Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet19/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

Ва ниҳоят учинчидан:
Ҳеч қачон атрофдагиларга ўзингизни аввалги, улар кўришга ўрганиб қолган «образ» га қайтаришларига йўл қўйманг.
Албатта яқинларингиз ва дўстларингиз ўша-ўша содда ва очиқкўнгил инсонга ўрганиб қолишган. Улар сизга қараб соатини тўғрилашади, сиз берган ваoдага тўлиқ ишонадилар. Лекин шундай бир кун келадики, ҳаммаси жонингизга тегиб барча нарсани улоқтиргингиз келиб қолади. Ўшанда уруш, жанжал бўлмаслиги учун феoл-атворингизни ўзингиз йўлга солишга ҳаракат қилинг.
Ҳеч қачон биринчи қадамни босишдан чўчиманг. Бир қарашдан ҳаётингизни ўзгартириш қийин кўрингани билан бошлаб олгач, қолгани осон кечади. Ўз кучингизга ишонинг, шунда ҳамма нарса қўлингиздан келади.
Ҳаётингиз бироз қизиқарли ва мазмунли бўлади, ишонинг.


Иш столингизни безанг.
Агар иш жойингизда зерикаётган бўлсангиз, ишингиз сиз хоҳлагандек кетмаётган бўлса, вақтингизни бекор ўтаётганлигига ишончингиз комил бўлса…ишдан кетишга ариза ёзишга шошилманг. Иш жойингизга озгина ўзгартириш киритсангиз, шу ҳам сизга хуш кайфият бағишлайди.
Монитор экранидаги расмни алмаштиринг, уйингиздан сизга яқин инсонлар расмини олиб келинг, телефон жойини ўзгартиринг, қаламдонни бошқа жойга ўтказинг. Ёхуд миянгизни чархлашга ўрганинг.
Ҳар галгидай бир хил жойда ошхонада овқатланиш ўрнига емак учун столни уйнинг турли бурчакларида безанг.
Ва ҳар доим дастурхонни ўзгача тарзда безанг. Бунда бутун бекалик санoатингизни намоён қилишингизга тўғри келади. Рангли салфеткалар қўйинг.
Ажойиб янги-янги таом турларини кашф қилиб уйдагиларингизни хурсанд қилинг.
Соч турмагингизни ўзгартиринг
Сочингизни турли хил турмаклаш имкониятини берадиган соч турмагини танланг.
Сочингизни турмаклаётганингизда бироз фантазия қилишингизга тўғри келади. Агар бир кун силлиқ сочлар билан юрсангиз, иккинчи кун ишга жингалак сочлар билан боринг.
Унутмангки, ҳамма нарса ўзингизга боғлиқ. Фақат ўзингиз ўзингизни ўзгартира оласиз. Ўзингизга яхши кайфият туҳфа эта оласиз.
Ёмон кайфият ва тушкунликни йироқлаштиринг.
Хушчақчақ инсоннинг ҳаётда амал қиладиган 6 та тамойили қуйидагилардир:
1.Хато қилишдан қўрқманг. Хато бизни ҳаётда курашишга ундайди. Ахир бежиз айтилмайди-ку: «Фақат ҳеч нарса қилмайдиган инсонгина хато қилмайди», деб.
2.Зукко бўлинг. Бир масалани ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёндашинг.
3.Севган ишингизни бажаринг ва бажарган ишингизни севинг.
4.Ўзингизга дўст бўлиши мумкин бўлган инсон қандай фазилатларга эга бўлиши керак бўлган бўлса, шундай инсон бўлинг.
Ўзингизга четдан назар солишни ўрганинг. Танқиддан ҳеч ҳам қўрқманг, ҳамма нарсага ҳазил билан ёндашинг.
5.Ёдда тутинг! муҳаббат сизга фойда эмас, қувонч келтирсагина севинг.
6. Ўзингизни ёлғизлатманг. Доимо ҳаётдан мамнун инсонлар билан дўстона алоқада бўлинг. Шунда ўзингиз учун қувонч оролини кашф этган бўласиз.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling