Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ташкилотлар билан ташкилоталар ўртасидаги нақд пул айланмаси  5


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

4. Ташкилотлар билан ташкилоталар ўртасидаги нақд пул айланмаси 
5. Ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ўртасидаги нақд пул айланмаси 
6. Фуқаролар ўртасидаги нақд пул айланмаси. 
Ҳозирги даврда АҚШ, Германия, Франсия, Канада ва Бразилияда 
муомаладаги нақд пул тенденсияси кузатилмоқда. Лекин бу давлатларда нақд 
пулларнинг муомладаги пул массасининг салмоғи юқори эмас. 
Канада – 3.6% 
Бразилия – 3.8% 
АҚШ - 4.9% 
Франция – 8.5% 
Ривожланаётган 
мамлакатларда бу кўрсаткичнинг салмоғи анча 
юқоридир. Масалан Рассияда бу кўрсаткич 29% ни ташкил этади. Нақд пул 
айланмаси бир қатор камчуиликларга эга: 
- Нақд пулларни эмиссия қилиш ташиш ва сақлаш катта харажатни талаб 
этади. Марказий банклар эмиссия харажатини камайтриш учун купюраларнинг 
номиналини йириклаштиришга мажбур бўладилар. 
- Нақд пулларни олиб юриш хавфлидир. 
- Нақд пуллар билан ҳисоб китоб қилиш солиқ тўлашдан қочиш имконини 
беради. 
- Нақд пул айланамси терроризмни молиялаштриш билан боғлиқ 
- Нақд пуллар ва инфляция ўртасида бевосита алоқадорлик мавжуд.
Нақд пул айланмасини ташкил қилиш қуйидаги принциплар асосида 
амалга оширилади: 
1. Нақд пул айланмасини ташкил қилиш ва тартибга солишни меъёрий 
ҳуқуқий асосларининг мавжудлиги. Масалан, Марказий банкнинг касса 
операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномаси муҳим меёрий 
ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
2. Барча корхоналар ва ташкилотлар ўзларининг нақд пулдаги 
маблағларини тижорат банкларида сақлашлари шарт.
3. Корхоналар ва ташкилотларга кассада кичик миқдорда нақд пул сақлаб 
туришга рухсат этилади. Бунинг учун уларнинг кассасига тижорат банклари 
томонидан лимит белгиланади. Бу лимит кўзда тутилмаган харажатлар учун 
ажратилади.
4. Нақд пуллардан мақсадли фойдаланиш принциплари 
Банклардан корхоналар нақд пулларни пул чеклари орқали олади. Пул 
чекида нима мақсадда нақд пул олинаётганлиги кўрсатилади.
Нақд пулларнинг даражасига баҳо бериш учун халқаро амалиётда 
иқтисодиётда нақд пулларнинг етарлилиги деган кўрсаткич қўлланилади.
М0/ЯИМ*100% 
М0 – Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган жами нақд пуллар


2012-йилнинг 1-январ ҳолатига
Германияда – 8.9% 
Францияда – 8.5% 
Россияда – 10.9% 
АҚШ – 6.9% 
Канадада – 3.6% 
Тараққий этган мамлакатларда бу кўрсаткичнинг даражаси паст. Бунинг 
бир қанча сабаблари бор. Улардан асосийлари иккита: 
1. Нақд пулсиз ҳисоб китоблар тизими юқори даражада ривожланган. 
Нақд пул муомаласи билан асосан аҳоли шуғулланади. Пластик карточкаларга 
асосланган тўлов амалиётининг ривожланганлиги нақд пулларга бўлган 
талабни қисқартириш имконини берган.
2. Хуфёна иқтисодиётни кичик салмоққа эга эканлиги. 
Пластик карточкалар мўлжалланишига кўра иккига бўлинади: 
- Шахсий карточкалар – бу карточкалар банклар томонидан жисмоний 
шахсга берилади. 
- Коорпоратив карточкалар - бу юридик шахсларга берилади. Бу 
карточкадан корхонанинг ходимлари фойдаланиши мумкин. 
Пластик карточкалар ишлаш режимига кўра 2 га бўлинади: 
1. Оф – лине 
2. Он – лине 
Пластик карточкаларнинг тўловни амалга ошириш хусусиятига кўра: 
1. Дебетли карталар-бу крталар фақат пластик карта ҳисоб рақамидаги 
пул маблағлари доирасида тўловларни амалга ошириш имконини беради. 
2. Кредитли карталар-пластик ҳисоб рақамдаги пул тугаганини кейин ҳам 
тижорат банкининг кредити ҳисобига тўловни амалга ошириш имконини 
беради. 
Япониянинг Ташиба компанияси Суперсмарткардни чиқарди. Бу истаган 
жойда тўловни амалга ошира олади. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling