Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлиги
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шунинг учун “Пул, кредит ва банклар” фани “Банк иши”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Молиявий менежмент”, “Тижорат банкларининг
1.2. Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлиги. “Пул-кредит ва банклар” фани фундаментал, назарий фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий ва мутахассислик фанларини чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мазкур фан “Банк иши” таълим йўналиши учун 2- курс бакалавр талабалари учун 3- 4 ва 5 семестрларда, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” (солиқ йўналиши бўйича) 4-5-семестрда ва бошқа барча таълим йўналишлари учун 4 – семестрда ўқитилади.Фаннинг ўқитишдан мақсад талабаларни пул-кредит соҳаси қонуниятлари, уни ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги тутган ўрни, назарий асосларини, жамият ҳаётидаги аҳамиятини, уларни муомаласини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш ва бошқалардан иборат. Шунинг билан бирга, фан банк, банк тизими, кредит тизими ва унинг жамият тараққиётидага ўрни, мамлакат пул муомаласини ташкил қилиш, мақсади ва вазифаларини ўргатишдан иборат. Мазкур фан пулнинг харид қуввати, унинг мамлакат иқтисодиётини барқарорлигига таъсири, инфляция ҳамда мавжуд макроиқтисодий омилларни чуқурроқ ўрганишдан иборат. Шунинг учун “Пул, кредит ва банклар” фани “Банк иши”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Молиявий менежмент”, “Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари” фани билан чамбарчас боғлиқ. Пул ўзининг эволюцияси жараёнида металл (олтин, кумуш, мис), қоғоз, кредит пуллар шаклида ишлатилиб келган. Қийматни ўзида ифодалашига кўра пуллар икки турга бўлинади: – ҳақиқий пуллар; – ҳақиқий пул издошлари - қиймат белгилари. Ҳақиқий пуллар номинал қийматини ўзида ифодаловчи, реал қийматга эга бўлган металл пуллар бўлиб, улар ҳар хил шаклларда чиқарилган ва кейинчалик амалиётда қулай бўлган айлана (шу шакл-да металл эмирилиши кам бўлади) шаклда чиқарилган. Кредит пуллар деб кредит муносабатлар асосида юзага келувчи, тўлов воситасини бажарувчи қиймат белгиларига айтилади. Дехқончилик, чорвачилик ва хунармандчиликнинг ажраб чиқиши туфайли уларда энди маҳсулот билан бир вақтда товар ишлаб чиқариш пайдо бўлди. Ушбу ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзларидаги етиштирилган ортиқча маҳсулотларни ўзларининг эҳтиёжини қондириш мақсадида бошқа маҳсулотларга доимий равишда айирбошлашга кучли эҳтиёж юзага чиқди. Ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжини кондириш учун эмас, балки уни айрибошлаш мақсадида етиштирган маҳсулоти товарга айланди. Демак маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни уларнинг эҳтиёжини қондиришдан ортган қисмини бошқа маҳсулотга айирбошлаш учун йўналтирилиши натижасида маҳсулот товарга айланган. Ушбу жараённи бир ишлаб чиқарувчидан бошқа ишлаб чиқарувчи ўртасидаги товар айирбошлашни шаклланиши деб ҳисобланади. Бунинг натижасида турли товарларнинг шакли, сифати, эҳтиёжни қондиришлигига асосан уларнинг қийматини аниқлашлик, яъни мослилик талаб этила бошлади. Натурал хўжалик шароитида доимий равишда ортикча маҳсулот ишлаб чиқариш юзага чика бошлади. Бунда қийматнинг оддий ёки тасодифий шакли юзага чикади. Чунки ишлаб чиқаришни хали ривожланмаганлиги сабабли товар айирбошлаш чекланган. Бунда фақат икки ҳолат ҳисобга олинади: ишлаб чиқарувчи ва ҳаридорларни манфаатларини ўзаро мос келиши ва айирбошлаётган товарларнинг қийматини тўғри келиши: Битта 1қўй = бир қоп буғдой ёки бўлмаса: Бир қоп буғдой = битта болта. Албатта бу ҳолатда энг аввало ишлаб чиқарувчи ва ҳаридорнинг манфаатлари ўзаро мос келиши асосий ўринни эгаллаган. Масалан, қўй эгасига бир қоп буғдой керак. Лекин буғдой эгасига қўй керак эмас, унга битта болта керак. Бу ерда товар айирбошлаш юзага чиқмайди. Қўй эгаси агарда болта эгаси манфаатига мос келса, у ҳолда у ўз қўйини битта болтага айирбошлайди. Шундан сўнг у болтани олиб боради ва бир қоп буғдойга алмаштириш имкониятига эга бўлади. Иқтисодий адабиётда жуда қизиқ ҳолат акс эттирилган. Африка қабиласи аъзоларидан бири ўз эҳтиёжини кондириш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини 28 та ишлаб чиқарувчига боришга мажбур бўлган. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling