Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
СИЗНИ ЧИНДАН СЕВАДИМИ?
Одатда, қизлар йигитнинг энг «гули» уларни севиб қолишларини истайдилар. Бироқ «Қалбга буюриб бўлмайди-ку»! Севган инсонингиз қандай бўлишидан ташқари сизнинг кўнглингизга доимо чиройли, хушфеoл бўлиб кўринаверади. Аслидачи? Умуман, йигитнинг гули қандай феoл-атворга эга бўлиши керак?! Албатта у дунёдаги энг намунали, ҳавас қилса арзийдиган инсон, ҳазилкаш, келишган, ақлли… ва ҳоказо каби хислатларга эга бўлмоғи лозим. Бундай йигитлар албатта ҳамма қизларга ёқади. Хўш, ёқтирган йигитингизнинг кўнглини ром этиш учун нималар қилиш керак: *агарда учрашувга кечикса, у пайдо бўлиши билан сизнинг қовоқ-тумшуқ қилиб олишингиз ноўрин бўлади. Бу билан сиз ўзингизнинг ҳис-туйғуларингизни ошкора сездириб қўясиз. Яхшиси кутишни бас қилингда, уйга равона бўлинг. Ҳижрон қалблардаги оловнинг сўнишига йўл қўймайди. *у билан шахсий ҳаётига тегишли суҳбатлар қуришга уриниб кўринг. Одатда, эркаклар келажакдаги орзулари, шахсий ҳаёти, оилавий можаролари тўғрисида гапиришни ёқтирмайдилар. Агарда сиз секин-аста унинг шахсий ҳаётидаги икир-чикирларини билиб олсангиз бу севган ёрингиз билан қалбан яқинлашишга асқотиши мумкин. Ёддан чиқарманг: у сизга оила сирини ишониб айтса, бундан кейин ҳам сиздан яширмайди. *уни ўзингиз ҳақида гапиришга ва ўйлашга мажбур қилинг. Бунинг учун синов тариқасида ўз муаммоларингиз тўғрисида сўзлаб бериб, ундан маслаҳат сўранг. Агар у маслаҳат беришга тушиб кетса, демак қувонаверинг, у сиз ҳақингизда доимо ўйлаб юради. *уни жумбоқли ўйларга солиб қўйинг. Ўзингизнинг ҳамма сир-синоатингиздан ёрингизни хабардор қилиб ўтиришингизнинг ҳожати йўқ. Аксинча, йигитлар «сирли» қизларга қизиқишини доимо ёдда тутинг. Энди масаланинг бошқа жиҳатларига эoтибор қаратсак, сиз шайдо бўлмоқчи бўлган йигитингизнинг ўзингизга бўлган муносабатини, унинг феoл-атворини билишни истайсизми? Ёки ўзаро ҳис-туйғуларингиз ҳақида-чи? Унда бизнинг мана бу шартларимизни амалга оширинг. Бизнинг ниятимиз унинг сиз кўраётган эмас, ҳаммага кўринадиган жиҳатларини кўрсатиш. Агар бу жиҳатларни ҳам барибир ўзингиз хоҳлаганингиздек кўраверсангиз, унда табриклаймиз. 1.Сиз у билан бирор спектаклда бош ролни ижро этаяпсиз. Бундай вазиятда у кўпроқ кимга ўхшайди? а) асар муаллифига б) суфлёрларга в) саҳнадаги ҳамкорингизга г) томошабинга 2.Мабодо уйқудан сеҳргар бўлиб уйғонсангиз-у, уни қандайдир буюмга айлантириб ташлагингиз келиб қолса.. Қайси бирини танлардингиз: а) энг ёқтирган ўйинчоғингизга б) кўча эшигининг қулфига в) севимли асарингизга г) сиз пардоз учун фойдаланадиган кўзгуга 3.У билан ўзингизни қаерда бемалолроқ ва хушвақтроқ ҳис қилишингиз мумкин? а) музей ёки театрда б) кўплаб танишларингиз йиғиладиган тантаналарда в) кафе ёки ресторанда г) ҳеч ким йўқ, овлоқ жойларда 4.Унинг фотосурати учун ром танлаяпсиз. Ромнинг ранги қанақа бўлиши керак? а) қора б) тилларанг в) қизил г) оқ 5.Ким унга идеал маҳбуба бўлган бўларди? а) Лайли ёки Жулpетта б) бирон кино қаҳрамони в) ўрта асрлардаги сарой хонимлари г) билмадим 6.Унинг муҳаббати кимникига ўхшаб кетади? а) фақат ўзиникига б) Мажнунникига в) афсонавий шаҳзодаларникига г) билмадим. Қуйида жавобларингизнинг асл маoноси акс этган. Уларни кетма-кет ёзиб чиқсангиз, муносабатларингиз анча ойдинлашади: 1.а) у сизнинг феoл-атворларингизни жуда яхши билади б) у сизнинг ишончингизни қозонишга ҳаракат қилади. в) у сизнинг мафтунингиз г) у сизга бепарво 2.а) сиз у ҳақдаги барча нарсани билиб олишни истайсиз б) сиз унга ишонишни хоҳлайсиз в) сиз унга мафтун бўлишни истайсиз г) сиз уни мафтун қилиш истагидасиз 3.а) у ақлли б) у ёқимли ва хушмуомала в) у сермулозамат ва ўта лаганбардор г) у романтик ва унинг фикрлаши сизники билан мос тушмайди 4.а) сиз уни ҳурмат қиласиз б) сиз уни ўзи учун эмас, имконияти, мавқеи учун ёқтирасиз в) сиз уни ақлингиз билан эмас, ҳиссиётларингиз билан қабул қиласиз г) сиз уни яхши билмайсиз 5.а) у афсонавий муҳаббатга талпинади б) у романтик бўлмаган муҳаббатни излайди в) у романтик муҳаббатни излайди г) унинг қалбига қулоқ тутинг 6.а) Сиз уни чин ошиқ деб ҳисоблайсиз б) сиз унинг бутун оламдан воз кечиб сева олишига ишонасиз в) сиз уни романтик ошиқ деб ҳисоблайсиз г) сиз унинг қалбига йўл топа оласиз Бир доно таoкидлаганидек: «Ҳар ким кўргиси келган нарсасинигина кўришни истайди. Эшитгиси келган нарсасинигина эшитгиси келади». Агарда сиз оқ отли шаҳзодангизни кутаётган бўлсангиз, сабр-тоқат тилашдан бошқа иложимиз йўқ. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling