Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Нақд пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. Нақд


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

4.2. Нақд пул айланмаси ва уни ташкил қилиш принциплари. Нақд 
пулларни муомалага чиқариш ва муомаладан олиш тартиби.
Нақд пул айланмаси бу пулларнинг нақд кўринишидаги ҳаракатларининг 
йиғиндисидир. 
Нақд пул айланмаси – бу нақд пулларнинг доиравий айланишининг 
доимий равишда такрорланишидир.
Нақд пул айланмаси бу пул маблағларининг нақд кўринишидаги 
айланмасидир. Тараққий этган мамлакатларда нақдсиз пул айланмаларини 
юксак даражада ривожланганлиги, нақд пулларга бўлган талабни кескин 
пасайишига олиб келди. АҚШ ва Японияда пластик карточкаларга асосланган 
тўловлар ривожланган. Европада пластик карточкалар ва пуллик чекларга 
асосланган тўловлар ривожланган.
Нақд пуллар айланишининг амал қилишига доир қуйидагича асосий 
тамойиллар ажратиб кўрсатилади: 
1) молия муассасалари-эмитентларнинг мавжудлиги; 
2) бозор қатнашчиларининг маблағларни сарфлаш юзасидан иқтисодий 
эркинлиги; 
3) таъсис этилган миллий пул бирлигининг амал қилиши; 
4) назорат қилувчи органлар олдида тушумлар ва харажатлар ҳажмлари 
учун ҳисоботчиликни амалга ошириш мумкинлиги; 
5) пул маблағларига эгалик қилишнинг легитимлиги. 
Тўловлар маълум кетма-кетликда амалга оширилади. Халқаро амалиётда 
пуллик тўловларни амалга оширишнинг 2 хил кетма-кетлиги мавжуд: 
1. 
Календар кетмакетлик. 


2. 
Мақсадли кетмакетлик. 
Календар кетма – кетликда қайси қарздорлик олдин пайдо бўлган бўлса, 
ўша тўланади. Бу кетма-кетлик тараққий этган мамлакатларда қўлланилади. 
Мақсадли кетма-кетликда тўловлар олдиндан белгиланган мақсадларга 
қараб тўланади. Бу кетма-кетлик ривожланаётган давлатларда, шу жумладан 
Ўзбекистон Республикасида қўлланилади.
Ҳар қандай пуллик тўловлар пул айланмасида иштирок этувчи 
субектларининг жорий ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳисобига 
тўланади. Жорий ҳисоб рақамлар АҚШ банк амалиётида трансаксион депозит 
ҳисоб рақанлари, Германияда жиро ҳисоб рақамлари, Россияда “депозити до 
востребование” дейилади. Франсияда жорий ҳисоб рақами дейилади, 
Ўзбекистонда талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари дейилади.
Ҳар қандай пуллик тўловлар пул айланмада иштирок этувчи 
субектларнинг
Нақд пул айланмаси муомалага 2 канал орқали чиқади: 
1)  Марказий Банкнинг захира вакиллик тизими орқали (Тижорат 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling