Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


“Пул тизими” тушунчасининг мазмуни. Пул тизимини ташкил қилиш


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
6.3. “Пул тизими” тушунчасининг мазмуни. Пул тизимини ташкил қилиш 
шарт-шароитлари. Пул тизимини ташкил қилиш принциплари.
Тизим деганда ўзаро боғлиқ элементларнинг бирлиги тушунилади.
Пул тизими – бу бир бири билан ўзаро боғлиқ ҳолда харакатланувчи ва пул 
тизимининг яхлитлигини таъминловчи элементларнинг йиғиндисидир. 
Пул тизими – бу мамлакатда ёки алоҳида олинган иқтисодий ҳудудда пул 
муомаласини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир. 
Пул тизимини обектив ва субектив асослари мавжуд. Пул тизимининг обектив 
асосларига товар пул муносабатларининг ривожланганлик даражаси киради. Пул 
тизимининг субектив асосларига тўлов ҳужжатларини ва воситаларини ҳамда улардан 
фойдаланиш тартибини қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилиши киради.
Пул тизимининг иккита жиҳати мавжуд: 
1. 
Функционал жиҳат(аспект) – пул тизими функсиянал жиҳатидан пул 
муомаласидан ташкил қилиш принсиплари, шакллари ва 
усулларининг 
йиғиндисидир.
2. 
Институтционал жиҳат – институтсионал жиҳатдан пул тизими пул 
муомаласини ташкил қилувчи ва тартибга солувчи институтларнинг йиғиндисидир. 
Бундай институтларга Марказий банк, тижорат банклари, клиринг марказлари, ҳисоб 
уйлари каби муассасалар киради.
Пул тизимини ташкил қилиш қуйидаги принсиплар асосида амалга оширилади 


1. 
Пул тизимининг барқарорлиги ва эластиклиги принсипи. Пул 
тизимининг барқарорлиги деганда пулнинг барча функсияларини тўлиқ 
бажарилишини таъминлаш тушунилади. Пул тизимининг эластиклиги деганда пул 
тизимининг иқтисодиётнинг пул маблағларига бўлган талабини ўзгаришига ўз 
вақтида жавоб бера олишига айтилади.
2. 
Муомалага чиқарилган пулларнинг таъминланганлик принципи. ХХ 
асрнинг 70-йилларига қадар муомалага чиқарилган нақд пуллар олтин билан 
таъминланар эди. Муомаладаги ҳар бир АҚШ доллари 1$=0.88 грамм соф олтин 
асосига эга эди. 1 унсия = 35$ баҳода алмаштириб берди. 1 унсия = 31.1 грамм соф 
олтинга тенг. Миллий валютанинг олтин билан таъминланиши баҳо масштаби деб 
аталади. 1976-1978- йилларда бўлиб ўтган Ямайка жаҳон валюта тизимида олтинни 
демонитизатсия қилиш тугатилди. Бу олтиндан тўлов воситаси сифатида 
фойдаланишни таъқиқлаш. Натижада баҳо масштаби дунё мамлакатларида бекор 
бўлди, энг охирги давлат Шветсария баҳо масштабини 2011-йилда бекор қилди. 
Ҳозирги даврда муомалга чиқарилаётган пуллар Марказий банкнинг активлари билан 
таъминланади.
3. 
Пул айланмасини режалаштириш ва прогнос қилиш принсипи. 
4. 
Пул айланмасини назорат қилиш принципи
Пул тизимлари ХVI-ХVII асрларда ишлаб чиқариш капи-талистик усулининг 
юзага келиши ва қарор топиши муносабати билан шаклланган, бироқ шундай бўлса 
ҳам, унинг айрим элемент-лари бундан анча олдин пайдо бўлган. Товар-пул 
муносабатлари ва ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули ривожланиши билан пул 
тизимида сезиларли ўзгаришлар юз беради.
Пул тизими турлари пул қандай шаклда амал қилишига боғлиқ, яъни умумий 
эквивалент - товар сифатида ёки қиймат белгиси сифатида бўлишига қараб 
қуйидагича пул тизимлар мавжуд бўлган.
1. Металл пул муомаласи тизимлари. 2. Қоғоз ва кредит пуллар муома-ласи 
тизимлари.
Биринчи тизимда металл пул бевосита муомалада бўлади ва пул-нинг барча 
функцияларини бажаради, кредит пуллар эса металлга алмашиниши мумкин;
Кредит ва қоғоз пуллар муомалага киритилиши билан қоғоз пуллар муомаласи 
тизими юзага келган.
Мамлакатда умумий эквивалент сифатида қабул қилинган ме-таллга ва пул 
муомаласи базасига қараб пул тизими биметализм ва монометализм пул тизимларига 
бўлинади.

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling