Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet30/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ОРТИҚЧА ҲАЯЖОН НЕ УЧУН КЕРАК?
Ошқозон ярасининг сабаби-сиз ейишингизда эмас, сизни нима безовта қилаётганидадир – деб айтган экан машҳур кулгу усталаридан бири. Дарҳақиқат, ажойиб кунларнинг бирида стрессдан халос бўлган ажойиб бир дамда барча касалликларимиз ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетган бўларди.
Руҳшунос ва тиббиёт ходимларининг фикрича, ёш билан чиқиб кетмаган қайғу бош оғриғини ва артроз касаллигини, доимий асабийлашув-ошқозон бузилишини, хавфсираш юрак уришининг издан чиқишини, жаҳл буйракнинг ишдан чиқишини, ўзингизга ёқмаган инсонлар билан мажбуран суҳбатлашиш эса-доимий шамоллашни келтириб чиқарар экан.

Демак, бетоб бўлиб қолмаслик учун, барча нохушликларни унутиб, фақат яхши нарсалар тўғрисида ўйлаш керак экан. Лекин бу маслаҳатга ҳар ким ҳам амал қила олмайди.


Ҳозирги ҳаёт тарзи шундай бир шиддат билан оқиб бормоқдаки, гоҳида кайфиятимиз нимадан бузилганлигини англолмай қоламиз.
1-ҚОИДА. Ўз фикрингизни билдиришдан тортинманг.
Чунки қалбдан айтилаётган фикрларга қаршилик билдириш, ич-ичингиздан ташқарига чиқара олмай айтаётган сўзларингиз соғлиқ учун зиёндир. Агар фикрингизни сўзлаб бера олмасангиз, кундалик юритинг. Америкалик олим ва тиббиёт ходимлари фикрича, бу усул стрессдан халос бўлишнинг энг арзон ва самаралиси экан.
2-ҚОИДА. Ҳаётга чақноқ кўзларингиз билан қаранг, ҳур фикрланг ва меoёрда овқатланинг.
Нимага эга эмаслигингиз тўғрисида эмас, нимангиз борлиги ҳақида ўйланг. Бесамар ўтган вақтингиз ёки йўқотиб қўйган нарсангиз ҳақида ортиқча ўйламанг. Ёдингизда бўлсин: қаерга қанча кетган бўлса, ўша жойдан албатта шунча қайтади. Асабийлашишга мажбур бўлган вақтингиз бир пиёла қаҳва ёки қайноқ чой ичинг, асал, нок, беҳи мевалари бизга нохушликларни унутишда ёрдам берар экан.
3-ҚОИДА. Ўз имкониятларингиз даражасини билинг.
Кўпинча бирон бир ишни қила оламан деб, бор ғайрат билан ишга шўнғиган кишилар кўзлган мақсадига ета олмаса стресс ҳолатига тушадилар. Улар фақат омадга кўникиб қолишган, ваҳоланки, ҳар бир инсон омадсизликни ҳам қарши ола билиб яшамоғи керак.
Маслаҳатимиз ўз кучингиз даражасидаги ишларни бажаришга бел боғланг, хато қилишга ҳақли эканлигингизни сезиб, тан олиб яшанг, сароб нарсалар кетидан ҳеч қачон қувманг.
4-ҚОИДА. Атрофдагиларга боғлиқ бўлмасликка ҳаракат қилинг.
Сиз қанчалик даражада атрофдагилар фикрига боғлиқ тарзда турмуш кечирсангиз, шу даражада заифлашиб бораверасиз. Ўзингиз ўзингиз учун ягона ҳукм чиқарувчи эканлигингизни унутманг. Бировлар сизнинг ишингизни ёки фикрингизни маoқуллаши шарт эмас. Доимо ўз ақлингизга таяниб иш юритинг.
5-ҚОИДА Ҳақлигингизни ҳеч қачон исботламанг.
Ҳақлигингизни билиб турган бир вақтда ҳам буни атрофдагиларга исботлашга уриниб кўрманг. Леонардо да Винчи одамларни уч тоифага бўлган: биринчи тоифага мансуб кишилар сиз кўриб турган нарсани кўришади, улар билан тил топишиш осондир, иккинчилари-қачонки ҳақиқатни кўрсатиб берсанг, уни кўра олиш имконига эгадирлар, бундай кишилар билан суҳбат юритишгина мумкиндир, учинчилари: минг бор уриниб кўринг улар кўз олдидаги ҳақиқатни умуман кўра олмайдилар-буларга исбот, кўрларга ранг ҳақида гапириш билан тенгдир.
6-ҚОИДА. Ўзингизни тўғри баҳоланг.
Соғлом инсонда фикрлаш бундай кечади: мен бу мен, Мадонна бу Мадонна. Менинг ўз муаммоларим бор. Унинг ўз муаммолари. Ўзингизда борини қадрлашни ўрганинг, бу фирклашда ҳаётнинг асосий қоидаси ўз аксини топгандир.
7-ҚОИДА. Шифобахш ўсимликларни ёдингиздан чиқарманг.
Кўпгина ўсимликлар ўз шифобахш ва стрессга қарши хусусиятлари билан бизга маoлумдир. Масалан, дўлана нерв тизимини мустаҳкамлайди. Бунинг учун 150 гр дўлана мевасини 0,5 л қайноқ сувга солинг ва бир оқшом тиндириб қўйинг. Бир кунда 3-4 марта ярим пиёладан ичинг. Қора чой эса чарчоқни енгадиган ичимлик саналади. 1-2 чой қошиқ хинд қора чойини 0,5 л қайнаган сувга солинг. Бир оқшом тиндиринг. Бир пиёладан кунда 2 марта ичинг.
8-ҚОИДА. Стрессни сув билан ювиб ташланг.
Сув каби ҳеч нарса стрессни бу қадар тез «ювиб» ташлай олмайди. Душ қабул қилинг ва бир неча дақиқадан сўнг илиқ, жонингизга ором бағишлаётган сув кун бўйи йиғиб юрган чарчоғингизни ювиб кетганлигини сезасиз.
9-ҚОИДА. Табассумингизни аяманг.
Инсон организмида ҳамма нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Лабингизни бироз кулганга мойил қилиб ёйишингиз билан мияга: яшаш зўр нарса!-деган сигнал боради.
Стрессга қарши энг оддий қуйидаги машқни тез-тез бажариб туринг: яхшилаб ўтириб олинг, ўзингизни бўш қўйинг, кўзларингизни юминг ва 5-10-дақиқа табассум қилинг. Бу пайтда ушбу сеҳрли иборани қайтариш ёдингиздан кўтарилмасин: «Ҳаммаси яхши бўлади»! Кўрасиз, эртага албатта яхши бўлади, сиз хоҳлагандек.
10-ҚОИДА. Кўнглингиз тусаган вақтда йиғланг.
Олимларнинг аниқлашларича, кўз ёшлар стрессдан қутулишнинг энг ишончли усули экан. Мабодо йиғлай олмаётган бўлсангиз-унда овозингиз борича бақиринг. Ичингиздаги бор дард чиқиб кетгунча бақираверинг. Бу қўрқитиш воситаси эмасдир, аксинча баланд овоз-ёшларнинг руҳий қарама-қаршилигидир.
11-ҚОИДА. Эрталаблари барвақтроқ уйғонинг.
Ишга бориш олдидан вақтингиз камлигидан асабийлашишингиз миянгизда стресс дастури яралишининг бош омили ҳисобланади. Соат қўнғироғини 10-15 дақиқа олдинга суриб қўйинг, қарабсизки, бир кунлик аoло кайфият сизга кафолатланган.
12-ҚОИДА. Ёлғизликка интилинг.
Ҳар куни ёлғиз қолиш учун камида ярим соат вақтни ўзингизга ажрата олинг. Кўпгина инсонлар шахсий оламининг торлигидан вужудга келадиган зўриқиш, асаб ҳужайраларининг чарчоғидан кўп азият чекадилар. Бундай пайтда ёлғиш қолиш ёрдам беради.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling