Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Собиқ Совет иттифоқи давлатлари валюталари 1993 йил, апрел


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

Собиқ Совет иттифоқи давлатлари валюталари 1993 йил, апрел 
Республикал
ар 
Пул бирлиги ва унинг курси 
Арманистон 
Рубл 
Озарбайжон 
Манат ва рубл (1манат=10 рубл) 
Беларуссия 
Рубл ва Б. Рубли (1 Б. Рубли=10 рубл)
Естония 
Крона (8 крон=1 немис маркаси) 
Грузия 
Рубл ва купон 
Қирғизистон 
Сом (3 май 1993 йилдан) 
Латвия
Латвия рубли (130 л.р. = АҚШ доллари) 
Литва 
Талонлар (505 талон = 1 АҚШ доллари) 
Молдавия 
Рубл ва купон 
Россия 
Рубл 
Тожикистон 
Рубл 
Туркманисто
н 
Рубл 
Украина
Корбонаветс (1 корбонаветс=0,3 рубл) 
Ўзбекистон 
Рубл ва сўм купон 
Россия Марказий банки пул эмиссияси билан боғлиқ бўлган операцияларни 
бажариш ҳуқуқини ўз қўлига олди. Бундан ташқари, давлат пул белгиларини босиб 
чиқарувчи муассаса Россияда жойлашган эди. Мустақил давлатлар Марказий 
банкларининг пул муомаласини олиб бориш бўйича ҳаракатлари чеклаган эди. 
Натижада пул тақчиллиги юзага келди ва у алоҳида олинган республикаларда ҳар хил 
даражада намоён бўлди. Масалан, Россия Марказий банки муомалага чиқарган 
пулларда Россиянинг салмоғи 1991 йил декабрда 64 фоизни ташкил қилган бўлса, 
1992 йил июнга келиб эмиссиянинг 77 фоизи Россияни нақд пул билан таъминлашга 
йўналтирилган. Қолган барча Республикаларни нақд пул билан таъминлаш учун 
муомалага чиқарилган пулларнинг фақат 23 фоизигача сарфланган, яъни бошқа 
республикалар эҳтиёжини пул билан таъминлаш салмоғи тушиб кетган. Масалан, 
Белоруссия, Грузиянинг салмоғи 3 фоиздан 1,5 фоизгача, Украина ва Болтиқбўйи 
республикаларининг салмоғи янада кўпроқ қисқарган. Ўзбекистонда ҳам пул 
ресурслари тақчиллиги нақд пулга бўлган талабнинг қондирилмаганлигида намоён 
бўлган. Шу иқтисодий танглик шароитида пул тизимини шакллантириш бўйича 
мустақил давлатлар олдида икки муиобил йўл турарди.
– Ягона пул тизими зонаси – рубл зонасида қолиш ва ягона пул сиёсатини олиб 
бориш; 
– Ўз миллий валютасини муомалага чиқариб, ўз пул тизимига эга бўлиш ва қўшни 


мамлакатлар инфлятсиясидан ўзини ҳимоя қилиш. 
Пул тақчиллиги давом қилаётган ва Россия рубллари барқарор бўлмаган шароитда 
пул тақчиллигини йўқотиш мақсадида кўпгина республикалар, жумладан, Ўзбекистонда 
ҳам мустақилликнинг биринчи йилларида пул тизимини шакллантириш лойиҳаси 
тузилди. Юқорида таъкидлаганимиздек, муомалага купон талонлар чиқарилди ва 
кейинчалик Ўзбекистон ўзининг миллий валютасини муомалага чиқарди. 
Ўзбекистон миллий пул тизимининг асосий элементи бўлмиш сўм жамият 
манфаатларига хизмат қилади. Шунинг учун пул тизимининг асосий вазифаси миллий 
пулимизнинг қадрини мустаҳкамлашдан иборат. Бу жуда масъулиятли ва осон бўлмаган 
вазифа. Ўзбекистоннинг ўз иқтисодиётини бозор талабларига мос равишда 
ривожлантиришга қаратиши, бозор иқтисодиётига ўтишда мамлакатимизнинг ўзига хос 
хусусиятларига эга эканлиги миллий валютанинг барқарор бўлишини тақозо қилади.
Ҳозирги кунимиз, иқтисодиётимизнинг ривожланишида амалга оширилаётган 
иқтисодий жараёнлар, катта қурилишлар ва молиялаштиришлар Ўзбекистон иқтисодий 
мустақилликка эришиш учун тўғри йўл танлаганини кўрсатиб турибди. Зеро, мустақил 
пул тизимига эга бўлмасдан иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат барпо этиш мумкин 
эмас. 
 
Назорат учун саволлар 
1.“Пул тизими” тушунчасининг мазмунини, пул тизимининг шаклларини ёритиб 
беринг?
2. Пул тизимининг элементларини тушунтириб беринг?
3. “Пул тизими” тушунчасининг мазмунини, пул тизимини ташкил қилиш шарт-
шароитларини ва пул тизимини ташкил қилиш принципларини ёритиб беринг?
4.Пул тизимининг шакллари: биметаллизм; монометаллизм; қоғоз ва кредит 
пуллари тизимини очиб беринг?. 
5.Ўзбекистон Республикаси пул тизими элементларини ёритинг? 
6. Ўзбекистон Республикаси пул тизимининг ривожланиш босқичларини очиб 
беринг? 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling