Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet20/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ЁР ТАНЛАШДА ИНЖИҚМИСИЗ?

Гап ўзингизга ёқадиган инсонлар орасидан бирини танлаш тўғрисида борса: энг камида уни ўн йилдан бери билмас экансиз, унга мулойимлик билан рад жавобини берасизми, ёхуд бир имо қилиши билан ким бўлишидан қатoий назар ёнига учишга розимисиз? Бу тест сизнинг ёр танлашда қай даражада инжиқлигингизни аниқлаб беради.


1.Сизни ҳамкасбингиз бир киши билан таништираётиб: «Қуйиб қўйган Анвар Санаев (ёхуд Тоҳир Содиқов, Абдували Ражабов)»-дея қўшимча қилди, аслини олганда эса ўша одам ҳечам Анвар Санаевга ўхшамайди. Сизнинг бунга муносабатингиз:
а) ярим соатлар (одоб юзасидан) у билан суҳбатлашиб, кейин бир баҳона топиб жўнаворасиз.
б) пайтдан фойдаланиб яқиндан танишиб оласиз
в) ўша яхши йигитга имконият яратиб берасиз: балким вақт ўтиб у кўнглингизга йўл топар
2.Сизни ўзига ром айлаши учун йигитда энг камида қандай фазилатлар бўлиши лозим?
а) озроқ бўлсада пул ва соғлом тишлар
б) келишган, бадавлат, ақлли, сахий, ҳазилкаш ва саргузаштларни севувчи бўлиши керак.
в) сизга бўлган ҳурматининг ўзи кифоя
3.Сиз учрашаётган йигит…унчалар сизга мос эмаслигини айтишганми?
а) бир-икки бор, лекин ҳақиқатни айтишган.
б) сизга бу гапни ҳар бир янги дўст орттирганингизда айтишади, безор бўлгансиз.
в) йўқ, бу сўзни сиз фақат дугоналарингизга айтгансиз.
4.Биринчи учрашувдан сўнг у бирдан ғойиб бўлиб қоладида, бир ой ўтгач яна пайдо бўлиб учрашувга таклиф этади. Сиз:
а) у билан видолашасиз, бечора имкониятини қўлдан бой берган
б) рози бўласиз, ким билади ахир, у яна қачон пайдо бўлишини.
в) қаерга йўқ бўлиб кетганини суриштирасиз, агар тайинли жавоб олсангиз, учрашасиз.
5.Йигитингизнинг ўз автомобилига эoлон ёзиб қўйишига тўғри келганда унинг машинасида қандай ёзув жилоланиб турарди деб ўйлайсиз?
а) ўтирманг портлайди
б) мижғов йўловчиларни олмайман
в) гўзал ва келишган бўлмасангиз безовта қилманг.
6.Янги танишган, жуда ҳам келишган танишингиз сизнинг кўнглингизни овлаб ўтирмай, телефон рақамингизни сўради, сиз:
а) узр сўрайсиз, чунки телефонингиз ҳозир ишламаяпти.
б) унинг ўзидан сўрайсиз, чунки агар у сизга ёқиб тушса, сиз унга ўзингиз қўнғироқ қиласиз.
в) унга рақамингизни берасиз, чунки уни тарбияламоқчисиз.
7.Агар йигитингиз сиз орзу қилгандек фазилатларга эга бўлмаса, сиз:
а) сабр-тоқат ила унга панд-насиҳат қилишдан чарчамайсиз
б) дарҳол уни унутасиз ортиқча ташвишини нима кераги бор
в) бир кам дунё, камчиликсиз одам бўлмайди.
8.Агар ёнингиздаги танишингиз дидсиз кийинган ёки сочлари пахмоқ бўлса, сиз:
а) бунга уни ҳикоя қилишдан ўзингизни тўхтата олмайсиз! Бугун кўринишингиз жуда ҳам қувноқми?!
б) ҳеч нима сезмагандек индамайсиз
в) ўзингиз ҳам ҳар доим 100% зўр кўринишга эга бўлмайсиз ахир
9.Одатда зиёфатдан сўнг ўзингизни қандай сезасиз:
а) бундан ёмонроғи бўлиши мумкин эмас
б) зўр! Сиз мириқиб завқ олдингиз
в) тушкунликка тушасиз, чунки атрофингиздагиларнинг ҳаммаси чақага арзимас кишилар эди.
10. Келгуси ҳафта туғилган кунингиз эканлигини айта туриб, сиз янги танишингиздан нима кутасиз.
а) табрик-телефон ёки электрон почта орқали
б) совға ва кечки овқатга таклиф
в) ҳеч нарса, чунки у бечора жуда ҳам банд






1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

А

2

0

1

2

0

2

1

2

0

1

Б

1

2

0

0

1

1

2

0

1

2

В

0

1

2

1

2

0

0

1

2

0

Энди эса жами балларни тўпланг
15 балл ва ундан юқори
Сизга янги танишингиз яна маoқул тушмадими? чунки тайинли бир касб эгаси эмас, кўриниши ҳам хоҳлганингиздагидек эмас…Тўғри, сиз бундан ҳам яхшироғига лойиқсиз аммо…Агар уларга нисбатан талабчанлигингиз шу тарзда давом этаверса, ёлғизлик сизга кафолатланган. Чунки сиз ҳар бир йигитдан, энг камида шаҳзодаларга хос фазилатларни кутасиз. Бу эса сизни «оддий» йигитларни баҳолаш имкониятидан маҳрум этади. Сиз идеал йигит ҳақида орзу қиласиз, чунки сизга қандай инсон кераклигини ҳали ўзингиз ҳам яхши англаб ололганингиз йўқ. Бундай камчиликдан ҳоли бўлишнинг ягона усули танишингизга ўзининг нималарга қодир-қодирмаслигини кўрсатишга имкон беринг.
Агар ҳазилкаш дўстингизга дид етишмаётган бўлса унга рад жавобини беришга шошилманг. Мабодо севишганлар кунида ҳам брилpянт узук совға қилишмаса йиғлашга ҳожат йўқ. Яхшилаб ўйлаб кўринг, сиз қилиниши мумкин бўлмаган, иложсиз бўлган нарсалар тўғрисида орзу қилмаяпсизми? Йигитларга нисбатан бироз юмшоқроқ бўлинг. Шундагина ўзингиз хоҳлаган инсонга жуда ўхшаш инсонни албатта учратасиз.

7 дан 14 баллгача


Сизни табриклаш мумкин. Сиз ўз қадр-қимматингизни ва сиз қайси давраларга хос инсонлигингизни яхши англайсиз. Сиз йигитлардан осмондаги ойни талаб қилсангизда, бундан ҳеч ҳам зарар кўрмайсиз. Тўғри қалбингиз соқчиси айрим талабларга жавоб бериши шарт, масалан, у сахий ва мард бўлиши лозим. Лекин бу билан бирга сиз унинг камчиликларини ҳам қабул қиласиз. Чунки сизда ҳам, умуман ҳаммада ҳам камчиликлар бўлади. Руҳшуносларнинг фикрича, сиз ўзингизга ишонасиз, йигитларга қайси жиҳатингиз ёқишини яхши биласиз.
Агар биринчи учрашувда ўша йигит сизнинг умидларингизни чиппакка чиқарса, бундан аюҳаннос солмайсиз, чунки ўзингиз ҳам баoзан ўзлигингизни намоён этишни эплолмай қоласиз. Шу қоида доимо ёдингиздадир.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз ўша инсоннинг яхши жиҳатларини англаб олишга ҳаракат қиласиз. Бу билан биргаликда, биринчи учрашувдаёқ ўрталарингизда бузилиш мумкин бўлмаган чегара ўрнатасиз.
Агар севганингиз бирон бир хатога йўл қўйса, уни иккинчи бор кечирмаслик шарти билангина кечирасиз. Сиз бундан ортиғига лойиқ инсонсиз. Сизни севган инсоннинг бахти тиллодандир!

6 балл ва ундан паст


Сиз ҳар қандай танишув учун тайёр инсонсиз. Унинг кимлиги, қандайлиги, нима билан шуғулланиши сизни умуман қизиқтирмайди. Очиқкўнгиллик, ёрдамга тайёрлик яхши фазилат, аммо…Сиз ҳар бир имога тайёр инсонсиз. Ҳатто бу йигит сизга ёқадими ўзи йўқми буни аниқлаб олмасдан ҳам учрашаверасиз.
Руҳшунослар бундай камчилигингизга бирваракай бош чайқамоқдалар, чунки сиз мулойим бўламан деб ғурурлигингизни унутиб қўймоқдасиз.
Наҳотки, ёлғизлик сизни шу қадар қўрқитса? Ёки сиз орзу қилган шаҳзода сизни танламаслигидан ҳайиқасизми? Севганингиз қандай фазилатларга эга бўлишининг кераклигини ёзинг. Навбатдаги учрашувга шошаётган вақтингизда эса рўйҳатга қараш ёдингиздан чиқмасин.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling