Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


III-БОБ. БЎЛАЖАК МУХАНДИСТЛАРНИНГ МАТЕМАТИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА – СИНОВ ИШЛАРИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ


Download 2.61 Mb.
bet30/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
халимов

III-БОБ. БЎЛАЖАК МУХАНДИСТЛАРНИНГ МАТЕМАТИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА – СИНОВ ИШЛАРИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ.
3.1. Бўлажак муҳандисларда математик компетентликни ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишларини такомилаштириш ва ўтказиш методикаси.
Тажриба-синов ишининг мақсади: бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш моделининг натижасини текшириш ва касбий таълимни ташкил қилиш самарадорлигининг психологик-педагогик шарт-шароитларни амалиётга жорий қилиш.
Тажриба-синов ишларини олиб бориш давомида тадқиқотнинг қуйидаги вазифалари белгилаб олинди:
Техника йўналиши олий таълим муассасалари ўқув режада ўқитиш кўзда тутилган олий математика фани бўйича талабаларда математик компетентликни ривожланганлик даражаси таҳлил қилиш;
Техника йўналиши олий таълим муассасалари ўқув режада ўқитиш кўзда тутилган олий математика фани бўйича дидактик таъминотни ҳамда ўқитиш жараёнини, мавжуд муаммоларни ўрганиш;
математик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини ҳамда олий математика фанининг дидактик имкониятларини таҳлил қилиш;
математик компетентликни ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Тажриба-синов ишлари 2019-2022 йиллар мобайнида уч босқичда: таъкидловчи (2019-2020 йй.), шакллантирувчи (2020-2021 йй.) ва якунловчи (2021-2022 йй.) босқичларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Муҳандислик таълимиДизайн (костюм) (ТДПУдан 102 нафар), Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Муҳандислик таълимиЕнгил саноат технологиялари ва жиҳозлари (ТТЕСИдан 57 нафар) ва Бухоро муҳандислик-технология институти Муҳандислик таълимиЕнгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси таълим йўналишларида (БухМТИ дан 47 нафар) олиб борилди.
Тажриба-синов ишида жами 225 нафар талаба иштирок этди. Шундан назорат гуруҳида 110 та ва тажриба гуруҳида 115 та талаба иштирок этди.
Тажриба–синов ишлари жараёнида талабаларнинг математикфаолиятига тайёргарлигининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун қуйидаги методлардан фойдаланилди: анкета-сўровнома, портфолиони баҳолаш рейтинг методи, суҳбат, кузатиш, тажрибани аниқлаш ва шакллантириш, математик-статистик методлар.
Тажриба-синов ишларини олиб боришда тажриба босқичлари ҳамда ҳар бир босқичда амалга ошириладиган ишлар аниқ белгилаб олинди (3.1- жадвал).

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling