Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Пулнинг функциялари ва уларга тавсиф


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
2.2. Пулнинг функциялари ва уларга тавсиф. 
Иқтисодий адабиётларда пулнинг функциялари хусусида 2 илмий мактаб 
олимларининг қарашлари мавжуд: 
1. Европа мактаби. 
2. Америка мактаби. 
Европа мактаби пулнинг 5 функцияси хусусида хулосага келган: 
1. Қиймат ўлчови функцияси. Барча товарлар ва хизмталар қиймати 
умумий эквивалент бўлган пулда ўлчанади. Ҳозирги даврда олтиннинг 
алмашилмайдиган қоғоз ва кредит пуллари бу функцияни бажармоқда. 
Қоғоз пул Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилади. Масалан: 
АҚШда 1 доллардан 10 долларгача бўлган купюралар АҚШ Ғазначилиги 
томонидан муомалага чиқарилади. АҚШда Молия вазирлиги йўқ. Бу вазифани 
АҚШ Ғазначилиги бажаради. 


Англияда тангалар Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилади. 
Кредит пуллар бу банкноталар бўлиб, Марказий банклар томонидан муомалага 
чиқарилади.
Ўзбекистонда муомаладаги барча пул бирликлари банкноталар 
ҳисобланади ва улар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки активлари 
билан таъминланади. 
2.  Муомала воситаси функцияси. Бунда товар-пул ёки пул-товар 
операцияси бир вақтнинг ўзида юз беради, яъни товарлар насияга сотилмайди. 
3.  Тўлов воситаси функцияси. Бунда товарлар тўлов муддати 
кечиктирлиб сотилади. Шунингдек, кредит ва молия муносабатларидаги 
тўловлар ҳам пулнинг тўлов воситаси функциясига киради. Масалан: кредит 
олган мижоз банкка кредитнинг асосий қарз суммаси ва фоизларини қайтаради. 
Бундан ташқари корхоналар солиқ тўловларини амалга оширади, турли хилдаги 
жарималар тўловларини тўлайдилар. 
4.  Жамғариш воситаси функцияси. Бунда нақд ва нақд бўлмаган пуллар 
жамғарилади. Аҳоли, корхоналар ўзларининг бўш пул маблағларини банкларга 
муддатли ёки жамғарма депозит ҳисоб рақамаларида сақлайдилар. Аҳолининг 
қўлида турган ҳар қандай пул то ишлатилгунга қадар жамғариш воситаси 
функциясини бажаради. Корхоналарнинг жорий ҳисоб рақамларидаги пул 
маблағлари ҳам то ишлатилгунга қадар жамғариш воситаси функциясини 
бажаради.
5.  Жаҳон пули функцияси. Жаҳон пули функцияси жаҳон бозорларида 
котировка қилинадиган яъни олди-сотди қилинадиган валюталар бажаради. 
Масалан: ўзбек сўми бу вазифани бажармайди. Халқаро ҳисоб-китоб банки 
маълумотларига 
кўра, 
халқаро 
валюта 
бозорларида 
конверсион 
операцияларнинг 90% ортиқ қисми 5та валютада амалга оширилмоқда 
(
www.bis.
org). Бу валюталар халқаро резерв валютаси мақомига эга. Бу мақомни 
Халқаро Влаюта Фонди беради.
Хулоса қилиб айтганда, пулнинг барча функциялари бирбири билан узвий 
боғлиқ ва улар бирбирини тўлдиради. Пулнинг функцияларининг айнан 
шундай узвий боғлиқлиги ва бирбирини тўлдириши пул муомаласининг 
барқарорлиги ва самарасини таъминлашга шароит яратади. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling