Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети
Сув тайёрлаш қурилмалари (СТҚ) ва сувнинг кимёвий режими (СКР)ни назорат қилиш ва бошқаришнинг асосий объектлари ва автоматлаштириш вазифалари
Download 5.95 Mb.
|
ТЖА Маърузалар тўплами
Сув тайёрлаш қурилмалари (СТҚ) ва сувнинг кимёвий режими (СКР)ни назорат қилиш ва бошқаришнинг асосий объектлари ва автоматлаштириш вазифалари.
СТҚ ва СКР ни назорат қилиш ва бошқаришни автоматлаштиришда қайта ишланувчи муҳитнинг кимёвий хоссалари ва иссиқлик-физик параметрларини ушлаб туриш асосий вазифа ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, технологик белгиларга мос ҳолда иссиқлик ташувчининг таркибини меъёрлаш бўйича тадбирлар мажмуасини назорат қилиш ва бошқариш масаласини икки йўналишда ҳал қилса бўлади: қўшимча сувни кимёвий қайта ишлаш ускуналари ва жараёнларини назорат қилиш ва бошқариш, яъни кимёвий сув тозалаш қурилмаси билан; энергоблокнинг конденсатли таъминот трактида иссиқлик ташувчининг асосий оқимини кимёвий қайта ишлаш жараёнларини назорат қилиш ва бошқариш, яъни электрстанциянинг сув-кимёвий режими билан. Бу йўналишлар бўйича масалаларнинг ечими махсус аппаратура билан таъминланади, шунинг учун электрстанциянинг сув-кимёвий режими ва сув тайёрлаш қурилмаларини назорат қилиш ва бошқаришни автоматлаштириш бўйича ишларнинг яна бир йўналиши бўлиб автоматиканинг махсус аппаратурасини ҳамда қайта ишланувчи сувли муҳитнинг таркибини назорат қилиш асбоблари ва воситаларини яратиш ва ишлатиш ҳисобланади. Шунинг учун СТҚ ва СКР ни назорат ва бошқаришни автоматлаштиришнинг қуйидаги объектлари фарқланади: кимёвий сув тозалаш қурилмасининг ускуналари; сув-кимёвий режимни юритиш бўйича қурилмалар ускуналари; энергоблокнинг конденсатли таъминот тракти. Кимёвий сув тозалаш қурилмасининг ускуналарига қуйидагилар киради: тиндиргичлар, олдиндан сувни тозалаш қурилмасининг меъёрлаш қурилмалари ва механик фильтрлар, сувни кимёвий тузсизлантириш қурилмасининг регенерацион эритмаларини тайёрлаш ва узатиш учун ион алмашинувчи фильтрлар ва қурилмалар. СТҚ ни юритиш бўйича қурилма ускуналарига қуйидагилар киради: турбина конденсатини тозалаш қурилмасининг регенерацион эритмаларини тайёрлаш ва узатиш учун ион алмашувчи ва темирсизлантирувчи фильтрлар ва қурилмалар; таъминот сувини ва конденсатни коррекцион қайта ишлаш қурилмасининг реагентларини тайёрлаш ва меъёрлаш қурилмалари. СТҚ мажмуасини автоматлаштириш вазифалари, сув тайёрлаш жараёнларининг оптимал ва ишончли кечишини таъминловчи асосий шартлар билан ҳамда қурилмани эксплуатация қилиш ва унга хизмат кўрсатишга кетган харажатларни камайтириш йўли билан қайта ишланган сувнинг таннархини тушириш зарурлиги билан аниқланади. СТҚ мажмуасининг автоматлаштирилиши биринчи ўринда қуйидаги ишчи жараёнларни тезлатиши ва яхшилаши керак: – сувни олдиндан тозалашда – қайта ишланувчи сувнинг ҳароратини назорат қилиш ва ростлаш қурилмасининг ишлаб чиқарувчанлиги, тиндиргичларнинг қуйқали режими, реагентларни меъёрлаш, қайта ишланувчи сувнинг сифатини, механик фильтрларнинг иш режимини ва таъмирланишини назорат қилиш; – қўшимча сувни кимёвий тузсизлантиришда ва иссиқлик тармоғининг таъминот сувини юмшатишда – ишлаб чиқариш қурилмасини назорат қилиш ва бошқариш, регенерацион эритмаларни тайёрлаш ва узатиш; қайта ишланувчи сувни, ион алмашиниш фильтрларининг иш режимини ва таъмирланишини назорат қилиш; оқова сувларнинг нейтралланиш жараёнларини ростлаш; – турбина конденсатини тозалашда – қўшимча сувни кимёвий тузсизлантиришдаги ишчи жараёнлар ҳамда конденсатни темирсизлантириш фильтрлари эксплуатациясини назорат қилиш; – таъминот ва қозон сувларини коррекцион қайта ишлашда – реагентларни меъёрлашни назорат қилиш, ростлаш ва қайта ишланувчи сувнинг сифатини назорат қилиш; – барабанли қозонларнинг пуфлаб тозалашни ростлашда – пуфлаб тозалаш ва қозон сувининг сифати устидан назорат қилиш. Download 5.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling