар.
Б- таваккалчилик ҳарфи. Исмида ушбу ҳарф мавжуд инсон ҳаётда доимо таваккал қилишига тўғри келади: у ё пулларни, ё соғлигини, ё ҳаётини ўртага қўяди.
В- орзуларни рўёбга чиқариш ҳарфи. Лекин бу ҳарф исмида мавжуд бўлган инсонларнинг ҳамма орзулари ҳам амалга ошавермайди, фақат оқилона, обдон режалаштирилган истакларгина рўёбга чиқиши мумкин.
Г-озодаликни хуш кўрувчи инсонларнинг исмида ушбу ҳарф мавжуддир.
Д-чаққонлик рамзи. Исмида ушбу ҳарф мавжуд инсонлар доимо ўз ҳаққини биринчи бўлиб талаб қиладилар.
Е-ҳукмронликка интилувчан инсонлар исмида учрайди. Лекин шуниси қизиқки, исмида бу ҳарф мавжуд инсонлар кўп ҳолларда содда, гўл бўладилар. Бундай инсонлар гоҳида жиддий вазиятларда бирон-бир ахмоқона фикрни ўйламасдан айтиб юборишлари ҳам мумкин.
Ж-гўзалликни севувчилар ҳарфи. Кўпинча исмида ушбу ҳарф мавжуд инсонлар ташқи кўринишга ҳаддан зиёд эoтибор бериб юборадилар.
З-айбдорлик ҳарфи. Бошқа ҳарфларга қараганда шу ҳарф исмида мавжуд бўлган кишилар мудом ё ўзларини, ё атрофдагиларни бирон бир нарсада айблаб яшайдилар.
И-соғлом идрок. Бу инсонлар ҳаётда ҳамма нарсани етти ўлчаб, бир кесиб амалга оширадилар. Барча нарсаларга ҳаққоний қарайдилар.
Й- ташқи кўринишидан ўзига ишонувчан ва кучли бўлсада, аслида ундай эмас. Бундай кишилар бўлар-бўлмасга ваҳима қиладиган кишилар тоифасига кирадилар.
Қ-К-бу ҳарф бир варакайига сирлилик ва мустақилликни ифодалайди. Бундай инсонлар барча муаммоларни бошқаларга билдириб ўтирмай, ўз билганича ҳал этадилар.
Л-шу ҳарф мавжуд бўлган инсонлар учун –маoнавияти юқори ҳаётдан кўра, ўз жисмининг гўзаллиги афзал.
М-янги таассуротлар рамзи. Исмида бу ҳарф бўлган инсонлар саёҳат қилишни, кинога боришни хуш кўрувчилар тоифасидан бўлишади.
Н-танлаш белгиси. Бу ҳарфли инсонлар таомларни, алоқаларни саралаб танлашга мойил бўладилар.
О-чегараланганлик рамзи. Бундай инсонлар ёшликларида сингдирилган қоидалар бўйича яшайдилар. Онаси ёки отасига жуда ҳам ўхшаб кетувчи кишиларга кўнгил қўйишга мойил бўладилар.
П-ғалаба қозониш белгиси. Улар хоҳ муаммоларни, хоҳ бирон бир қалбни бўлсин осонликча таслим қиладилар.
Р-ҳаёт йўлидан тўғри, яoни чалғимай бориш, кўзлаган мақсади ва айтган сўзига садоқат рамзи.
С-порлоқлик рамзи. Ҳаво момони айрилиқ билан ўз макрига илинтирган илоннинг ёрқин ранги. Бундай одамлар узоқ вақтгача кишилар ёдида бўладилар.
Т-ҳар хил нарсаларга муҳаббат. Бундай кишилар жуда ҳам инжиқ бўладилар, ҳаттоки баoзида ўзлари нима исташини ҳам яхши билмайдилар.
У- айёрлик. Бу ҳарф исмида мавжуд бўлган инсонлар ўзлари учун керакли нарсани осонликча кўп меҳнат сарф қилмай қўлга кирита оладилар.
Ф-донолик ва мустақиллик. Исмида ушбу ҳарф мавжуд бўлган инсонлар кучли бошлиқ бўла оладилар.
Х-Ҳ-меҳрибонлик рамзи. Бундай инсонлар ҳеч қачон ҳеч кимни эoтиборсиз қолдирмайди. Доимо кўмак беришга қодирдирлар.
Ц-эзгуликка умид. Улар фақат бировларга яхшилик қилишга ҳаракат қиладилар.
Ч-бу ҳарф фақат ўта довюрак инсонлар исмида учрайди. Улар яқин кишиларини жуда меҳр билан ҳимоя қиладилар.
Ш-совуққонлик ҳарфи. Бундай инсонлар ҳеч қачон ваҳимага тушмайдилар.
Э-энг худбин инсонлар исмида учрайдиган ҳарф. Қисқаси ҳаётдан ўз фойдасига ҳамма нарсани ола билувчи инсондир.
Ю-хаёлпарастликка мойил инсонлар ҳарфи. Бу инсонлар ҳаётда бир кишинигина чиндан севиб яшашлари мумкин.
Я-агар бирон бир мақсадни ўзи танлаб олса, исмида ушбу ҳарф мавжуд инсонлар келажакда ўқимишли бўладилар.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling