Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet29/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40
Bog'liq
халимов

Иккинчи боб бўйича хулосалар.
Бўлажак муҳандисларда касбий, шу жумладан, математик компетентликни ривожлантиришда олий математика курсини ўқитиш мазмуни, методи ва шаклларини тадқиқ қилиш натижаларига асосланган ҳолда қуйидаги хулосаларга келдик:
1. 5340400-“Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва мантажи (турлар бўйича)” таълим йўналиши ўқув режасига таҳлили шуни кўрсатдики, олий математика фани орқали эгаллаши лозим бўлган касбий билим ва кўникмалар бўлажак муҳандисларда касбий компетентликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланди.
2. Бўлажак муҳандисларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири таълим жараёнини самарали ташкил этишдир, яъни асосий мақсад машғулот жараёнини ижодий тарзда ташкил этиш, касбий компетентликни ривожлантирувчи таълим методларидан оқилона фойдаланишдир.
3.Бўлажак муҳандиснинг математик компетентлигини ривожлантириш моделини тузиш давомида, математик компетентлик даражаси юқори мутахассисларга бўлган ижтимоий буюртмалар ўрганилган; тадқиқот мақсади ва вазифалари аниқланди; дастлабки методологик позициялар, ёндошувлар ва уларга мос тамойиллар белгиланади. “Олий математика” фанидан мустақил иш доирасида математик компетентликни ривожлантириш бўйича ишнинг мазмуни лойиҳалаштирилди; ўқитиш шакллари, усуллари, воситалари, педагогик шартлар тўплами аниқланди.
4. Бўлажак муҳандиснинг математик компетентлигини ривожлантириш моделига асосланиб касбий билим, кўникма вамалакаларни эгаллаш, эгалланган математик кўникмаларни касбий фаолиятларида қўллай олиши, ҳар хил вазиятли муаммоларни тўғри ҳал қилишда яқиндан ёрдам бериши назарда тутилди.
5. Бўлажак муҳандиснинг касбий компетентлигини ривожлантириш шунингдек, фикрлаш доирасининг кенгайиши, хотирасининг ўсиши, тасаввур этиши натижавий омиллар сифатида қаралса, таълим технологиясини ишлаб чиқишнинг асосий мақсади таълим жараёнида талабалар билимларини бойитиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган таълим технологияларидан фойдаланиш ва унинг босқичлари учун вақт меъёрларини тўғри тақсимлаш ҳамда бунга амал қилиш лозимлиги аниқланди.
6. Олий математика фанини ўқитишда таълим методлари ва электрон таълим ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали талабаларда технологик компетентлик, лойиҳалаш компетентлиги ва креатив (ижод қилиш) компетентликларининг ривожланиши аниқланди.



Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling