Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илк шаклланиши
- Таркибий жиҳатдан ривожланиш
биринчидан, кредит муносабат иштирокчилари - қарз берувчи ва қарз олувчи -
хуқуқий жихатдан мустақил субьект бўлиши керак Мустакил субьект сифатида хар иккала томон бир-бири билан ўзаъро алокалардан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажаришини моддий жихатдан кафолатлай олиши керак Мажбуриятларни бажара олиш қобилиятини хисобга олган холда мустақил хуқуқий субъект сифатида томонлар итисодий муносабатга киришишлари керак. иккинчидан, қарз берувчи ва қарз олувчи манфаатлари бир-бирига мос тушган тақдирдагина кредит заруриятга айланади. Бу манфаатлар авваламбор, объектив жараёнлар, ўзъаро манфаатларни тақозо этувчи аник вазият билан боғлиқ. Ўзининг тарихий ривожланишида кредит бир неча босқичларни босиб ўтган. Илк шаклланиши босқичининг асосий белгиси ссуда капитали бозорида махсус воситачиларнинг йўқлиги эди. Кредит муносабатлари, бўш пул маблағларнинг эгаси ва қарз олувчи ўртасида бевосита амалга оширилар эди. Бу эрда кредит судхўрлик капитали сифатида намоён бўлади. Унинг ўзига хос белгилари сифатида қуйидагиларни белгилаб ўтиш мумкин: 1. қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги, тўғридан тўғри келишувга асосланган қарз муносабатларининг тўлиқ марказлашмаганлиги; 2. маблағларни тақсимлашнинг чекланганлиги; 3. қарз маблағларидан фойдаланганлиги учун жуда юқори фоиз меъёрларининг белгиланганлиги ва бошқалар. Бу босқичнинг тугалланиши ишлаб чиқариш мақсадлари учун молиявий қарз ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг кескин ошишига олиб келган капиталистик ишлаб чиқариш усули билан боғлиқ. Алоҳида олинган судхўрларнинг индивидуал капиталлари кўрсатилган талабларни қондириш учун этарли эмас эди. Бу эса баъзи мулкдорлар томонидан бошқа мулқдорлар пул маблағларини жалб қилиш ҳисобидан ўз фаолиятини олиб боришга мажбур қиларди. Таркибий жиҳатдан ривожланиш. Кредит ривожланишининг бу босқичи ссуда капитали бозорида кредитмолия ташкилотлари кўринишидаги махсус воситачиларининг пайдо бўлиши билан характерланади. Катта судхўрлик ва саррофлик идоралари заминида вужудга келган дастлабки банклар ўз зиммасига кўпчилик кредит институтларига кейинчалик анъанавий бўлиб қолган, энг керакли функцияларни олди. Булар: – бўш молиявий маблағларни фоиз билан вактида тўлаш мажбурияти асосида қарз олувчига беришига асосланиб жамғариш; – юридик ва жисмоний шахслар учун ҳар хил тўлов ва ҳисобкитоблар бўйича хизмат кўрсатиши (кейинчалик давлат учун ҳам); – қатор махсус молиявий операцияларни ўтказиш (масалан, вексел муносабати механизми бўйича хизмат кўрсатиш ва бошқалар). Махсус воситачиларга ссуда капитали бозорида бўлган талаб, шунингдек, фойданинг юқори меъёри банк тизимининг бошқа фаолият соҳаларидан келадиган капитал оқими ҳисобига ривожланишини аниқлаб беради (янги вужудга келаётган кредит ташкилотларининг тузувчилари судхўр ва саррофлар бўлмай, балки саноат ва савдо капиталистлари эди). Ривожланиш босқичида ссуда капитали бозоридаги муносабатлар маълум даражада шаклий тус ола бошлади, кредитлашнинг малум бир турдаги жараёнлари ўрнатилди, ссуда капиталининг ўртача минтақавий ва миллий меъёрлари ўрнатилди ва ҳ.к. Бироқ кредит ташкилотларининг фаолияти ҳалигача марказлашмаган эди. Бу эса ссуда капитали бозорининг ривожланишига тўсқинлик қиларди ва иқтисодиётнинг даврий ривожланиш шароитларида молиявий бозорнинг бошқа бўғинларида номўтаносибликларни келтириб чиқарди. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling