Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
3.2.Пулнинг номиналлик назарияси.
Пулнинг номиналлилик назариясининг асосчилари бўлиб Англиялик руҳоний ва файласуф Ж.Беркли ва Англиялик иқтисодчи Ж.Стюард ҳисобланади. Улар бу назариянинг етакчиси. Бу назарияни ривожлантиришга энг катта ҳисса қўшган олим Г.Кнапп. 1905- йилда Кнаппнинг пулнинг давлат назарияси номли китоби нашрдан чиқди. Пулнинг наминаллилик назарияси ХVIII асрда пайдо бўлган. Ушбу назария намоёндалари пулнинг товар хусусиятини инкор этдилар. Улар айтадики пул қиймат ва истеъмол қийматига эга эмас. Пулнинг қиймати унга қўйилгн номинали билан белгиланади. Улар метал пуллар емирилиш хусусиятига эга эканлигини такидлашди ва қоғоз пуллар тўлов воситаси сифатида мослашувчан ва қулай, айирбошлаш воситаси эканлигини этироф этишди. Кнапп пулнинг номиналлилик назариясини ривожлантирар экан қуйидаги хулосага келди. - Пулни давлат яратади; - Пулнинг асосий функцияси бу тўлов воситаси функциясидир; - Давлат пулга харид қобилятини беради; - Пулнинг харид қобиляти давлатнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланади; Кейнс пулнинг номиналлилик назарияси тарафдори бўлган. Кейнс айтадики қоғоз пулларнинг олтин тангаларни муомаладан сиқиб чиқариши Кнаппнинг буюк ғалабасидир. Пулнинг моҳияти 3 шаклда намоён бўлади. 1. Пул барча товарлар қийматини ўзида ифода этувчи умумий эквивалентдир. 2. Пул мустақил алмашинув хусусиятига эга. Пул товарларсиз ҳам эркин ҳаракатлана олади. (талабаларга стипендия, ойлик маошлар, солиқлар, банкдан кредит олиш) 3. Пул буюмлашган меҳнатнинг ташқи ўлчови. Буюмлашган меҳнатнинг ички ўлчови меҳнат асосида ўлчанади. Номиналистлар баҳо масштаби деганда миллий пулнинг олтин асосига айтилади. Номиналистлар олтинга алмашмайдиган қоғоз пуллар муомаласини афзал эканлигини этироф этадилар. Ҳозир дунёда ҳеч бир валюта олтин асосига эга эмас. Ҳозирги даврда муомлага чиқарилаётган нақд пуллар Марказий банкнинг активлари билан таъминланади. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling