7.3.Инфляцияни юзага келтирувчи сабаблар.
Ҳозирги замон инфляцияси нафақат товарлар ва хизматларга бўлган
баҳоларни мунтазам ўсиши натижасида пулнинг сотиб олиш қобилиятини пасайиши
билан бир қаторда ишлаб чиқариш жараёнидаги номутаносиблик, пул муомаласи,
молия ҳамда кредит соҳасидаги салбий омиллар Билан таснифланади. Инфляциянинг
юзага чиқишининг асосий сабаблари бўлиб иқтисодиёт тармоқлари, жамғарма ва
истеъмол, талаб ва таклиф, давлат даромадлари ва харажатлари, хўжаликларнинг пул
массаси ва унга бўлган талаби ўртасидаги мутаносиблик ҳамда марказий банкнинг
кредит экспансияси ҳисобланади. Ушбу таъкидлаб ўтган омиллар ўз моҳиятига
асосан инфляцияга, унинг даражасига турлича таъсир этиши мумкин.
Халқаро амалиётда иқтисодчи олимлар инфляциянинг юзага чиқадиган
омиллар асосан икки гуруҳга: ички ва ташқи омилларга ажратадилар. Биз ушбу
омилларнинг моҳиятини ёритишга харакат қиламиз.
1. Ички омилларни моҳиятига асосан пуллик (монетар) ва пулсиз омилларга
ажратиш мумкин. Пуллик омилларга давлат молиясининг инқирози, бюджетнинг
тақчиллигини мавжудлиги, давлат қарздорлигини ортиши, пул эмиссияси, крдит
дастакларининг айланишини кўпайиши, пул айланмасининг тезлиги ва бошқалар
киради.
Пулсиз
омилларга
миллий
иқтисодиёт
тармоқлари
ўртасидаги
номутаносиблик, тармоқлар иқтисодий ривожланишдаги бир маромсиз даража,
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида монополиянинг (олигополия)
мавжудлиги, нарх шакллнтиришдаги давлат монополияси, марказий банкнинг кредит
экспансия ва бошқа омилларни киритиш мумкин;
2. Ташқи омиллар ўз моҳиятига асосан бирон аниқ давлат ривожланишига
таъсир этадиган дунёда амалга ошаётган жараёнларни акс этади. Ушбу омилларга
дуне мамлакатларда юзага чиқадиган соҳа инқирозлари ҳисобланадиган хом-ашё,
энергетика, нефть, валюта инқирозларни киритиш мумкин. Ушбу омиллардан
ташқарии бирон-бир давлатнинг бошқа давлатларга нисбатан олиб борадиган давлат
миқиёсидаги валюта сиёсатини, яширин ҳолатда валюта, олтинни экспортини амалга
оширилишини ҳам киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |