Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Пул ислоҳотларини амалга ошириш усуллари


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
8.2. Пул ислоҳотларини амалга ошириш усуллари.
Агар инфляция сурьатлари юкори булса, деноминация ўтказиш хеч кандай 
самара бермаслиги мумкин. Факат пул ислохотини ўтказиш йули билан пул тизимини 
баркарорлаштириш мумкин бўлади. 
Пул ислохотини ўтказиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши лумкин: 
- муомаладаги пул массасини камайтириш максадида, дефляция курси бўйича 
пулларни янги пулларга алмаштириш: 
- ахоли ва корхоналарнинг банклардаги жамғармаларини вақтинча (тўлик ёки 
қисман ) харакатсиз ушлаб туриш ( қотириб қўйиш): 
- иккала усулни биргаликда қўллаш йўли орқали пул ислохотини ўтказиш: бу 
усул халқаро амалиётда “шок йули” билан даволаш номи билан машхурдир.
Бу усул 1948 йилда Ғарбий Германияда харбий давлат бошқарувидан бозор 
иқтисодига ўтишда қўлланилган. “Шок йули” билан даволашда иш хақини тўлашни 
тўхтатиб қўйиш, ишлаб чикаришни қискартириш, пул ислохатини ўтказиш, иш 
ўринларини қисқартириш каби қаттиқ чоралар қўлланилиши мумкин. Масалан, 
Ғарбий Германияда 1948 йилнинг июнь ойида ўтказилган пул ислоҳатида ахолининг 
накд пуллари ва жамғгармалари 6,5 янги немец маркасига 100 эски рейхсмарка 
қилиб алмаштирилди. Аҳолининг пул жамғармаларини тўлаш вақтинча тўхтатилган, 
кейинчалик фақат 30 фоиз атрофида тўланган ва хар бир кишига 60 немец маркаси 


миқдорида нафақа ажратилган. Натижада давлатнинг рейх маркасидаги қарзи, 
мамлакатда бўлган дисбаланс тугатилган ва шу йўл билан инфляциянинг ўсиш 
суръатлари тухтатилган. “Шок йули” билан даволаш Японияда 1949-50 йилларда 
ўтказилган ва у “Додж режаси” деган номини олган.Бу режага асосан Японияда 
инфляцияга қарши жуда қаттиқ чора-тадбирлар амалга оширилган.Эркин бахога ўтиш 
билан бир вақтнинг ўзида ер ислоҳати ўтказилди, бюджет камомадини йўкотиш 
йўллари ишлаб чиқилди. Японияда мавжуд зарар билан ишловчи корхоналарга давлат 
томонидан бериладиган субсидия бекор қилинди, корхона, ташкилотларга кредит 
бериш шартлари мукаммаллаштирилди, ахоли жамғармалари ишлатилмасдан қотириб 
қўйилди.
Иқтисодни “шок йули” билан даволаш Шарқий Европа мамлакатлари -
Югославия, Польша каби мамлакатларда ҳам қўлланилган.

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling