Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
Назоат учун саволлар 
1.Фаннинг предмети ва вазифаларини айтинг? Пулнинг пайдо бўлиш 
сабабларини ёритиб беринг?
2. Пул шакллари ва турларининг эволюцияси ҳамда пулнинг моҳияти ва 
унинг намоён бўлиш шаклларини тушунтириб беринг?
3.Пулнинг функцияларини ёритиб беринг? “Пул, кредит ва банклар” 
фанининг предмети ва вазифаларини айтиб беринг?
4.Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлигини ёритинг? 
Қиймат шаклларининг эволюцияларини ҳамда унингоддий ёки тасодифий 
шаклини ёритиб беринг?
5.Пулнинг бошқа иқтисодий категориялардан ажралиб турувчи ўзига ҳос 
хусусиятларини очиб беринг?. 


3-МОДУЛ: ПУЛ НАЗАРИЯЛАРИ. 
3.1. Пулнинг металлилик назарияси. 
3.2. Пулнинг номиналлик назарияси. 
3.3. Пулнинг миқдорийлик назарияси. 
3.4. Замонавий монетаризм назарияси. 
 
Таянч иборалар: пул табияти, номинал, металлилик, ишлаб чиқариш, 
микдорийлик, монетаризм, метал, давлат пул назарияси. 
3.1. Пулнинг металлилик назарияси. 
Пулнинг металлик назарияси бу турли давлатларда турли тадқиқотчилар 
томонидан айтилган илмий қарашларнинг жамланмаси бўлиб, улар пул 
сифатида фақат олтин ва кумушни кўрдилар ва улар жамият бойлигининг 
манбаи деб ҳисобладилар.
Пулнинг металлилик назарияси ХVI асрда франwуз олими Николо
Орезме томонидан назария сифатида шакллантирилди. Кейинчалик
англиялик иқтисодчи олимлар У.Стеффорд, Т.Мен, П.Норс, Чайлд,
Франсияда А.Монкретен, Германияда У.Юст; Италияда Г.Скаруффи,
Ф.Галияни томонидан ривожлантирилди. 
Пулнинг металлилик назарияси меркантилизм ғояларига асосланади. 
Меркантилизм – дунё тарихидаги биринчи иқтисодий мактаб
ҳисобланади. 
Меркантилистлар 2 йирик гуруҳга бўлинади: 
1. Илк меркантилистлар. 
2. Сўнгги меркантилистлар. 
Илк меркантилистлар - актив пул баланси деган ғояни илгари
сурадилар. Уларнинг фикрига кўра олтин ва кумуш ўз табиатига кўра пул
ҳисобланади. Ҳар бир жамиятнинг бойлиги унинг олтин ва кумуш
захиралари билан белгиланади. 
Актив пул баланси - деганда олтин ва кумушнинг ҳар доим
мамлакатга кириб келиш миқдори уларни мамлакатдан чиқиб кетиш
миқдоридан катта бўлиши тушинилади. 
Илк меркантилистлар давлат протекционизм сиёсатини қўллаш шарт
деб ҳисоблайдилар. Улар айтадики, давлат мамлакатдан олтин ва кумуш 
пулларни чиқиб кетишини тўсқинлик қилиши зарур. 
Сўнгги меркантелистлар пулнинг асосий функцияси бу жамғариш 
функцияси деб ҳисоблайдилар. ХVI асрнинг иккинчи яримидан ХVII аср 
охирига қадар Европада сўнгги меркантелистларнинг қарашлари ҳукмрон 
ғояга айланди.
Сўнгги меркантелистларнинг энг таниқли вакили Томас Мен
ҳисобланади. Т.Мен илк мерканталистлардан фарқли равишда пулнинг 
муҳимлиги жамият бойлигининг манбаи эканлигида эмас балки мамлакат 
ичидаги товарлар ва пулларнинг ҳаракатига таъсиридадир деган хулосага 


келди.
Т.Мен биринчи болиб металлилик назариясига янгилик киритди.
Ушбу янгилик қуйидагилардан иборат: 
1. Мамлакат савдо баланси ижобий салдога эга бўлганда товарларни
импорт қилиш мумкин. 
2. Агар мамлакат учун фойдали бўлса, олтин ва кумушни халқаро
савдони ривожлантириш учун ишлатиш мумкин. 
Томас Мен айтадики пул савдони яратади, савдо эса пулни
кўпайтиради. Томас Мен биринчи бўлиб умумий савдо баланси деган
тушунчани киритган. 
Сўнгги мерканталистлар умумий савдо баланси ғоясини илгари сурдилар. 
Бунгача хусусий савдо баланслари мавжуд эди. Улар мамлакатнинг алоҳида 
олинган битта мамлакат билан савдо муносабатларини акс эттирар эди.
Меркантилистлар олтин ва кумуш тангаларни емирилиб кетишини тан
олмаганлар. Лекин амалиёт кўрсатадики олтин ва кумуш тангалар
ишқаланиш хусусиятига эга. Ушбу тангалар вақт ўтиши билан ўз 
вазнининг бир қисмини йўқотади, натижада айирбошлаш муносабатларида
нотенглик ҳолати юзага келади. VIII асрга келиб метал тангаларнинг 
емирилиши исботланди. Шунингдек, биринчи жаҳон уруши таъсирида 
Европада олтин стандарти бекор бўлди. 
Дастлаб меркантилистлар Адам Смит ва Жорж Стюард томонидан
қаттиқ танқидга учради. Ушбу олимларнинг фикрига кўра пул жамиятнинг
бойлиги эмас, балки шартли ҳисоб бирлигидир. Пуллар баҳо масштаби
сифатида айирбошлаш муносабатларини ифода этади. Таниқли иқтисодчи
олимлар П.Самуелсон , Ж.Кей метал пуллар муомаласини инкор этганлар. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling