Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

3.3. Пулнинг миқдорийлик назарияси. 
Пулнинг миқдорийлик назариясининг моҳияти шундаки муомалада
пул миқдорининг ошиши товарлар баҳосининг ва пулнинг қийматини
ўзгаришига сабаб бўлувчи асосий омилдир.
ХVI асрда Европалик мустамлакачилар ва биринчи навбатда испанлар
Америкадаги кўплаб олтин ва кумуш конларини топдилар. Натижада 
Америкадан Европага жуда катта миқдорда олтин ва кумуш оқиб келди.
Бу эса Ғарбий Европада товарлар баҳосининг кескин ошишига сабаб
бўлди. Шу боғлиқликни биринчи бўлиб франwуз файласуфи Жан Боден
аниқлади. 
Ж.Боденга қадар товар баҳосининг ошиши метал тангаларни
емирилиши билан изоҳланар эди. Пулнинг миқдорийлик назарияси ХVII-
ХVIII асрларда Англияда Ж.Локк ва Д.Юм; Франсияда Монтеске
ривожлантирди. Улар бу назарияни қоғòз пулларга нисбатан қўллашнинг
мумкинлигини асослаб беришди. 
Классик иқтисодчи Д.Рекардо пулнинг миқдорийлик назариясини
тарафдори. Рекардо қийматнинг меҳнат назариясини яратган. Ушбу
назарияга кўра метал пулларнинг қиймати уларни ишлаб чиқариш учун
сарфланган меҳнат харажатлари билан белгиланган. Аммо кейинчалик
Рекардо ўзининг ушбу қоидасига қарши чиқди. У ёзадики айрим
давлатларда пулнинг қиймати муомаладаги пул миқдорига боғлиқ равишда
ўзгаради. 
Карл Маркс пулнинг миқдорийлик назариясини аёвсиз танқид қилди. 
Маркснинг фикрига кўра миқдорийлик назариясининг энг ката хатоси


шундаки, улар пулнинг моҳиятини фақатгина пулнинг муомала воситаси
билан тушунтирадилар. Улар пулнинг қиймат ўлчов функциясини тан
олмайдилар. Карл Маркснинг фикрича пулнинг миқдорийлик назариясининг
иккинчи хатоси пуллар ва товарлар муомала жараёнига қадар баҳога ва
қийматга эга бўлмайдилар деганларидадир.
Маркснинг фикрига кўра муомалага киришгунга қадар пуллар
қийматга товарлар эса баҳога эга бўлади. Пуллар қиймати ва товарларнинг
баҳосига боғлиқ равишда товарларнинг баҳоси шаклланади. 
Пулнинг миқдорийлик назарияси намоёндалри билан К.Маркс
ўртасидаги мунозара қуйидагида намоён бўлади. 
Маркс айтадики: товарлар баҳосининг ошиши муомаладаги пул
миқдорининг кўпайишига олиб келади. Пулнинг миқдорийлик
назариясининг намоёндалари айтадики: муомаладаги пул миқдорининг
кўплиги товарлар баҳосининг ошишига олиб келади. ХХ асрда пулнинг
миқдорийлик назарияси ҳукмрон назарияга айланди. ХХ асрда миқдорийлик
назариясининг 2 хил кўриниши пайдо бўлди. 
1. Трансаксион ( И.Фишер яратди) 
2. Кембридж. 
1911-йилда Ирвинг Фишернинг машҳур “Пулнинг харид кучи
номли” асари нашрдан чиқди. Ушбу асарда Фишернинг алмашув
тенгламаси ўз ифодасини топди. 
МВ=ПҚ 
М-муомаладаги пул массаси 
В- пулнинг айланиш тезлиги 
П –товарларнинг ўртача баҳоси 
Қ –ишлаб чиқарилган товарлар миқдори 
П=МВ/Қ 
Фишернинг хулосасига кўра товарнинг баҳоси муомаладаги пул
миқдорига ва пулнинг айланиш тезлигига тўғри пропорсионал. Бунда Қ ва В
ўзгармасдир. Бу иккала cомпонент ўзгармас бўлганлиги сабабли шундай
хулоса келиб чиқади. Товарлар баҳосининг ўзгариши муомаладаги
пулларнинг ўзгаришига боғлиқ. 
Кембридж вариантини Алфред Маршал яратди. Ушбу назарияни Пигу
ривожлантирди. Фишердан фарқли ўлароқ Маршал ва Пигу таҳлилни
микроиқтисодий даражада амалга оширди. Улар асосий этиборини хўжалик
субектларининг касса қолдиқларини ўзгаришига қаратдилар. 
М =КПЙ 
К-пулнинг айланиш тезлиги аммо бу тезлик хўжалик юритувчи
субèктларнинг пул шаклидаги номинал даромадига қараб ўрганилади.
Фишерда пулнинг айланиши товарлар айланишига қараб белгиланади. 
Кембридж вариантидан шундай хулоса чиқади: муомаладаги пул миқдори
пулнинг айланиш тезлигига тескари пропорсионал. Пулнинг айланиш
тезлиги реал касса қолдиқларининг миқдори ва уларнинг ҳисобидан
қилинган харажатлар нисбатига боғлиқ бўлганлиги сабабли муомаладаги
пул миқдорининг ўзгариши пул шаклидаги номинал даромаднинг


ўзгаришига боғлиқ. 
Кембридж вариантида касса қолдиқларини шакллантиришнинг икки
хил варианти келтирилади: 
-пулнинг қулай тўлов воситаси. 
-кўзда тутилмаган ҳолатлар муносабати билан номинал даромаднинг
бир қисмини пулда сақлаш. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling