Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet18/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ҚУВОНЧ ОРОЛИНИ КАШФ ЭТИНГ.

Ўтган ойда ёки ўтган хафтада кунингизни қандай ўтказганингизни эслай оласизми?


Одатда бу саволга кўпчилик: Оддий, ҳар кундагидай!-деб жавоб бериши тайин.
Кўпгина инсонларнинг ҳар бир куни гўё эгизакдек, бир - бирига ўхшаб, бир тарзда ўтиши сабаб, хотирасида эсда қоларли бирор бир арзигулик нарса қолмайди.
Ҳар кун эрталаб уйғонишингиз билан нонуштага уннаб, ишгача ўша бир хил маршрутда бориб, ишдан уйга қайтгач ўша-ўша жонга тегиб кетган телевизор қулоғини бураб, бир хил кўрсатувни томоша қиласизда, бир хил вақтда ухлашга ётасиз..
Мана шундай ҳаётингизни изга солиш учун ўйлаб топган одатларингиз бора-бора ўзингизнинг юриш туришингизни назорат қилади.
Баoзида бир бахтли тасодиф туфайли мунтазам бир хил ўтаётган кунимизга ўзгача бир кўтаринки кайфият киргандек бўлади-ю, сал вақт ўтгач бу нарса ҳам боши берк кўчага йўлиққан киши кайфиятини уйғотади.
Бунда ҳеч бир инсоннинг айби йўқ. Шунчаки одам табиати шундай яралганки, вақти-вақти билан ҳар бир нарса жиғимизга теккудек оддий бўлиб қолади. Агар сиз келажакка қандай қизиқиш билан боқар экансиз, унда кундалик ҳаётингизда бирор-бир янгилик киритишга уриниб кўринг.
Ёдингизда бўлсинким, ўзингиздан бўлак ҳеч ким сиз ҳақингизда қайғурмайди.
Нимадан бошлашни билмай бош қотираётган бўлишингиз мумкин. Ҳаммасини оддий нарсалардан, майда-чуйдалардан бошланг: бебош хаёлларингизни йиғиштириб, ҳаққоний нарсалар ҳақида кўпроқ бош қотиринг, хулқ-атворингиз, кийиниш маданиятингизни ўзгартиринг.
Буларнинг барчаси сизга албатта яхши кайфият улашади. Лекин олдинига бир неча умумлашган қоидаларни ёд олишингизга тўғри келади.
Биринчидан: қимирлаган қир ошар.
Албатта, бир кун бирор бир корхона раҳбари қўнғироқ қилиб сизга кўп маош тўланадиган иш таклиф қилишини орзу қилиш айб эмас.
Лекин бунчалик содда хаёлларга берилиш бу фойда келтирадиган нарса эмас.
Ўзингиз биринчи бўлиб ташаббускорликни қўлга олишингизга тўғри келиб қолса тортиниб ўтирманг. Ишсиз бўлсангиз иш таклиф қилаётган эoлонларни кўриб чиқиб, ўзингизга мос иш қидириб кўринг.
Иккинчидан: чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди.
Ҳеч бир нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Ўзингиз учун курашинг. Ўзингизга фойда берадиган бирор бир ишга қўл уришдан чўчиманг.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling