Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet31/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

МУҲАББАТ ГАДОСИ


Бу тест ёрдамида: Сиз учун «муҳаббат» нима эканлигини, у сизга нима келтиришини билиб олинг. Қувончми, бахтми, кўнгил шодлигиними? Ёхуд, аксинча, ғам-ташвишними?
Лобар дугонажонлар, тест саволларига фақат тўғри жавоб беринг…

1.Сиз ёлғизликда бахтли ҳаёт кечира олмаслигингизни сезасизми?


2.Ҳаётингизнинг янада завқлироқ, ўзгачароқ бўлиши учун ўзга жинс вакили бўлиши шартми?
3.Ўзингизга мос жуфтликни топиш муаммоси ҳаётингиздаги мақсадга айланганми?
4.Рашкчимисиз?
5.Севган ёрингизнинг бирон бир талабини тўлиқ қондира олмаганлик ҳиссини ўзингизда тез-тез сезиб турасизми?
6.Севги ҳақида мудом қасам ичишлари сиз учун муҳимми?
7.Сизнинг орзу-умидларингиз ҳозирги пайтда севадиган инсонингиз билан боғлиқми?
8.Севгилингиздан авлиё яратганмисиз?
9.Ишқий муаммоларга тез-тез дуч келасизми?
10.Унга ёқиш учун бирон бир жиҳатингизни ўзгартирмоқчи бўлганмисиз?
11.Севган инсонингиз сизни ташлаб кетиши мумкинлигини ўйлаб юрагингиз орқага тортиб кетганми?
12.Унга тобелигингизни сезасизми?
Ҳар бир ижобий жавоб яoни «ҳа» учун 1 балл, инкор «йўқ» учун 0 балл қўйинг.
Натижа: Агар йиққан балингиз 2 дан ошмаса, хотиржам бўлинг. Сиз кўриниб турибдики, «Севги гадоси» эмассиз, хавотирланманг, ҳаёт гўзалликларидан баҳра олиб яшашда давом этаверинг.
Мабодо сиз 3 балл тўплаган бўлсангиз, севган ёрингиз билан ўрталарингиздаги муносабатларда маoлум бир муаммолар пайдо бўлганга ўхшайди. Ёки тез орада пайдо бўлиш хавфи мавжуд. Шунинг учун эҳтиёт бўлишни маслаҳат берамиз.
Яна бир бор яхшилаб ўйлангда, муносабатларингизда нимани ўзгартириш кераклигини таҳлил қилиб чиқинг.
Гарчи 4 ва ундан юқори балл йиққан бўлсангиз, бу сизнинг муҳаббат гадоси эканлигингиздан шубҳасиз даракдир.
Бу сизларнинг муносабатларингиздан мустаҳкам ўрин олган, фақат сиз буни сезганингизча йўқ. Сизнинг севгилингиз сизни хоҳлаган куйга солмоқда, тиниқ, беғубор туйғуларингиздан кўр-кўрона фойдаланмоқда. Сиз нафақат муносабатларингиз тўғрисида, балки ўртадаги ҳис-туйғуларнинг рост-ёлғонлиги ҳақида ҳам бош қотиришингизга тўғри келади.
Маслаҳатимиз:
1.Агар сиз «муҳаббат гадолари» қаторига кириб қолган бўлсангиз кўп ўзингизни койиманг. Ҳали ҳаммасини тузатса бўлади. Биринчи навбатда вазиятни тўғри баҳолаш учун муносабатларингизга ўзгалар назари билан қараб кўринг.
2.Ўз ҳурматингизни қайтадан тиклаб, мустаҳкамлаб олиш учун феoл-атворингиздаги энг ижобий, энг яхши жиҳатларни ишга солинг.
3.Спорт билан шуғулланинг. Нима истеoмол қилаётганингизга алоҳида эoтибор қаратинг. Бу сизга ишончсизлик ва тушкунлик кайфиятидан чиқиб кетишингизда кўмакдош бўлади. Чунки бу салбий ҳолатлар «Муҳаббат гадоларининг» йўлдошидир.
4.Севгилингизнинг истак-хоҳишларини бажариш ўрнига, авваламбор ўзингизнинг истак-хоҳишларингиз тўғрисида бош қотиринг. Оддий нарсадан бошланг. Масалан, чипта сотиб олингда, концертга боринг..
5.Ота-онангизнинг оилавий муносабатларига диққат билан қаранг. Сиз уларнинг хатти-ҳаракатини такрорлашга уринмаяпсизмикин? Ўйлаб кўринг, сиз чиндан ҳам шу нарсани хоҳлайсизми ўзи?
6.Бўш вақтингизни ўзгалар даврасида ўтказинг. Бу сизга шу нарсани кўрсатиб берадики, сизни ёқтириб қолишлари учун барча ижобий ҳислатлар соҳибасисиз.
Энг муҳими бетакрор қалб эгасисиз. Шундай экан тушкунликка тушманг, эртага ҳаммаси яхши бўлади!



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling