Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-МОДУЛ. КРЕДИТНИНГ БАҲОСИ ВА УНГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.2. Ссуда капиталлари бозори ва унинг сегментлари. Қисқа муддатли пул бозорида кредитлар баҳосининг шаклланиши.
12-МОДУЛ. КРЕДИТНИНГ БАҲОСИ ВА УНГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР 12.1. Кредитнинг баҳоси тушунчаси. Номинал фоиз ставкаси. Реал фоиз ставкаси. Оддий фоизлар ва уларни ҳисоблаш тартиби. Мураккаб фоизлар ва уларни ҳисоблаш тартиби. 12.2. Ссуда капиталлари бозори ва унинг сегментлари. Қисқа муддатли пул бозорида кредитлар баҳосининг шаклланиши. 12.3. Капитал бозорида ўрта ва ўзоқ муддатли кредитлар баҳосининг шаклланиши. Таянч иборалар: фоиз, баҳо, норма, қайта молиялаштириш, номинал фоиз, хақиқий фоиз,бозор бахоси, кредит баҳоси, 12.1. Кредитнинг баҳоси тушунчаси. Номинал фоиз ставкаси. Реал фоиз ставкаси. Оддий фоизлар ва уларни ҳисоблаш тартиби. Мураккаб фоизлар ва уларни ҳисоблаш тартиби. Корхоналар фойдаланилган қарз маблағлари учун кредиторга фоиз шаклида тўловни ўтказадилар. Кредитнинг тўлаш уни тўлиқ суммада ўз эгасига қайтарилишинигина эмас, шу билан кредит учун фоиз шаклидаги тўлов билан қайтарилишини ифодалайди. Демак, кредитор ўз маблағларини ҳеч вақт ўз ҳажмида қайтариб олиш шарти билан бермайди, бунда у маблағни қарзга берганлиги учун муайян тўлов талаб қилади (фоизсиз имтиёзли кредитлар бундан мустасно). Кредитнинг тўлови нафақат банклар хўжалик ҳисоби мақомига, шу билан бирга, корхоналарни бевосита фойдаси билан боғлиқ хўжалик ҳисобига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Кредит учун ҳақ тўлашнинг иқтисодий моҳияти қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги қўшимча олинган фойданинг тақсимланишини қайд қилишда намоён бўлади. Кўриб чиқилаётган тамойилнинг амалиётда учта асосий функциясини бажарувчи банк фоизи меъёрини ўрнатиш жараёнида намоён бўлади. Тижорат банкларининг фоиз сиёсати депозитлар ва кредитларнинг окилона фоиз ставкаларини шакллантириш ва фоиз рискини бошкариш билан боглик тадбирлар мажмуасидир. Тижорат банкларининг фоиз сиёсатининг асосий жихатлари куйидагилардан иборат: 1. Фоиз сиёсатининг асосий максад ва вазифалари: фоиз сиёсатининг асосий максади фоиз сиёсатида аник белгилаб куйилган бўлиши лозим. Айрим банкларда фоиз сиёсатининг асосий максади сифатида фоиз рискларини бошкариш тизимини такомиллаштириш белгилаб куйилади, бошкаларида эса соф фоизли даромад даражасини ошириш курсатилади. 2. Фоиз рискини юзага келтириши мумкин бўлган холатлар: бундай холатлар одатда кредит куйилмаларининг хажмини кескин оширилиши натижасида ёки кредитларнинг бозор ставкаларини сезиларли даражада ошиши натижасида юзага келиши мумкин. 3. Фоиз рискини бошкариш усуллари: одатда банк амалиётида фоиз рискини асосий бошкариш усуллари сифатида фоизли своплардан кенг фойдаланадилар, кичик банкларда эса кўпроқ кредит рискига лимитлар ўрнатиш услубидан фойдаланадилар. 4. Фоиз ставкаларини ўстирмаслик макомини белгилаш тартибини жорий килиш. Тижорат банкларининг даромад олиш сохаси фаолияти унинг фоиз сиёсати оркали амалга оширилади. Банк кредит бера туриб мижознинг фойда олиши учун шарт-шароит яратар экан, демак, ўзининг манфаатини хам амалга оширган бўлади. Банклар фоиз сиёсатини амалга оширишда омонатлар бўйича тўланадиган фоизни уларнинг ўзлари такдим этадиган ссудалар учун оладиган ссуда фоизидан пастроқ қилиб белгилайди. Олинган ва тўланган фоизларнинг суммалари уртасидаги фарқ банкларнинг фойдасини ташкил этади. Тижорат банклари хар бир аниқ келишувларида фоиз меъёрини хисоблаганда қуйидагилар эътиборга олинади: - таъминланган ссудалар бўйича энг кредитга лаёкатли мижозлар учун аниқ муддатга бериладиган базавий фоиз ставкасининг даражасини; - хар бир алохида келишувнинг шартларини инобатга олган холда таваккалчилик учун қўшимча тўлов. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling