Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган пул ислоҳотлари ва


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
8.4.Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган пул ислоҳотлари ва 
уларнинг ўзига хос хусусиятлари. 
Ўзбекистондаги инфляция бу мустакил Ўзбекистон заминида вужудга келган 
инфляция эмас. Тарихан бу инфляция собик СССР да юзага келган. Бу инфляциянинг 
умумий иктисодий сабаби давлат бошкарувида иктисодга нисбатан сиёсатга куп 
эътибор берганидадир. Натижада ишлаб чикариш сурътлари тушиб кетди. Товар 
камёблиги яширин жараён бўлиб, товарларни ишлаб чикариш учун кўп харажат 
қилинсада (хом-ашёларнинг нархи юқорилиги туфайли) товарлар паст бахода 
сотилган. Фарк давлат бюджетидан қоплана борган. 1992 йилнинг бошидан эркин 
бахоларга ўтиш натижасида (озик овкат ва ёкилги ресурслардан ташкари) инфляция 
юзага отилиб чиқди ва тез суръатлар билан ривожланиб кетди. 
Шу туфайли Ўзбекистондаги инфляция собик СССР даврида юзага келган 
инфляциянинг қолдиғидир ва уни даволаш узоқ вақтни талаб қилади. Собиқ СССР да, 
жумладан Ўзбекистонда 90 - йиллардаги инфляциясининг асосий сабаблари: 
- иктисодий мувозанатнинг йўклиги, ишлаб чикариш суръатларининг тушиб 
кетиши натижасида режали иктисодиётдаги инкироз; 
-махсулотлар сифатининг, мехнат унумдорлигининг пастлиги
-ишлаб чиқаришда харажатлар салмғгининг ошиб кетиши, бехуда сарфлар, 
иктисод принципларига риоя қилмаслик ва бошкалар хисобланади.. 
Ундан ташқари ривожланган бозор шароитига ўтмасдан туриб бахоларнинг 
эркинлашуви, товар массаси устидан баъзи бўлимларининг якка хукмронлик 
ўрнатиши, бахоларни хохлагача бошқариш, кредит, молия сиёсатларининг нотўғри 
олиб бориш, иктисоднинг “долларлашуви”, “рубль зона” сининг емирилиши, валюта 
тушумлари ва миллий бойликнинг четга оқиб кетиши ва бошқалар инфляция 
жараёнининг яна ривожланишига олиб келган. 
Инфляция жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. 
1. Мамлакат иқтисодий аҳволини танг ҳолга олиб келади: 


– ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетади ва баҳоларнинг ошиб бориши ишлаб 
чиқариш истиқболларига тўғаноқ бўлади. 
– капиталнинг асосий қисми ишлаб чиқаришдан савдо (муомала) соҳасига, 
воситачилик соҳасига оқиб ўтади. Чунки ишлаб чиқаришдан кўра, савдо соҳасидаги 
капитал тезроқ ва кўпроқ фойда келтиради; 
– баҳоларнинг ўзгариб туриши олибсотарликни ривожлантиради, арзон вақтида олиб, 
қиммат бўлганда сотиш жараёни, товар захираларини яшириш жараёнлари авж олади; 
– кредит бериш жараёнлари чекланган бўлади. Қарз олувчилар кўпаядию, қарз 
берувчилар сони қисқаради, чунки қарз берган ютқазиши мумкин; 
– давлатнинг молия ресурслари қадрсизланади ва ҳ.к.
Аҳолининг кам даромад олувчи қисмининг ижтимоий аҳволи ёмонлашади. 
Уларнинг реал даромадлари камаяди. Номинал даромаднинг баҳолар ўсишидан 
тушиши натижасида аҳолининг турмуш даражаси пасаяди. Айниқса, нафақа, давлат 
ташкилотларидан маош олувчиларнинг аҳволи қийинлашиши мумкин. Инфляция 
аҳоли жамғармаларининг қадрсизланишига олиб келади. Инфляция аҳоли баъзи 
қатламларининг (савдосотиқ соҳасида) бойишига олиб келади.
Давлат аҳолининг даромадлар даражасини тенглаштириш мақсадида даромад ва 
солиқларни индексация қилиб боради. 
Назорат учун саволлар 
1.Пул ислоҳотларини амалга оширишнинг зарурлигини, пул ислоҳотларини 
амалга ошириш шарт-шароитларини очиб беринг?
2. Пул ислоҳотларини амалга ошириш усулларини ёритиб беринг?
3. Деноминация ва уни амалга ошириш тартибини, нуллификация ва уни амалга 
ошириш тартибини тушунтириб беринг?
4.Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган пул ислоҳотлари ва уларнинг 
ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг? 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling