Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Пулнинг бошқа иқтисодий категориялардан ажралиб турувчи
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
1.3. Пулнинг бошқа иқтисодий категориялардан ажралиб турувчи
ўзига ҳос хусусиятлари. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижасида дехқончилик ва чорвачиликдаги меҳнат тақсимоти, товар турларининг кўпайиши алмашинув жараёниниг яна ривожланишини тақозо қилди. Алмашув жараёнида товар эгалари ўзаъро мулоқатда бўлиб, товарнинг эгаси ўз махсулотини (мулкини) баҳолаган. Шу баҳолаш жараёни бирор ўлчов бирлиги бўлишини тақозо қилган. К.Марк пулни - бу товарларнинг товари деб ифодалаган ва унинг қуйидаги хусусиятларини изоҳлаб берган. Биринчидан, пулнинг истеъмол қийматида бошқа товарларнинг қиймати ўз ифодасини топади. Иккинчидан, пулда ифодаланадиган аниқ мехнатнинг асосини абстракт меҳнат ташкил қилади. Учинчидан, пулда ифодаланувчи хусусий мехнат ижтимоий мехнат сифатида намоён бўлади. Шунга асосланган ҳолда пул ҳам товар, лекин бошқа товарлардан фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлган, махсус товардир деган хулосага келиш мумкин. Унинг махсус товар сифатида хусусияти шундаки, у барча товарларнинг қийматини ўзида ифода қилувчи, умумий эквивалент хисобланади. Умумий эквивалент ролини узоқ йиллар давомида олтин бажариб келган бўлсада, товар хўжалигининг ва пул муомаласининг ривожланиши қоғоз пуллар, бошқа кредит воситалари, юзага келишига, кредит ва пул маблағларининг банкда бир счётдан иккинчи счётга ўтказилиши каби жараёнлар бўлишига олиб келган. Пул қандай шаклда бўлишидан қатъий назар у пул бўлиб қолади. Юқоридаларга асосланган ҳолда пулнинг мохиятини қуйидагича таърифлашимиз мумкин. Пул - бу махсус товар, умумий эквивалент бўлиб, абстракт мехнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди. Бу таъриф пулнинг барча хусусиятларини ўзида тўлиқ ифодалайди деб айтишимиз мумкин. Булар, биринчидан; пулнинг бошқа товарлардан ажралиб турувчи махсус товарлиги; иккинчидан - пул бу умумий эквивалент - ягона товар бўлиб, қолган товарларнинг қийматини ўзида ифода қилиши, (бошқа хохлаган бир товар бу хусусиятга эга бўла олмайди); учинчидан, пулнинг эквивалент сифатида товарни яратишга кетган мехнат ва бошқа харажатларини ўзида ифода қилиши; тўртинчидан, пулнинг хар бир иқтисодий тизимда, товар ишлаб чиқаришда кишилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатларини ифода қилиши ва бошқалардир. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling