Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Пулларга бўлган талаб ва пуллар таклифи. Пул муомаласи тушунчаси


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
5.3. Пулларга бўлган талаб ва пуллар таклифи. Пул муомаласи тушунчаси. 
Пул муомаласи қонунларидан келиб чиқадиган талаблар.
Давлатнинг пул айланишига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Пул айланиши 
тузилмаси турли белгилар бўйича белгиланади: 
1) унда пулларнинг фаолият юритиши шаклига қараб. Ушбу белгига қараб нақд 
пулсиз ва нақд пуллик пул айланишини ажратиш мумкин, чунки барча пул белгилари 
у ёки бошқа шаклга эга бўлади; 
2) ушбу пул айланиши хизмат кўрсатадиган муносабатлар тусига қараб. Бу ерда 
пул-ҳисоб-китоб айланиши, пул-кредит айланиши, пул-молия айланиши ажратиб 
кўрсатилади; 
3) пул маблағларининг ҳаракати юз берадиган субъектларга қараб. Ушбу тасниф 
бўйича қуйидагилар ажратиб кўрсатилади: пул маблағларининг юридик шахслар 
ўртасида банклараро, банкларда айланиши, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги 
айланиш ва, ниҳоят, пул маблағларининг фақат жисмоний шахслар ўртасидаги 
айланиши. 
Шунга тегишлича, иқтисодиётда қўлланиладиган пул айланиши ҳажмига таъсир 
қиладиган омилларнинг муайян гуруҳини ҳам ажратиш мумкин. Барча омилларни 
сиёсий, иқтисодий ва техник омилларга ажратиш мумкин. Табиийки, пул айланиши 
тузилмасини шакллантиришнинг иқтисодий омиллари асосий аҳамиятга ва бевосита 
таъсир кучига эга бўлади. Бундай омилларга иқтисодиётда ишлатиладиган пуллар 
турлари, пул муомаласи тезлиги, товар айланиши миқдори ва шу кабилар киради. 
Бинобарин, мавжуд пул айланиши миқдорларини вужудга келадиган эҳтиёжларга 
мувофиқ ўзгартиришга ёки пул айланишининг мавжуд ҳажмларини товар 
айланишининг реал эҳтиёжларига мувофиқлаштиришга фақат иқтисодий услублар 
воситасида пул айланиши ҳажмига таъсир кўрсатадиган ушбу омиллар орқали таъсир 
қилиш мумкин.
Иқтисодиётда фаолият юритадиган, фақат ҳукуматнинг эҳтиёжлари билан 
боғлиқ бўлган ва иқтисодиётнинг эҳтиёжларидан мустақил пул маблағлари 
миқдоридаги ўзгаришлар сиёсий омиллар ҳисобланади. 
Техник омиллар пул айланиши тузилиши ва ҳажмига фақат билвосита таъсир 
кўрсатади, лекин шунга қарамасдан, уларни ҳисобга олиш зарур. Бундай омилларга у 
ёки бошқа ҳисоб-китобни ўтказиш учун талаб этиладиган вақтни камайтириш ёки 
ҳисоб-китобнинг ўзини амалга оширишга имкон берадиган ҳисоб-китобларнинг 
техник воситалари киради. Масалан, банк пластик карталарига хизмат кўрсатувчи 
техник воситаларнинг кенг оммалашганлиги аҳоли ўртасида ушбу тўлов 
воситасининг оммалашувига ва, бинобарин, нақд пулсиз пул маблағларининг 
қўлланилишининг ошишига олиб келади. Нақд пулсиз пул маблағлари қўлланилиши 
частотасининг кўпайиши пул муомаласининг умумий таркибида нақд пулларнинг 
камайишига ва давлатнинг пул айланишини тартибга солиш асосий услубларининг 
ўзгаришига олиб келади. 
Пул муомаласи – бу пулларнинг мамлакатнинг ички иқтисодий айланиши, 
ташқи иқтисодий алоқалар тизимидаги, товарлар ва хизматларнинг сотилишига, 
шунингдек, уй хўжалигидаги товарсиз тўловларга хизмат кўрсатадиган нақд пуллик 
ва нақд пулсиз шакллардаги ҳаракатидир. Товар ишлаб чиқариш пул муомаласининг 
объектив негизи бўлиб, ундаги товар олами товарларнинг икки турига: товарларнинг 
ўзига ва товар-пулларга бўлинади. Нақд пуллик ва нақд пулсиз шакллардаги пуллар 


ёрдамида товарлар, шунингдек, ссуда ва фиктив капиталларнинг муомаласи жараёни 
амалга оширилади. 
Шундай қилиб, пул муомаласи жараёнларидан пул айланиши тушунчасини 
ажратиб олиш мумкин. 
Пул айланиши - нақд пуллик ва нақд пулсиз шакллардаги пул белгиларининг 
узлуксиз ҳаракат жараёнидир. Қийматнинг ўзидан ажралганлик ҳозирги пул 
айланишининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Бошқача айтганда, ҳозирги пул 
айланиши металл пуллар муомаласи шароитидаги каби қийматли эмас, чунки пул 
белгисининг қиймати номиналдан анча кам ва унинг аҳамияти бўлмаслиги мумкин. 
Пул айланиши пул маблағлари ҳаракатининг муайян йўлларидан таркиб топади: 
1. Маблағларнинг марказий банк билан тижорат банклари ўртасидаги ҳаракати. 
Бундай ҳаракат пул маблағлари эмиссияси жараёнлари ва тижорат банклари 
маблағларининг ¤збекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий захиралаш 
фондига кўчирилиши билан боғлиқ. Тижорат банкларининг кредитлаш жараёнлари 
муносабати билан пул маблағларининг кўчирилишини ҳам шунга киритиш мумкин; 
2. Пул маблағларининг тижорат банклари ўртасидаги ҳаракати. Бу ҳолда ушбу 
банкларнинг мижозларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ пул кўчиришлар ёки 
тижорат банкларининг ўзаро кредитлашлари назарда тутилади
3. Фирмалар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағларининг ушбу 
иқтисодий субъектлар ўртасидаги ҳаракати товарлар айланиши ва бундай товарлар 
айланишидаги, шунингдек, ўзаро талабларни ҳисобга олишдаги ҳақ тўлаш 
жараёнлари билан боғлиқ; 
4. Банклар, фирмалар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағларининг 
ушбу субъектлар ўртасидаги ҳаракати асосан кредитлаш ва қарз мажбуриятларини 
ҳисобга олиш операциялари, шунингдек, пул маблағларини сақлаш ва кўчиришга 
доир операциялар билан боғлиқ; 
5. Банклар ва аҳоли ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағлари истеъмолчилик 
кредитини бериш ва пул маблағларининг аҳолининг даромадларини сақлаш ва 
кўпайтириш мақсадларидаги ҳаракатига доир фаол жараён сабабли кўчирилади;
6. Фирмалар, ташкилотлар ва аҳоли ўртасидаги ҳаракат. Пуллар ҳаракатининг бу 
йўли маблағларнинг товар айланиши операцияларига ҳақ тўлаш ва уй 
хўжаликларининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаши муносабати билан кўчиб 
юришидан иборат бўлади; 
7. Банклар ва молия институтлари ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағларининг 
ушбу иқтисодий муносабатлар субъектлари ўртасидаги ҳаракати ўзаро кредитлаш 
операциялари ва иқтисодий фойда олишга ёки учинчи субъектларнинг муайян 
операцияларини расмийлаштиришга ёрдам берувчи бошқа молиявий ҳаракатлар 
доирасида амалга оширилади
8. Молия институтлари ва аҳоли ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағларининг бу 
ҳолдаги ҳаракати аҳолининг, одатда, ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида 
муайян молия операцияларини бажариши билан боғлиқ; 
9. Жисмоний шахслар ўртасидаги ҳаракат. Пул маблағлари ҳаракатининг бу 
йўли энг сезилмайдиган, лекин пул маблағларининг қайта тақсимланиши тизимидаги 
энг муҳим йўллардан бири ҳисобланади, чунки у маблағларнинг аҳоли ўртасида 
кўчиб юришидан иборат. Одатда, бундай кўчиб юришнинг мақсади маиший 
масалаларни ҳал этиш ва ўз оиласи аъзолари фаровонлигининг муайян даражасини 
тутиб туришдир.



Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling