Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Капитал бозорида ўрта ва ўзоқ муддатли кредитлар баҳосининг


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
12.3. Капитал бозорида ўрта ва ўзоқ муддатли кредитлар баҳосининг 
шаклланиши.
Кредит бозорининг функциялари унинг моҳияти ва капиталистик хўжаликда 
бажарадиган роли, шунингдек, капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини 
такрор ишлаб чиқариш бўйича вазифлалар билан белгиланади. 
Кредит бозорининг бешта асосий функциясини ажратиб кўрсатиш лозим: 
- кредит орқали товар муомаласига хизмат кўрсатиш; 
- корхоналар, аҳоли, давлат, шунингдек, хорижий мижозларнинг пул 
жамғармаларини жамғариш ва тўплаш; 
- пул фондларини бевосита ссуда капиталига айлантириш ва ундан ишлаб 
чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш учун капитал қўйилмалар кўринишида 
фойдаланиш; 
- давлат ва истеъмол харажатларини қоплаш учун капитал манбалари сифатида 
давлат ва аҳолига хизмат кўрсатиш; 
- капитал марказлашувини жадаллаштирши, кучли молия-саноат гуруҳлари 
шаклланишига кўмаклашиш. 
Кредит бозорининг айтиб ўтилган функциялари ишлаб чиқаришнинг 
капиталистик усулини қўллаб-қувватлаш, давлат-монополистик капитализми 
иқтисодий тизимининг фаолиятини таъминлашга йўналтирилади. 
Пул капитали жамғарилиши ва ҳаракатини акс эттирар экан, кредит бозори 
унинг пул шаклидаги қиймати ҳаракати, кредит ресурслари ва қимматли қоғозлар 
кўринишида турли пул фондлари ҳосил бўлиши ва фойдаланилиши билан уйғунликда 
боғланган бўлади. Бозор воситасида капиталистик ижтимоий ишлаб чиқаришнинг 
ривожланишига, 
унинг 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларга 
таъсирига 
сарфланадиган пул фондлари ҳаракати, ҳажми ва йўналишини аниқлаш ва ўлчаш 
мумкин. 
Кимошди савдолари турли усуллар билан: америкача ва 
голландча тизим, шунингдек, қатъий белгиланган фоиз ставкаси 
билан 
ўтказилиши 
мумкин. 
Кимошди 
савдоси 
ўтказишнинг 
америкача 
усулида 
талабнома 
банклар 
томонидан 
таклиф 
этиладиган 
фоиз 
ставкалари 
бўйича 
қондирлиади. 
Россия 
Федерациясида банк талабномаларида таклиф этилаётган фоиз 
ставкаси Марказий банк томонидан таклиф этилган минимал 
ставкадан паст бўлиши мумкин эмас. Бунда фоиз ставкаси 
минимал ставкага тенг бўлган талабнома сотилмаган кредитлар 
қолдиғига пропорционал равишда қондирилади. Голландча усулда 
барча 
талабномалар 
қондирилган 
талабномалар 
рўйхатига 
(отсечение??? ставкаси бўйича) киритиладиган охирги фоиз 


ставкаси бўйича қондирилади. Қатъий белгиланган фоиз ставкали 
кимошди савдосида барча талабномалар қондирилади. Бироқ, 
бундай ставкада талабномалар умумий миқдори кимошди савдосига 
таклиф этилган кредит ҳажмидан ошиб кетганида талабномалар 
қисман қондирилади. Қондирилган талабномалар даражаси кимошди 
савдоси кредити умумий ҳажмининг талабномалар миқдорига 
нисбатига мос келади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган 1996 йил 20 
апрелдаги 41-сонли Кредит ресурслари кимошди савдосини ўтказиш Тартибига 
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида (ЎзРВБ) молиявий 
воситаларни сўмда ва хорижий валютада жойлаштириш бўйича кимошди савдолари 
ўтказиш тартиби белгиланган. 
Кимошди савдоларида қуйидаги турда операциялар амалга оширилади: 
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан кейин - Марказий 
банк) кредитларини кимошди савдосида жойлаштириш
- депозит омонатларини кимошди савдосида жойлаштириш; 
- банклараро кредитларни кимошди савдосида жойлаштириш. 
Кредит ресурслари кимошди савдосини амалга оширишдан асосий мақсад ички 
молия бозорини соғломлаштириш ва мустаҳкамлаш ҳисобланади. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling