Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
 
6.2. Пул тизимининг элементлари.
Замонавий пул тизими қуйидаги элементларни уз ичига олади: пул бирлиги
валюта курсини ўрнатиш қоидалари, бахолар масштаби; пул кўринишлари; эмиссия 
тизими; давлат ёки кредит аппарати. 
Пул тизимининг таркибий қкисми миллий валюта тизимидир. 
Пул бирилиги - конуний тарзда урнатилган пул белгиси булиб, барча товарлар 
бахосини узаро солиштириш ва ифодалаш учун хизмат килади. Купинча пул 
бирилиги майда булинувчи кисмларга ажралади. Купчилик мамлакатларда унлик 
булиниш тизими урнатилган. Масалан, 1:10:100 (АКШ доллари 100 центга, 1 фунт 
стерлинг - 100 пенсга, 1 Индонезия рупияси - 100 сенга тенг ва х.к) 
Расман бахолар масштаби ўзининг иктисодий маъносини давлат монополистик 
капитализми ривожланиши ва кредит пулларни олтинга алмашиниши тўхтатилгандан 
сўнг йўкотди. 1976-1978 йилда ўтказилаган Ямайка валюта ислохоти натижасида 
олтиннинг расмий нархи ва пул бирликларнинг олтин таркиби бекор қилинди. 
Қонуний тўлов воситаси бўлган пул кўринишлари - булар асосан банк кредит 
билетлари, қоғоз пуллар (хазина билетлари) ва тангалардир. Масалан,АҚШ да 
муомалада куйидаги пуллар мавжуд: 100, 50, 20, 15, 5 ва1 долларлар, банк билетлари. 
Хазина билетларидан ташкари 
;
кумуш-мис ва мис-никель тангалар (50,20, 10, 5, 1 
центли) чиқарилади Буюк Британияда муомалада 50, 20, 10, 5, 1 ф. ст. банкноталар: 1 
ф. ст., 50, 10, 5, 2 пеннли, 1 ва 1/2 пенсли тангалар амал қилади. Яна эски 2 ва 1 
шиллинг тагалари юритилади, улар янги 
10 ва 5 пенсга тенг. Агар ривожланган мамлакатларда асосан банк билетлари 
чиқарилса, қатор ривожланаётган мамлакатларда кўпрок хазина билетлари чиқариш 
кенг тарқалган. Масалан, Индонезияда 50, 25, 10, 5, 1 сен қийматли, Хиндистонда - 1 
рупия қийматли хазина билетлари чиқарилади. 
Республика ҳукумати томонидан иқтисодий мустақилликка эришиш борасида 
қатъий чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу, айниқса, иқтисодиёт таркибини тубдан 
ўзгартиришда, шу жумладан анъанавий секторларни замонавийлаштириш ва 
мамлакат ичида нисбатан юқори даражадаги қўшилган қиймат ҳосил қилишга қодир 
бўлган янги тармоқларни ташкил этишда яққол кўзга ташланди. Мазкур чора-
тадбирлар охир-оқибатда миллий пул тизимини шакллантириш ва иқтисодиётда 
ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга оширишнинг пойдевори бўлиб хизмат 
қилди. 


Юзага келган вазият ва пул тизими ривожининг юқорида кўрсатилган 
вариантлари таҳлили асосида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1993 йил 12 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўм-
купонларни муомалага киритишни жорий қилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 
1993 йил 15 ноябрдан бошлаб оралиқ валюта сифатида «сўм-купон» 1 сўм - 1 рубль 
нисбатда муомалага киритилди. 
1994 йилда миллий валютанинг муомалага киритилиши банк тизими 
ривожланишининг биринчи босқичини якунлади ва иккинчи босқичини бошлаб 
берди. Бу иқтисодиётда амалга оширилаётган ислоҳотларда сифат жиҳатидан янги 
босқич бошланганидан дарак берарди. Бу даврда Марказий банк асосий эътиборни 
макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга ва шу асосда иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш ва иқтисодий ўсиш учун қулай шароитлар яратишга қаратди. 
Шу пайтдан бошлаб, Марказий банкнинг асосий куч ва воситалари мустақил 
пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, тижорат банклари 
фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш, самарали тўлов тизимини йўлга 
қўйишга эришишга йўналтирилди. 
Бу даврда пул тизимининг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, банк қонунчилиги 
такомиллаштирилди. 1995 йили «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки 
тўғрисида»ги Қонуни ва 1996 йили Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк 
фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши замонавий пул 
тизимини ташкил этилишини, тижорат банкларини халқаро молия бозорларига 
чиқишини, аҳоли, корхоналар ва хорижий сармоядорларнинг пул тизимига бўлган 
ишончини мустаҳкамланишини, барқарор иқтисодий ўсишни ҳамда халқ 
фаровонлигини оширилишини таъминлашга қаратилган истиқболларни белгилаб 
берди. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling