Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
ЙИГИТИНГИЗ СИЗГА БЕФАРҚМИ?
Вақт ўтиб бораяпти. Танлаганингиз эса сизга дил изҳорини айтай, демайди. Бу қандай ҳол ўзи?! Журoатсизлик, уятчанлик, совуққонлик ёки бефарқликми? Буни билолмай аросатдасиз? Хўш нима қилиш керак?! Севганингизни ортиқча саволлар билан қийнамаслик учун ўзига хос тест саволларидан фойдаланишингиз мумкин. Фақат бу ҳақда унинг ўзига айтмай, синаб кўринг. Акс ҳолда, унинг бундан аччиғи чиқиши мумкин. Уни синаб кўриш учун жой танлаб ўтиришга ҳожат қолмайди. Машинада, ресторанда ёки бирон базмда вақтини кўпчилик орасида ўтказаётган пайтда бўладими, фарқи йўқ. Энг асосийси, табиий чиқсин. 1.Учрашувга чиққан пайтингизда севгилингиз сизни қандай кутиб турганига эoтиборингизни қаратинг. -у агар икки қўлини кўкраги устида чалиштириб турса ёки бошқа иш билан машғул бўлса, масалан, чекиб турган ёки ён-веридан ўтаётганларни кузатиб турган бўлса – 3 балл. -агарда узоқдан туриб сизни кўрган заҳоти чеҳраси ёришса ёки қўллари чўнтаги ёки камари устида турган бўлса-ю, сизни кўриши билан қўлларини тушириб, у ёқ-бу ёғини тўғриласа – 5 балл. 2.Хайрлашаётгандаги хатти-ҳаракатларига алоҳида эoтибор қаратинг. -агар у хайрлашувни шунчаки номига амалга ошириб қуруқроқ хайрлашса, бу сафар қачон учрашиши мумкинлиги ҳақида қизиқмаса ёки иши кўплигини баҳона қилиб хайрлашса – 3 балл. -хайрлашаётган чоғи сиз билан ажралгиси келмаса – 5 балл. -агар кетар чоғи қўлтиғингиздан олса ёки қўлингизни сиқиб хайрлашса – 8 балл ёзасиз. 3.Ҳар бир хотин-қиз сумкачасида лаб бўёғи, упа-элик ва шунга ўхшаш пардоз-андоз воситаларини олиб юради. Агар косметикадан фойдаланмайдиган бўлсангиз, худди шунақа вазиятлар учун эҳтиёт шарт олиб юринг. Учрашув чоғида ўша оро бериш воситасидан имкон бўлса ўз ўрнида фойдаланинг. Сўнг гўё адашгандай қилиб, уни сумкангизга эмас, стол устига ёки йигитингизнинг кўзи тушадиган бошқа жойга қўйинг. Бунинг иложи бўлмаса, тўсатдан қўлингиздаги нарсани тушириб юборинг. Сўнг секин зимдан разм солинг, у бу ашёни нима қилади, ўзини шундай вазиятда қандай тутади? -агар буюмингизга эoтибор бермаса ёки уни шунчаки сиз томон суриб қўйса – 3 балл. - у тушиб кетган ўша нарсани қўлига олиб қизиқиш билан қараса ва артиб-суртиб, тозалаб сизга узатса – 5 балл -мабодо буюмингизни қўлига олса ва қайтараётиб «Бундан кейин авайлаб ишлатинг-да, тушиб кетмасин тағин» деса – 8 балл. 4.Эндиги топшириқни бажариш учун сизга қоғоз-қалам керак. Бирон оромгоҳда ўтирган вақтингизда эрмак қилиб қўлингиздан келганича қоғозга икки кишининг суратини чизинг: ўзингиз ва уникини. Сўнг унга расмни кўрсатиб, фикрини сўранг. Сўзингиз охирида бирор нарса қўшмайсизми, деб сўраб кўринг: -Бунга жавобан пешонасини тириштирса ёки сизнинг суратингизни атайлаб бузса – 3 балл. -ҳеч вақо қўшишни истамаса ва шусиз ҳам ҳаммаси жойида деса ё истар-истамас бирорта беўхшов нарса қўшиб қўядиган бўлса – 5 балл. -бажонидил суратга қўшимчалар киритса, масалан, тасвирдаги севишганнинг қўлини бир-бирига ушлатиб қўйса – 8 балл. Энди балларингизни қўшиб чиқинг: 0 дан 15 баллгача: Ҳеч қачон сизнинг олдингизда қандайдир мажбуриятлари бор деб ҳисобламайди. Чунки нимани хоҳлашни ўзиям яхши билмайди-да! Унинг олдида ким тургани бари бир: сизми ёки бошқа биттаси! Бундай эркак ҳеч қачон бировни ўз муҳаббатидан баҳраманд этмаган ва ўзиям муҳаббатга ошно эмас. Бунинг устига битта қизда тўхтаб қолиш нияти йўқ. У ўз идеалини излашга ҳаракат қилиб кўрмайди. Уни бир неча дақиқалик вақтичоғлик кўпроқ қизиқтиради. Бундай инсонлар кўпинча сўзида турмайдиган ва битта нарсани ўйлаб, иккинчисини гапирадиганлар тоифасига мансуб. Уларга вақт сарфлаб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Яхшилаб ўйлаб кўринг. 16 баллдан 25 баллгача: У сизга қизиқиб қолган. Бироқ ўзига ишонмаяпти ёки сиздан ҳадиксирамоқда. Сабр қилишингизга тўғри келади. Уни ўзингизнинг ҳиссиётларингиз чинлигига ишонтира олишингиз керак. Ўзининг сиз учун муҳим инсон эканини англаб етиши лозим. Эҳтимол бирор таклиф айтишдан олдин ўз ҳаётини йўлга солиш ниятидадир. Барча қийинчиликларни биргаликда енга олишингизни унга англата олсангиз бу сизнинг ютуғингиздир. 26 баллдан 32 баллгача. Танлаганингиз сизнинг муносабатнгизга жиддий қараяпти. Унга ишониш мумкин. Чунки у сизга ҳурмат ва эҳтиром билан қарайди. У ҳаттоки сиз билан келажакдаги ҳаётини тасаввур қилиб хаёллар ҳам суради. Унчалик романтик эмасдиру, лекин сиз у билан бахтли ҳаёт кечира оласиз. уни қандай йўлга солиб олиш сизга боғлиқ. Сиз билан ўзини жуда эркин ҳис қилсин. Бора-бора унинг учун дунёдаги ягона қиз эканингизни англаб етасиз. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling