3.4.3. Кучланиши 1000Вгача бўлган электр двигателларнинг реле ҳимояси
Кучланиши 1000Вгача бўлган электродвигателларда, асосан, қуйидаги ҳимоялар қўлланилади:
қисқа туташувдан ҳимоя;
ўта юкланишдан ҳимоя;
фаза узилишидан ҳимоя;
кучланиш пасайишидан ҳимоя.
3.4.4. Қисқа туташувдан ҳимоя
Қисқа туташувдан ҳимояни сақлагичлар, автоматик виключателлар (автоматлар) ёки максимал ток релелари ёрдамида бажариш мумкин.
а) сақлагичлар ёрдамида ҳимояни бажариш учун сақлагич ва унинг эрувчан қуймаси танланади.
Сақлагич қуйидаги шартларга асосан танланади
Uсақ.ном. = Uдв.ном
Iсақ.ном Iиш.ном = Iдв.ном
Iсак.уз. > Iк.max
бу ерда Icак.уз – сақлагичнинг узиш токи.
Сақлагичнинг эрувчан қуймасини танлаш шартлари:
1) Iэ.қ.ном К3 Iиш.max.
бу ерда К3=1,11,25; Iиш.max=Iдв.ном; Iэ.қ.ном.-эрувчан қуйманинг номинал токи.
2) Iэ.қ.ном Iў.ю / Кў.ю
бу ерда Iў.ю- двигателнинг ўта юкланиш токи; Iў.ю.ни двигателнинг юргизиш токига тенг деб олиш мумкин Iў.ю.= Iю; Кў.ю–ўта юкланиш токларидан четлаштириш коэффициенти, Кў.ю =1,52,5 олинади.
3) Iэ.қ.номIқ.min/(1015)
бу ерда Iқ.min.- электродвигател уланган шинадаги минимал қисқа туташув токи.
б) максимал ток релеси ёрдамида қисқа туташувдан ҳимоя
Ҳимоя ток отсечкаси кўринишида бажарилади.
Ток релесининг ишлаш токи
Iр.и =(,31,5)Iю= (1,31,5)КюIдв.ном
бу ерда Iю-двигателнинг юргизиш токи; Кю- двигател юргизиш токининг номинал токка нисбати.
Агар Iр.и ток катта бўлганлиги сабабли ток релесини танлаш иложи бўлмаса ток трансформатори ўрнатилади ва у орқали ток релеси уланади.
Ток трансформаторининг ҳисобий трансформация коэффициенти
КI.ҳис=Iдв.ном/5.
Справочникдан ток трансформаторининг трансформация коэффициенти КI нинг KI.ҳис га қараганда 1,52 марта каттароқ қиймати танланади.
Ток релеси ток трансформатори орқали уланганлиги сабабли ҳимоянинг ишлаш токи ва реленинг ишлаш токи аниқланади
Iҳ.и=( 1,31,5)Iю ,
Iр.и= Кcх Iх.и /Ки ,
бу ерда Кcх –схема коэффициенти. Ток трансформаторлари юлдуз ёки тўла бўлмаган юлдуз схемаси бўйича уланган бўлса Кcх=1 ёки ток релеси икки фаза токларининг фарқига уланган бўлса Кcх = 1,73 олинади.
Ток отсечкасини сезгирлиги қуйидагича ҳисобланади
Kc=Ik.min/Iҳи ,
бу ерда Ik.min -электр двигател тармоққа уланган нутадаги минимал қисқи туташув токи, Kc 2 бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |