Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Пул муомаласи қонунлари ва улардан келиб чиқадиган талаблар. Пул


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

5.2.Пул муомаласи қонунлари ва улардан келиб чиқадиган талаблар. Пул 
массаси ва уни тавсифловчи кўрсаткичлар. 
Пул муомласини ташкил қилиш ва тартибга солиш бир нечта омилларга 
асосланади: 
1. Ана шундай муҳим омиллардан бири пул-товар муносабатларининг 
мавжудлиги ҳисобланади. 
2. Яна бир омил пул маблағларининг товарсиз ҳаракатланиши ҳисобланади.


3. Пул муомласининг меёрий ҳуқуқий асосларининг мавжудлиги.
4. Пул муомаласини ташкил қилувчи ва тартибга солувчи институтларнинг 
мавжудлигидир. Одатда пул муомласини Марказий банк томонидан ташкил қилинади 
ва тартибга солинади. Лекин пул муомналасини ташкил қилишда банк тизимининг 2-
чи поғонасида турувчи тижорат банклари рол ўйнайди. 
Пул массаси- юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда давлатга тегишли бўлган 
нақд ва нақдсиз кўринишдаги пул маблағларининг йиғиндисидир.
Пул мултипликатори – муомаладаги пул массасини қай даражада ўсиб ёки 
камайиб бораётганини кўрсатади.
ПМ – пул мултипликатори 
Пул базасига қуйидагилар киради: 
1. Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган нақд пуллар 
2. Тижорат банклари томонидан Марказий банк фойдасига қилинган мажбурий 
захира ажратмалари.
Марказий банклар тижорат банклари жалб қилган ресурсларнинг бир қисмини 
мажбурий тартибда олиб қўяди. Ўзбекистонда тижорат банкларининг мажбурий 
захира ажратмалари суммасини Марказий банк уларнинг балансидан олиб қўяди. 
АҚШда ва Европада мажбурий захира ажратмалари суммаси тижорат банкларининг 
балансида қолади.
Пул агрегатлари, уларга тавсифнома ва пулни тартибга солиш амалиёти ва унга 
таъсир қилувчи омиллар.
1. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида пул муомаласини тартибга 
солиш ва барқарорлаштиришда Марказий банкнинг роли.
1. Пул муомаласи қонуни
Қиймат қонуни ва унинг муомала доирасида юзага чиқиш шакли – пул 
муомаласи қонуни товар-пул муносабати мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларга 
хосдир. Қиймат шакллари ва пул муомаласи тараққиёт йўлини таҳлил қилаётиб, К. 
Маркс пул муомаласининг қонунини очди. Бу қонунга асосан муомала воситаси 
функциясини амалга ошириш учун керак бўлган пул миқдори аниқланади.
Металлик пул муомаласида муомаладаги пул миқдори стихияли тарзда, 
пулларнинг хазина функцияси ёрдамида тартибга солиб турилган. Агар пулга эҳтиёж 
камайса, ортиқча пуллар (олтин танга) муомаладан хазинага оқиб ўтиши кузатилган 
ёки аксинча. Шундай қилиб, муомаладаги пул миқдори керакли даражада ушлаб 
турилган. Кейинчалик, муомалага банкноталар чиқарилиши ва уларнинг металлар 
(олтин ёки кумуш)га эркин алмашиниши ҳам муомалада пулнинг ортиқча миқдори 
бўлишини инкор этади.
Агар муомалада олтинга алмашинмайдиган банкноталар ёки қоғоз пуллар 
(хазина билетлари) амал қилса, у ҳолда нақд пул муомаласи пул муомаласи қонунига 
асосан амалга ошади. 
Қоғоз пуллар миқдори муомала учун керак бўлган олтин пулларнинг назарий 
миқдорига тенг бўлганда пул муомаласида ҳеч қандай салбий жараёнлар юз 
бермайди. Юқорида кўрсатилган талаб пулнинг барқарорлигини таъминлайди
шунингдек, пул муомаласи мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларда ўз кучига эга.
Пул муомаласи қонуни муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нарх даражаси 
ва пул муомаласи тезлиги орасидаги иқтисодий алоқадорликни акс эттиради. Бу 
қонунга асосан муомала учун зарур бўлган пул миқдорини қуйидаги формула билан 


ифодалаш мумкин: 
Шундай қилиб, муомала учун зарур бўлган пул миқдорига ишлаб чиқариш 
ривожи ва шарт-шароитларига боғлиқ бўлган турли хил омиллар таъсир кўрсатади. 
Муомала учун зарур бўлган пул миқдорига таъсир кўрсатувчи асосий омил – бу 
товарлар ва хизматлар баҳоси ҳисобланади. Пул миқдори товарлар ва хизматлар 
баҳосига тўғри пропортсионал, яъни товарлар ва хизматлар баҳосининг ошиши 
муомалага кўп пул чиқаришни талаб қилади. Пул миқдорига таъсир қилувчи иккинчи 
омил – бу пулнинг айланиш тезлиги ҳисобланади. Бу омил пул миқдорига тескари 
таъсир кўрсатади. Одатда, пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул 
миқдори шунча кам талаб қилинади ва аксинча. 
Муомала учун зарур бўлган пул миқдорини камайтириш учун қуйидаги 
чораларни амалга ошириш муҳимдир. Булар:–истеъмол кредитни ривожлантириш; 
кредитга қанчалик кўп товар сотилса, шунча кам миқдорда пул муомалада керак 
бўлади; 
– нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг ривожланиши;
– пулларнинг муомала тезлигини оширишга эришиш ва бошқалар.
Ҳар бир жамият пул муомаласи қонуни талабларини ҳисобга олган ҳолда иш 
юритиши зарур. Чунки пул муомаласи қонунининг бузилиши пул барқарорлигига 
путур этказади. Бу ҳолда муомалага чиқарилган пул миқдори муомаладаги товарлар 
баҳосидан ошиб ке-тиши, яъни инфляция бўлишига ёки пул танқислигига 
(етишмовчилигига) олиб келиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, пул муомаласини ушлаб туриш шарт-шароитлари ва 
қонуниятлари икки омилнинг ўзаро таъсири билан, яъни хўжаликнинг пулга бўлган 
эҳтиёжи ва амалда пулларнинг муомалага бориб тушиши билан белгиланади. 
Амалиётда кўпроқ учрайдиган ҳол бу айланмада хўжаликка керак бўлганидан кўпроқ 
пулнинг бўлишидир. Бу, албатта, пулнинг қадрсизланишига – пул бирлиги харид 
қобилиятининг тушишига олиб келади. 
Пул агрегатлари – бу пул массасини муқобил ўлчаш имкониятини берувчи 
кўрсаткичлардир. Халқаро амалиётда қуйидаги пул агрегатларидан кенг 
фойдаланилади: 
1. М0 – бу агрегатни ҳисоблаш учун Марказий банк томонидан муомалага 
чиқарилган яъни эмиссия қилинган барча нақд пуллар суммасидан банклар ва 
корхоналарнинг кассасидаги нақд пулларнинг қолдиғи айириб ташланади. Тарққий 
этган мамлакатлар банк амалиётида М0 ҳисобга олинмайди. 
2. М1 = М0 + талаб қилиб олинадиган депозитлар + йўл чеклари. Айрим 
мамлакатларда кредит карталари ҳам М1 таркибига киритилади. 
3. М2 = М1 + муддатли депозитлар + жамғарма депозитлар. М2 ҳисоблашда 
суммаси унча катта бўлмаган муддатли ва жамғарма депозтлар олинади.
4. М3 = М2 + йирик суммадаги муддатли депозитлар + депосит сертификатлари 
+ жамғарма сертификати. 
М4 (L- АҚШда) = М3 + давлатнинг қисқа муддатли облигациялари + корпоратив 
Реализация 
қилинадиган 
товарлар нархи 
суммаси 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling