Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

1. Вертикал вакиллик ҳисоб рақами 
2. Горизонтал вакиллик ҳисоб рақами 
Одатда ҳар бир тижорат банки миллий валютада битта вертикал битта 
горизонтал вакиллик ҳисоб рақамига эга бўлади.
Вертикал вакиллик ҳисоб рақами Марказий банкнинг балансида очилади. 
Горизонтал вакиллик ҳисоб рақами мамлакатнинг бошқа тижорат банкида 
очилади.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари миллий валютада фақат 
битта ностро вакиллик ҳисоб рақамга эга. Бу ҳисо рақам Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг балансида очилган. Аниқроғи Марказий 
банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасидаочилган.
Тўловчининг ва тўловчининг банкини ликвидли бўлиши. Тўловчининг ва 
тўловчининг банкини ликвидли бўлиши деганда уларни ўз мажбуриятларини 
пул маблағлари билан ўз вақтида ва тўлиқ тўлай олиш қобилиятига айтилади. 
Халқаро таъмирлаш ва тараққиёт банки экспертлари корхоналарнинг 
ликвидлигини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни таклиф қилишган: 
Жорий ликвидлик коэффициенти – (Жлк) 
ЖА-жорий активлар
ЖП-жорий пассивлар 
Жлк=ЖА/ЖП 
Жаҳон банки экспертларининг бу коэффициентининг энг паст норматив 
даражасини 1.25 қилиб белгиланган.
 
3.4. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари.
 Иқтисодий контрагентлар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китобларни 
амалга оширишнинг асосий шакллари қуйидагилардан иборат: 
1) инкассо операциялари воситасидаги ҳисоб-китоблар; 
2) аккредитивлар ёрдамидаги ҳисоб-китоблар; 
3) бўнак тўловлари шаклидаги ҳисоб-китоблар; 
4) очилган ҳисобварақ бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар; 
5) векселлар ва чеклар шаклида амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар. 
Тўловни амалга ошириш учун тўловчининг розилиги бўлиши керак. Аммо 
қонунчиликда айрим ҳолларда тўловчидан сўрамай унинг пулидан олиб 
қўйишга рухсат этилган. Мисол учун солиқ инспекцияси томонидан қўйилган 
Инкассо топшириқномалар, судларнинг қарори билан қўйилган ижро 
варақалари тўловни тўловчининг розилигисиз амалга оширилади. 
Тўловларнинг муддатлилиги 
Нақдсиз ҳисоб китобларни тўғри амалга оширилганлиги устида 
ўтказиладиган назоратнинг мавжудлиги
Нақд пулсиз ҳисоб китобларда иштирок этувчи томонларнинг мулкий 
жавобгарлигининг мавжудлиги. 
Халқаро банк амалиётида нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг 4 шаклидан 
фойдаланади.


1. Тўлов топшириқномалари 
2. Чеклар 
3. Ҳужжатлаштирилган аккредитивлар 
4. Инкассо 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling