Ток отсечкасининг ишга тушиш токи қуйидаги шартларга асосан олинади:
а) трансформатордан кейинги нуқтада қисқа туташув бўлганда ишламаслиги керак
Iҳи=К3 Iк.мах, (2.1)
бу ерда, к3=1,21,3-заҳира коэффициенти, Iк.mах-трансформатордан кейинги нуқтадаги энг катта қисқа туташув токи.
б) трансформатор уланаётганда ҳосил бўладиган магнитлаш токининг сакраши вақтида ишламаслиги керак
Iҳи=к3 Iтр.ном, (2.2)
бу ерда, к3=35; Iтр.ном – трансформаторнинг номинал токи, ток отсечкаси ўрнатиладиган томон учун ҳисобланади.
3.2.4. Ўта юкланишдан ҳимоя
Мой билан совитиладиган трансформаторларда 5% гача бўлган ток бўйича ўта юкланиш узоқ вақт давомида рухсат этилади.
Трансформаторларнинг ўта юкланиши одатда симметрик бўлганлиги сабабли ўта юкланишдан ҳимоя фақат битта фаза токига уланган МТҲ кўринишида бажарилади ва сигналга ишлайди.
Ҳимоянинг ишга тушиш токи
Iҳи=кз Iном/кқ,
бу ерда кз - заҳирада коэффициенти; Iном- трансформаторнинг номинал токи; кқ=0,8 - ток релесининг қайтиш коэффициенти.
Реленинг ишга тушиш токи
Iрu = Iҳu / кI,
бу ерда КI- ТТ нинг трансформация коэффициенти.
Ҳимоянинг ҳаяллаш вақти
t= tт+t,
бу ерда tт-ташқи қисқа туташувлардан ҳимоянинг ҳаяллаш вақти; t- танлаш поғонаси.
30-расмда келтирилган қуввати 4000 кВА гача бўлган трансформатор реле ҳимоясининг схемасида ток отсечкаси КА1 ва КА2 ток релелари, ташқи қисқа туташувлардан ҳимоя КА3 ва КА4 ток релелари ёрдамида бажарилган. Ўта юкланишдан ҳимояни бажариш учун фақат битта КА5 ток релесидан фойдаланилган.
30-расм. Қуввати 4000 кВА гача бўлган трансформатор реле ҳимоясининг схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |