Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

Ҳозирги аҳволи. Бу босқичнинг асосий белгиси иқтисодиётда кредит 
муносабатларини давлат томонидан марказлашган ҳолда бошқарилишидир. Давлат 
миқёсида кредит муносабатларининг марказлашуви ҳар бир давлатнинг Марказий 
банки ёрдамида амалга оширилади. Дастлабки умуммиллий давлат кредит 
инститўтларининг пайдо бўлиши нақд пулсиз ҳисоб китобларни олиб бориш учун қўл 
келди ҳамда тижорат банкларининг операциялари ва хизмат кўрсатиш кўламининг 
кенгайишига олиб келди, масалан, фонд бозорига хизмат кўрсатиш бўйича. 
Кейинчалик 
Марказий 
банклар 
фаолияти 
бозор 
иқтисодиётини 
барқарорлаштиришнинг самарали омили бўлган кредит дастакларини ишлатиш 
бўйича йўналтирилди. Бу эса давлатники бўлмаган кредит ташкилотларини назорат 
қилишни кучайтиришни талаб қилди. Шунингдек, иқтисодиётда информацион 
технологиянинг 
ривожланиши, 
глобал 
банк 
тармоқларининг 
компютер 
коммуникациялари 
ва 
маълумотлар 
базаларининг 
шаклланиши 
кредит 
муносабатларини янги сифатли даражага, яъни мижозга хизмат кўрсатиш билан бирга 
уларнинг молиявий фаолиятининг ҳамма жабҳаларига, шунингдек, халқаро бозорга 
ҳам тарқалишига олиб келди.  
Жамият фаолиятининг ўта муҳим жиҳати – бу ишлаб чиқаришдир. Ишлаб 
чиқариш жараёнида иқтисодий ресурслар ишлатилади, маҳсулотлар ва хизматлардан 
иборат ҳаётий неъматлар яратилади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини моддий ва меҳнат омиллари 
таъминлайди. Ишлаб чиқаришнинг бу омиллар билан бир текисда таъминланиши 
муаммодир. 
Бу муаммо ўз эчимини кредит орқали топади. 
Кредит товар пул муносабатлари мавжуд шароитдаги такрор ишлаб чиқариш 
жараёнининг ажралмас бир қисми бўлиб, товар ишлаб чиқариш кредит 
муносабатлари вужудга келишининг табиий асоси ҳисобланади. Кредитнинг вужудга 
келишини нафақат ички истеъмол учун товар ишлаб чиқариш доирасидан эмас, балки 
асосан юридик жиҳатдан мустақил, бирбирига мулкдор сифатида қарамақарши 


турувчи ва иқтисодий муносабатларга киришишга тайёр товар эгалари фаолият 
кўрсатаётган муомала доирасидан қидириш керак. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling