Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
Фоиз ставкаси- жалб қилган маблағлар бўйича келишилган даромадлилик
ставкасидир. Амалда маблағларни жалб қилиш турлари қанча кўп бўлса уларни фоиз ставкаси турлари ҳам ҳам шунча кўп бўлади. Мисол, қарз олувчи уй сотиб олиш мақсадида бериб турилган қарз пул учун мазкур заём бўйича фоиз ставкаси тўлайди, бу ўз навбатида қўйилган маблағ(накд, мулк ва бошқалар) бўйича фоиз ставкаси деб юритилади; а банкни фирмадан ушлаётган ставкаси эса тижорат кредити бўйича фоиз ствкаси дейилади. Фоизларни ҳисоблашда тартиб бўйича дискрет(дискрет фоизлари) усулида; бунда ҳам ҳисоблаш даврлари ой, чорак ва йил сифатида қабул қилинади. Арим ҳоллар да ҳар кунлик ҳисоблаш қўлланилиб, (мисол, узоқ муддатли инвестицияларни анализ қилиш учун)мижозларга маъқул келиши учун айрим ҳоллар да фоизни ўзлуксиз ҳисоблаш усули қўлланилади. Фоиз ставкани сон жиҳатдан молиявий таҳлил этишда нафақат қарз суммасини кўпайиш қуроли кўринишда, балки кенгроқ маънода бевосита маблағларни бир эгасидан бошқасига оқиб ўтиш ва кўпайиш орқали тижорат ва молиявий фаолиятдан келадиган даромадлилик даражасини ўлчаш учун жорий этилади. Фоиз ставкалар аввалги у ёки бу бошланғич суммасига ёки авалги давлар учун ҳисобланган фоиз суммасига ссудани мазкур муддатни барча давлари(оддий фоиз ставка)га қўлланилади. Шунга ўхшаш ҳисоб ставкалари ҳам қўлланилади. Мос ҳолда, асосий фоиз ставка 4 тури бир биридан тубдан фарқ қилади: оддий ва мураккаб фоиз ставкалари, оддий ва мураккаб ҳисоб ставкалари. Амалиётда фиксирланган ставкадан ташқари сўзиб юрувчи ёки ўзгарувчан ставкалари мавжуд. Айрим ҳолатларда шартномаларда айрим базавий ставкалари(пул бозоридаги ставкани вактлар бўйича ўзгаришидан, мисол учун Лондон банки томонидан ўрнатилган «ЛИБОР»ставкаси)га фиксирланган қўшимча даромад-маржа қўшилади. Шундай қилиб, умуман ставка қайсики, фоиз ҳисобланаётган ставка базани ўзгариши ҳисобига ўзгариб туради. Шартномалардаги маржани ҳажми вақтлар бўйича ўзгариши орқали кўрсатилиши мумкин. 3 Мавзуда келтирилган формулани қуйидаги белгилари қабул қилинган . i -ссудани барча муддати учун фоизлар. К -йилни кунлардан иборат давомийлиги( вақтинчалик база) 3 Игошин Н.В. Инвестиции. Организация управления и финансирование: Учебник для вўзов. - М.: Финансы, ЮНИТИ, 2007. - 413 с Р - ссудани аввалги суммаси. S - ссудани қайтаришни оҳирги муддатидаги сумма. i - фоиз ставка. d - одди ҳисоб ставка. п - ссудани йиллардан иборат давомилиги. д - ссудани фойдаланган кунлар сони. Молиявий активларни асосий формаларига қарзли мажбуриятнома, акция ва хосилавий қимматли қоғозлар киради. Қарзли мажбуриятномаларни муомалага пул билан шуғулланувчи давлат, корхона ва бошқа хужаликлар (уй-хужаликлар) чиқаради. Шундай қарзли мажбуриятномалар бозорида шундай давлат ва корпоратив облигациялари ва уй-жой ва тижоратли аванслар; шунингдек, истеъмол заёмларга ўхшаш активлар сотилади. Қарзли мажбуриятномалар фиксирланган даромадли инструментлар дейилиб, келгусида фиксирланган суммани тўлашга ваъда беради ёки қатъий белгиланган фоизли қимматли қоғозлар дейилади. Қарзли мажбуриятномалар уни қайтариш муддатига қараб қуйидаги шаклларга бўлинади: -қисқа муддатли қарзли мажбуриятномалар бозори-(қайтариш муддати 1 йилгача) пул бозори дейилади -ўзоқ муддатли қарзли мажбуриятномалар ва акция бозори-(қайтариш муддати 1 йилдан юқори) капитал бозори дейилади Пул бозорида давлат ёки ишончи бўлган хусусий сектор эгаси томонидан чиқарилган фоизли қимматли қоғозга ўхшаш афзалликка эга инструментлар (казначей векселлар, катта корхоналарни тижорат векселига ўхшаш векселлар)муомалада юради. Замонавий пул бозори интеграцияни глобаллашуви ва ликвидлилик билан ҳарактерланади. Активларни ликвидлилик даражаси унинг пулини конвератация қилиш жараёнини тезлиги ва кам ҳаражат лилиги ҳамда оддийлигига боглиқ ҳолда аниқланади. Қўшимча бўлиб эса тарафлар келишувининг предмети ҳисобланмиш қатъий белгиланган миқдор ҳисобланади ва ушбу миқдор кредит шартномаси муддати даврида одатда ўзгармайди. Ушбу қатъий белгиланган қўшимчанинг миқдори шартнома шартлари ва таваккалчилик даражасига боғлиқ бўлади. Номинал фоиз ставкаси деганда эълон қилинган фоиз ставкаси тушунилади. Реал фоиз ставкаси деганда номинал фоиз ставкасини пулнинг қадрсизланиш даражасига мувофиқлаштирилган даражаси тушунилади. Фоизнинг номинал ставкаси (i) ва реал ставкаси (r) деб белгиланса: r = i + x, бу ерда, х – инфляциянинг кутилаётган даражаси. Ривожланган давлатлар пул-кредит тизимида фоиз ставкаларнинг турли- туманлиги мавжуд. Фоиз ставкаларнинг биринчи даражаси – марказий банк томонидан тижорат банкига тақдим этиладиган кредитлар бўйича белгиланадиган расмий фоиз ставкасидир. Мазкур фоиз ставкаси ҳисоб юритиш ёки қайта молиялаштириш фоиз ставкаси деб аталади. Фоиз ставкаларнинг навбатдаги даражаси кредит ресурсларининг банклараро бозоридаги таклиф ставкаларидан иборатдир. Етакчи банклар биринчи даражали банклар евровалюталарида ушбу банкларда депозит ҳисобварақларини очиш орқали кредитлашни таклиф ставкалари бўйича амалга оширади. Мисол сифатида ЛИБОР (LIBOR – London Inter Bank Offered Rate) Лондон банклараро таклиф ставкасини келтириш мумкин. Ушбу ставка расмий асосда белгиланмайди, балки ҳар бир тижорат банки мазкур ставкани ҳар бир иш кунининг биринчи ярми, яъни соат 11.00 ҳолатига пул-кредит бозорининг конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди. ЛИБОР ставкаси деганда ушбу банклар бўйича ўртача арифметик миқдор сифатида ҳисобланган ўртача ставка тушунилади. FV = 1000 доллар х 1,10 = 1100 доллар. Агарда Сиз 1100 долларни ҳисоб рақамида яна бир йилга қолдирсангиз, унда иккинчи йил якунида пулингиз қанча бўлади? Иккинчи йил давомида Сиз 1100 долларли суммага йиллик 10% ҳажмида даромад оласиз ва ҳисобланган фоизларнинг суммаси 0,10 х 1100 = 110 доларга тенг бўлади. Демак иккинчи йилнинг охирига келиб Сиз 1210 долларнинг эгаси бўласиз. Мураккаб фоизларнинг табиати тўғрисида аниқ бир тасаввурга эга бўлиш учун биз истиқболдаги қийматни (1210 доллар) уч таркибий қисмга бўламиз. Биринчи қисм – бу дастлабки 1000 доллар. Иккинчи қисм бўлиб эса мазкур 1000 долларга биринчи йил учун 100 доллар ва иккинчи йил учун 100 доллар ҳажмида ҳисобланган фоизлар ҳисобланади. Омонатнинг асосий суммасига ҳисобланган фоизлар оддий фоизлар (simple interest) деб аталади Энди, яна 10 доллар ҳажмидаги фоизлар мавжуд, улар иккинчи йили олинган бўлиб, биринчи йил учун фоизлар сифатида олинган 100 долларлик суммага ҳисобланган. Тўланган фоизларга ҳисобланган фоизлар мураккаб фоизлар (compound interest) деб аталади. Фоизларнинг умумий ҳисобланган суммаси (210 доллар) оддий фоизлар (200 доллар) ва мураккаб фоизлар (10 доллар)дан иборат. FV = 1000 доллар х 1,1 х 1,1 = 1000 доллар х 1,1² = 1210 доллар. Уч йилдан сўнг ушбу сумма FV = 1000 доллар х 1,1 х 1,1 х 1,1 = 1000 доллар х 1,1³ = 1331 доллар. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling