кредит муассасалари билан бирга товар ва хизматларни сотишни амалга оширадиган
жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Истеъмол кредити икки шаклда: пул шаклида ёки товар шаклида берилиши
мумкин. Жисмоний шахсларга кўчмас мулкка эгалик қилиш учун, қиммат бўлган
даволанишни тўлаш, ҳар хил товарлар ва уй жиҳозлари сотиб олиш ва бошқа
эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол кредитлари берилиши мумкин.
Пул шаклида
истеъмол кредити банклар томонидан, товар шаклида
эса товарлар чакана савдоси
жараёнида тўлов муддатини чўзиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда ҳозирги кунларда уйжой сотиб олиш, уйжой қуриш
учун пул
шаклидаги, узоқ муддатли истеъмол кредити ва товар шаклида автомобил кредит
берилмоқда.
Давлат кредити. Кредитнинг бу шаклининг
асосий хусусияти кредит
муносабатларида давлатнинг қатнашувидир. Давлат кредитида давлат бир томондан
қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок қилиши мумкин.
Қарз берувчи
вазифасини бажара туриб, давлат, давлат кредит институтлари,
жумладан, Марказий банк орқали иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларини
кредитлашни
ўз зиммасига олади. Давлат томонидан:
– иқтисодиётнинг устувор тармоқларини кредитлаш;
– молиявий ресурсларга эҳтиёж сезаётган давлат аҳамиятига эга бўлган аниқ
тармоқ ёки минтақаларга, агар бюджетдан молиялаштириш имконияти тугаган бўлса,
вақтинча фойдаланишга маблағ ажратилиши мумкин.
Ундан ташқари, тижорат банкларига банклараро кредитлар бозорида кредит
ресурсларни ким ошди савдоси йўли билан ёки тўғридантўғри сотиш жараёнида
давлат томонидан маблағлар вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин.
Давлатнинг қарзлари кўпайган ҳолларда
давлат бюджети камомадини
молиялаштириш мақсадида, давлат қарз олувчи сифатида, давлат қарзларини
жойлаштириш жараёнини амалга оширади.
Давлат кредитининг характерли хусусияти шундаки, давлат томонидан олин
Do'stlaringiz bilan baham: