Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шуни қиласизми ёки йўқми!
ТАҚДИРИНГ ЎЗ ҚЎЛИНГДА
Йигитлар ўз маҳбубаларини қанчалик севмасинлар, баoзи бир нарсаларни улар ҳеч қачон кечира олмайдилар. Шу сабабдан сизлар ўз қайлиқларингиз ёки турмуш ўртоғингиз билан ўзаро муносабатда бундай хатоларга йўл қўйманг. Ҳар ким ўз тақдирини ўзи яратишини ҳеч қачон ёдингиздан чиқарманг. Шунинг учун ҳар бир босган қадамингизни ўйлаб босинг. 1.Ишончсизлик. Сиз қайлиғингизга танишларингиз ёки дўстларингиз, курсдошингиз ҳақида тўлқинланиб сўзламанг. Бу ҳолат йигитингиз кўнглига шубҳа-гумон солиши мумкин. Шунингдек қайлиғингизни зинҳор улар билан солиштира кўрманг. Чунки йигитлар ўзларини бировлар билан солиштиришларини умуман ёқтирмайдилар. 2.Кўп гапириш Учрашувларга чиққан вақтингизда кераксиз гапларни кўп гапираверманг. Ёки телефонда дугонангиз билан қанча вақт гаплашганингизни ёки дугонангизникида гап билан андармон бўлиб қанча вақт қолиб кетганингизни айта кўрманг. Ҳеч қачон эсдан чиқарманг: эркаклар ҳеч қачон менинг бахтимга оғир-босиқ, вазмин қиз учради, дея шукроналик келтирмайдилар. Уларнинг назарида «жағи тинмайдиган қизлар» сир сақлашни билмайдилар. Бундай «оғзи бўш» қизлар кимга ҳам ёқарди, дейсиз… 3.Инжиқлик Кўпчилик қизлар «Агар мен ҳозир ўзимча хафа бўлсам» у киши менинг кўнглимга қараб иш кўради, деб ўйлайдилар. Бироқ бу борада улар қаттиқ янглишади. Ўз қадрини билган йигит яхши кўрган қизининг атайин уюштирилган «саҳналари»га тоқат қила олмайди. Йигитлар ёқтирган қизи ўзи билан чин дилдан суҳбатлашишини, уларнинг муносабати самимийликка асосланишини истайди. Унга ўз эркаликларингизни қилишингиз мумкин. Бироқ ҳаддан ташқари инжиқликларингиз билан фақатгина йигитингизни ўзингиздан бездиришингиз тайин. Шунингдек йигитингизга сиз билан бирга бўлган вақтларда ўзини «қаҳрамон»дек тутишига имкон беринг. Сизга мафтун бўлган йигит ҳар бир амрингизга сўзсиз бўйсунади. Бироқ ҳеч қачон унга шарт қўйманг. Шуни қиласизми ёки йўқми?! Сизнинг ўзаро муносабатларингиз қандайдир шартлар асосида юзага келмаганку!? У сизнинг шартингизни бажарса, демак у яхши, бажармаса ундан худбин одам йўқ. Ҳар қандай йигит ҳам бундай масхарабозликка бардош бера олмайди. 4.Таoсирчанлик Агарда сиз йигитингизнинг ҳар бир қилиғига ўзингизнинг ҳис-туйғуларингизни ошкор этаверсангиз, ҳуда-беҳудага йиғласангиз, унга қўпол огоҳлантиришлар қилсангиз…Агарда бундай таoсирчанлик ойига бир икки марта кузатилса, бу табий ҳол. Агарда йигитингизнинг ҳар бир хатти-ҳаракати ёки қилиғи сизнинг жиғингизга тегадиган бўлса унда ростдан ҳам «Уни севаманми ёки йўқми», деган савол тўғрисида жиддий бош қотириб кўринг. Агарда уни севсангиз, нима учун унинг ҳеч қайси қилиғи сизга ёқмайди: гапириши, юриши, кулиши, иши… Шулар ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Балки сизларнинг муносабатларингиздаги дарз аллақачон юзага келгану сиз пайқамай юргандирсиз. Қалбингизни турли хил ҳис-туйғулар билан тўлдирмасдан яхшиси сизга муаммо келтирувчи ташвишлардан қутулиб қўя қолганингиз маoқул. 5.Қўполлик Сиз танлаган йигит қанчалик қўпол ва қўрс бўлмасин ёнида нозик ва нафосатли қиз бўлишини истайди. Қўпол, эркакбашара қизлар кимга ҳам ёқади дейсиз. Шунинг учун қўпол сўзлардан, ўринсиз урғулардан ўзингизни сақланг. Унинг кўнглини лаҳзалар ичида ўзингиздан совутишингиз мумкин. Бироқ, кўнглини забт этиш осон эмаслигини ёддан чиқарманг. 6.Совуқлик Йигитингизга ортиқча ақл ўргатиш, унга буни қил, буни қилма дейиш муносабатларингизга фақат дарз кеткизади. Шунда йигитингиз сизнинг ортиқча «буйруқларингиздан» асабийлаша бошлайди. Агарда у сизнинг ҳукмронликка интилаётганлигингизни билиб қолса, сизга бефарқ бўлиб қолиши тайин гап. Яхшиси, сиз унга аста-секин, мулойимлик билан, қалбига озор етказмасдан тушунтириб боринг. 7.Қизиқувчанлик. Йигитингиз сўз очган ҳар бир мавзуга фикр билдириш сизнинг мажбуриятларингизга кирмайди. Яхшиси ўзингиз яхши биладиган мавзулардан сўз очилса бирон фикр билдиринг. Агарда сиз фикр билдирмасдан уни тинчгина тингласангиз бу ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. 8.Ёлғон сўзлаш Сиз йигитингизга фақат ростини сўзлаб, унинг назарида обрўга эришаман деб ўйласангиз, адашасиз. Чунки йигитларга гапни узоқдан бошлаб, коса тагида нимкоса сўзлаб, эркаланадиган қизлар кўпроқ ёқади. Сиз ўз фикрларингизни баён этишдан олдин «уни яхшилаб безаб, озгина ўраб, сўнг баён қилсангиз» кўнгилдагидек иш бўлади. Агар сиз дабдурустдан рўй ростини айтсангиз бу йигитингизга хуш келмаслиги мумкин. Баoзи қизлар муаммоларга дуч келганда дарҳол йиғлашга тушадилар. Бунинг ёмон жойи йўқ. Маҳбубаларини ҳимоя қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш йигитларга завқ бағишлайди. Агарда сиз авжига чиқсангиз, йигитингизни ўзини «айбдор» ҳис қилишга мажбур этсангиз бу ҳолда муносабатларингиз тезда барҳам топади. Чунки сизни чин дилдан севган ҳеч қайси йигит зиммасида айбдорлик ҳисси билан узоқ вақт яшай олмайди. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling