Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet33/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40
Bog'liq
халимов

Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини шаклланиш даражаси мезонлари, кўрсаткичлари ва ташхис усуллари

Компонент

Мезонлар

Кўрсаткичлар

Ташхис усуллари

Мотивацион-қимматли

1 Шахснинг йўналтирилган-лиги

1 Қиматли йўналишлар


Сўровнома; кузатув; бўлажак муҳандисларнинг ўқув фаолияти натижаси сифатида лойихаларнинг таҳлили

2 Ўзини ўзи ривожлантиришга қобилияти

3 Ижодий потенциалнинг мавжудлиги

Когнитив-фаолиятли

2 Математик тушунчаларни ўзлаштириш

4 Тўлалик

Индивидуал уй вазифаларни, индивидуал ва гурухли ижодий лойихаларни, назорат ишларини, намунавий уй вазифаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

5 Мустаҳкамлик

3 Математик билишларни эгаллаш

6 Тўлалик

7 мустаҳкамлик

8 Англанганлик

Амалий - ижодий

4 Бўлажак муҳандиснинг шахсий фазилатлари

9 Коммуникативлик

Кузатув; сухбат; сўровнома; лойиха устидаги ишни, унинг тақдимотини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

10Алоқалилик

11 Мустақиллик

12 Ижодкорлик

Индивидуал ва гурухли ижодий лойихалар (В. В. Королева методикаси)

Рефлексив

5 Ўзига ва ўқув – билиш фаолиятига натижаларига муносабати

13 Ўзини бахолаш

Кузатув; сухбат; талабаларнинг портфолиосини ўрганиш ва таҳлил қилиш

14 Ўзини белгилаш

15 Ўзини ва хиссиётини бошқариш қобилияти

Тадқиқот ишимиз тажрибаси шуни кўрсатадики, портфолиони яратиш бўйича ишлар талабаларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиради (ўз-ўзини рефлексияси ва бошқаларнинг муносабати рефлексияси, яъни иккинчи даражали рефлексия), талабани ўқиш ва лойиҳа фаолиятида ўз натижаларини яхшилашга ундайди. Тадқиқотимиз доирасида портфолио бир нечта вазифани бажаради, хусусан қуйидагиларнинг воситаси вазифасини бажаради: а) математик компетентлик даражасини ташхислаш; б) математикани ўрганиш мотивациясини раҳбатлантириш; в) бўлажак муҳандисни ўқитиш; г) уларнинг математик компетентлигини ривожлантириш; д) ўз ўзини назорат қилиш.


Биз талабаларга яъни бўлажак муҳандисларга ўз портфолиосини биринчи курсад бошлаб то математикани ўрганиш жараёни охиригача яратишни, унда математика бўйича ютуқларини қайд этиб боришни таклиф этамиз.
Тадқиқот натижалари сифатини бахолаш учун тадқиқотимизда сифат кўрсаткичларини миқдор кўрсаткичларига қуйидаги шкала бўйича ўтказишни қўлладик: 2 балл –кўрсаткич ривожланишининг юқори даражаси; 1 балл– кўрсаткич ривожланишининг ўрта даражаси; 0 баль – кўрсаткич ривожланишининг қуйи даражаси. Шундай қилиб, математик компетентликнинг ривожланиши кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткич 30 бальдан иборат. Математик тушунчаларнинг тўлалик ва мустахкамлик кўрсаткичларини ўтказишда; математик билишларнинг тўлалик, мустахкамлик ва англангалилик кўрсаткичларини ўтказишда қуйидаги шкалалар қўлланилади: 0,9 ≤ К ≤ 1,0 – юқори даража (5 баҳо); 0,7 ≤ К ≤ 0,89 - ўрта даража (4 баҳо); 0,6 ≤ К ≤ 0,69 – қуйи даража (3 баҳо).
Тажриба-синов ишининг тайёргарлик (такидловчи) босқичида техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларида математик компетентликни ривожлантириш жараёни сифатлилигини ошириш муоммоларининг холати аниқланди.
Бунинг учун эса психологик-педагогик, методик, фалсафий адабиётлар ўрганилди; бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлиги таҳлил этилди, математика бўйича ўқув-услубий материаллар мазмуни ўрганилди чиқилди, тажриба ишнинг асосий элементлари аниқланди, ишчи фараз шакллантирилди, математик компетентликнинг ривожланиш даражасини тавсифловчи мезонлар, ташхис шакллари ва методларлари ишлаб чиқилди. Тажриба-синов иши жараёнида бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлик холати хақидаги дастлабки маълумотларни олишда сўровнома, тест синовлари ва назорат ишилари каби методлар танланди
Бизнинг тадқиқотимизда қўлланиладиган тестлар синалувчида қуйидагилар қуйидагилар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлашга йўналтирилган стандартлаштирилган тамойилларни ўз ичига олган: 1) математик билим ва кўникма; 2) математик қобилятлар; 3) у ёки бу объектга нисбатан муносабат. К.Е. Кеилеова Тестлаш жараёни эса талабалар математик компетентлигининг когнитив компоненти мазмунининг бир қисми фаоллик этувчи талабаларда математика соҳасида билим, кўникмаларни аниқлашнга йўналтирилган.
Анкета-бу таҳлил объекти ва придметининг мақдорий-сифатий характеристикаларини аниқлашга йўналтирилган бирлашган тадқиқотчилик маъносидаги саволлар[82].
Анкетанинг мазмуни талабада математикани ўрганишга қизиқиш, матевацияни, қадриятларни мўлжаллаш, ўзини-ўзи англашга аниқлашга имкон беради (2-илова)
Бирламчи ташхисда тажриба-синов майдони этиб белгиланган олий таълим муассасаларидан 225 нафар 1-2- курс талабалари иштирок этди. Хар бир савол учта даража бўйича гурухга бирлаштирилган жавобларни назарда тутади. Бу уларнинг математик компетентлигининг ривожланиш даражасини математик статистика усулларини қўллаган ҳолда сифатли таҳлил қилишга имкон беради.
Олинган натижаларни тақдим этамиз.
Биринчи савол: ““Математика” тушунчасига таъриф беринг?”. Математикани умумий ўрта таълим мактаблари ёки профессионал таълим муассасалари шунингдек олий таълим муассасаларида ўқитиладилган фанлар қаторига киритган талабаларнинг жавоблари улардаги билим кўникма ва малакаларнинг пастлиги ҳақида гувохлик беради. Математикани фан сифатида қарайдиган талабалар эса ўртача даражани кўрсатади. “Математика - бу миқдорий ва сифатий ўзгаришлар тўғрисида фан ва ҳокозалар” каби батафсил жавоб берган талабаларни математиканинг ахамиятини тушунган ва математик компетентлиги юқори бўлган талабалар деб ҳисобласа бўлади.
Иккинчи савол: “Сиз математикани нима учун ўрганаяпсиз?”. Билими паст даражали талабалар математикани фақат дарс жадвалида бўлганлиги ва диплом кераклиги учун ўқишади. Ўрта даражага эса математик билимларнинг қўлланиши кундалик ҳаётда зарур эканлигини кўра биладиган талабаларни киритдик. Математик билими юқори даражали талабалар эса олий математика фани кундалик хаётда, олий таълим муассасаси ўқув жараёнида бошқа фанларни муваффақиятли ўзлаштириш учун касбий фаолиятида зарурлигини тушинади.
Учинчи саволга “Мактабда математика бўйича олинган билимлар сизга ҳаётда етарлими? ОТМда математика бўича олинган билимлар етарли бўладими ёки уларни мустақил тўлдириш зарурми?” жавобларни биз қуйидагича таснифладик: қуйи даражадаги талабаларга мактабда олинган билимлар етарли, ўрта даражадаги талабаларга ОТМдаги математика бўйича дастур етарли, юқори даражадаги талабаларга математика бўйича ОТМда ўзлаштирилган билимлар уларга кейинчалик кундалик хаёти ва сифатли касбий фаолияти учун етарли эмас, шунинг учун ҳам улар шу йўналишда доимий ўз –ўзини такомиллаштиришга тайёр.
“Сизга математика билан шуғулланиш ёқадими?”- деган тўртинчи савол талабаларнинг математикани ўрганишга мотивация даражасини бахолаш имконини беради. Қуйи даража хақида “Йўқ” деган гувоҳлик билдиради; ўрта даражани – “қачон ҳа, қачон йўқ” каби асосланган ёки асосланмаган жавоблар билдиради; юқори даражали талабалар нафақат сўзлик “Ха” деб жавоб берадилар, балки бундай жавобларни сабабларини тушинтиришадилар ҳам.
Бешинчи “Сиз бўлажак касбга архитектурада, санъатда, мусиқада ва бошқаларда математикани қўллаш ҳақидаги билимларингизни тўлдиришни истайсизми” ва “Математиканинг ривожланиш тарихини билишни истайсизми?” каби саволларга берилган жавобларбўйича қуйи даражага : “Йўқ, менга бу қизиқ эмас” деб жавоб берган талабаларни, ўрта даражага эса бу ғояни эътиборсиз қабул қилган ва “Ҳа мумкин”, “Сиз нима десангиз шу” ва хаказо жавобларни берган талабаларни киритиш мумкин. Математик билим ва кўникмаси юқори даражада бўлган талабалар эса ўз дунёқарашларини кенгайтиришни ва ижтимоий ҳаётда математик тушунчаларни қўланишни билиб олишни истайдилар.
“Олий математика фанини ижодий деб хисоблайсизми?” каби олтинчи саволга берилган жавобларда “Йўқ” жавоби- уларнинг математик компетентлигининг қуйи даражасини; “Ха” жавоби ўрта даражасини, кенгроқ даллиланган ижобий жавоблар – юқори даражасини англатади.
““Лойиха”, “Лойихалаш фаолиятини сиз қандай тушинасиз?”-деган еттинчи саволга жавоб бериш қуйи даражали талабаларда қийинчилик туғдиради. Баъзи бир талабалар бу саволга умуман жавоб беришмайди, ёки: “Лойиха – мураккаб, катта нарса”, “Лойиха – қурилиш билан боғлиқ нарса” каби ноаниқ, тушунарсиз жавоблар беришади. Лойиханинг қайсидир жихатларини (масалан, лойиха бу талабанинг мустақил ижодий иши; ёки,лойиха – реал мавжуд объек макети ва хаказо) ажратувчи талабаларни ўрта даражали - деб бахоладик. Лойиханинг барча аломатлари келтирилган жавоблар эса юқори даража хақида гувоҳлик беради.
Саккизинчи “Математикада лойихаларни қўллаш мумкинми?”- деган саволга қуйи даражага тегишли талабалар жавоб беришга қийналишади, ёки салбий жавоб беришади. Ўрта даража битта мураккаб жавоб билан тавсифланади. Ижобий, асосланган, мисол билан тасдиқланган жавоблар юқори даражаси хақида гувоҳлик беради.
“Ўзини ўзи амалга ошириш нима?”- деган тўққизинчи саволга жавоблар натижалари бўйича қуйи даражага саволга хеч қандай жавоб бермаган хамда ўзини ўзи амалга ошириш ўз фантазиялари ва хохишларидан ифодаланган талабалар киритилди. Ўрта даражага ўзини амалга ошириш билимлари, малакалар, кўникмалари орқали қараган талабаларни киритдик. Юқори даражали талабалар ўзини ўзи амалга ошириш деганда касбий фаолиятида ва шахсий соҳада ўзини очишни тушинади.
“Лойиха фаолиятида ўзини англаш мумкинми?”-деган учинчи саволга эса талабаларнинг истиқболга нуқтаи назарини аниқлашга имкон беради. Математик компетентлиги паст даражали талабалар ушбу саволга умуман жавоб беришмайди ёки “Ха” ёки “Йўқ” кўринишда жавоб беришади. Истеъдод, ғоялар, хаёлотлар ва бошқалар орқали лойиҳа фаолиятида ўзини ўзи амалга оширишни кўра оладиган талабалар даражасини ўртача деб баҳолаймиз ва лойиҳа фаолиятида ўзини ўзи амалга ошириш учун истеъдод, ғоялар, хаёлотлардан ташқари билим, кўникма ва малакаларнинг зарур деб хисоблаган талабаларни юқори даражага киритдик.
Дастлабги ташхис босқичида талабаларнинг жавоблари даражалар бўйича тақсимланиши гистограмма кўринишида 3- расмда келтирилганг.

3-расм. Техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларинингматематикани ўрганишга мативациясини қизиқишини, қадриятли методлари, ўзини ўзи амалга оширишда эҳтиёжи даражаси.
Кам сонли талабалар олий математиканинг бўлимлари бўйича кўникмаларни олиш заруриятини тушинишади, олий математика фанининг келгусидаги касбий фаолияти билан, ҳамда кундалик хаёт билан боғлиқлигини кўради. Озгини талабалар олий математика фанини қизиқарли, ижодий деб билишади, математик тайёргарлик жараёнида лойиха фаолиятида ўзини ўзи амалга ошириш имкониятини кўришади. Талабалар лойиҳа нима эканлигини, лойиҳа фаолияти нимани англатишини тушунмайдилар, аммо бугунги кун иқтисодиёти ОТМда тахсил олаётганталабалардан ўзларининг лойиҳаларини яратишга тайёр бўлишларини, уларни амалга ошириш учун ижодий ғоялар банкига эга бўлишларини, ўз ғояларини ифода этишлари, асослашлари ва қўллаб-қувватлашларини талаб қилади.
Тажрибанинг тайёргарлик босқичида танланган мезонлар ва кўрсаткичлар бўйича (анкеталар, тестлар ва лойиҳадан фойдаланган ҳолда) бўлажак муҳандиснинг математик компетентлигининг ривожланишининг бошланғич даражаси аниқланди. Жиззах политехника институти бўйича тажриба бошидаги натижалар таҳлили 59% талабалар математик компетентлиги паст даражада эканлигини кўрсатди, бу эса, техника йўналиши олий таълим муассасаларидаги математикани ўқитиш амалиётида биз аниқлаган муаммонинг мавжудлигини тўлиқ тасдиқлайди. (4-расм)

4-расм. Тажриба бошида талабаларнинг математик компетентлик даражаси (ЖизПИ).
Х удди шунга ўхшаш натижалар Фарғона политехника институтида (5-расм) ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бўйича (6-расм) ҳам олинган.
5-расм. Тажриба бошидаги талабаларнинг математик компетентлигик ривожлантириш даражаси (ФарПИ)

6-расм. Тажриба бошида талабаларнинг математик компетентлигини ривожлантириш даражаси (ҚМИИ).
Тажриба-синов ишининг тайёргарлиги босқичини амалга ошириш жараёни кейинги босқичларини аниқлаш имконини берувчи дастлабгимаълумотлар аниқланди. Тайёргарлик босқичи тажриба-синов ишининг асосий босқичининг мазмуни ва йўналишини аниқлаш имконини берди. Тайёргарлик босқичи маълумотлари қуйидаги хулосаларга олиб келди:
–методик ва педагогик манбаалар таҳлили асосида техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш муаммоси етарлича ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди;
–бирламчи ташхис орқали математик компетентликнинг ривожланиш даражаси паст эканлиги аниқланди. Бу бўлажак муҳандисларнинг хам математик билим, кўникма ва малакаларининг қуйи даражада эканлиги, хам математикага, ижодга, лойиха фаолиятига бўлган қизиқишларининг пастлиги кўрсатади ва талабаларнинг ўзини ўзи амалга оширишга бўлган эхтиёж даражасининг пастлиги ва бошқалар ҳам яққол намоён бўлди;
–муаммо таҳлили “Олий математика” фани бўйича бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиришга ёрдам берувчи вазифаларни аниқлашга имкон беради.
Ушбу хулосалар ҳисобга олинган ҳолда ишнинг асосий ва якуний босқичлари ўтказилди, ишнинг мақсади: бўлажак муҳандисларнинг математик компетнтлигини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш; математик компетнтликни самарали ривожлантиришнинг педагогик шартлар мажмуасинин аниқлаш; модел элементларини ва уни амалга оширилишнинг педагогик шартларни синовдан ўтказиш ва тузатиш; тадқиқот фаразсини тажрибада текширишлардан иборат.
Тадқиқотимизнинг мақсадида қайт қилганимиздек методиканинг элементларини аниқлашда, авваламбор биз, аниқлаган (тизимли, шахсга йўналтирилган, фаол, дизайн, компетентлик) методологик ёндашувлар мазмунини ҳисобга олганмиз ва иккинчидан, ушбу ёндошувларга мос келадиган қуйидаги: лойихалилик; фундаменталлик; амалий ва касбий йўналтирилганлик; фанлараро алоқалар даражасида билимларни интеграциялаш; ахборотлаштириш; муаммоларни ишлаб чиқишнинг тизимлилиги, изчиллиги ва кетма - кетлилиги; "ҳамкорлик"; конструкционизм тамойилларига таяндик. Айтилган тамойилларнинг мазмунини очиб чиқамиз.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling