Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Марказий банк фаолиятининг мақсади ва вазифалари. Марказий
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
14.2. Марказий банк фаолиятининг мақсади ва вазифалари. Марказий банкнинг ташкилий тўзилиши. Марказий банк қуйидаги асосий функцияларни бажаради: -банкноталар (накд пуллар) эмиссияси, -давлатнинг олтин - валюта захираларини саклаш, -пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодни мувофиқлаштириш, 4 Қзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги +онун. Тошкент, 1995 йил, 21 декабрь. -кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш, -давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш, -тўлов-хисоб муносабатларини ташкил қилишни белгилаб бериш, -валюта курсини мувофиқлаштириш. Жаҳоннинг барча мамлакатларида банкноталарни муомалага чиқариш функцияси Марказий банкларнинг асосий функцияларидан бири хисобланади ва у бу сохада монопол хуқуқга эга. Кредит пуллар Марказий банк томонидан қонунда белгиланган равишда чиқарилади ва Марказий банк муомалага чиқарилган пулларнинг қайтиб банкга келиб тушиши чораларини ишлаб чиқишлари зарур. Давлатнинг олтин - валюта резервларини бошқариш функцияси. Марказий Банк давлатнинг олтин, кимматбахр метал ва камёб тошларни валюта захираларини бошқаради. Давлатнинг расмий олтин-валюта захиралари халкаро хисоб-китобларда активлар резерви, хисоб-китоблар бўйича давлатнинг кафолатли суғурта фонди сифатида намоён бўлади. Одатда мамлакат олтин захираларининг асосий қисми Марказий банк ихтиёрига берилган бўлади. Баъзи давлатларда олтин захиралар молия министрлиги ихтиёрида бўлиб, марказий банк олтин билан операцияларни олиб боради. Марказий банклар мамлакат валюта резервларини ўзида йиғади ва бурезервлар халтаро хисоб-китобларни амалга ошириш, тўлов баланси дефицитини коплаш ва мамлакат уиллий валютаси курсининг барқарорлигини таъминлаш учун ишлатилади. Марказий банк оркали давлатнинг иктисодий сиёсати, янада аникроги давлатнинг пул-кредит сиёсати олиб борилади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати давлатнинг шугисодни бошкариш сиёсатининг бир қисми бўлиб, муомаладаги пул массаси, кредит хажми, фоиз ставкалари даражасини ва бошқа пул муомаласи ва ссуда капитали бозори кўрсаткичларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар йиғиндисидан ташкил топади. Пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади миллий валюта баркарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини оқилона ўрнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадоряигини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат. Пул-кредит сиёсати икки йўналишда олиб борилиши мумкин. Биринчи йўналиш - кредит экспанцияси бўлиб, бу сиёсат пул-кредит эмиссиясини рағбатлантириш йўли билан олиб борилади, яъни ишлаб чикариш суръатлари тушиб кетган ҳолда, конъюнктурада ривожланишга эришиш мумкин. Иккинчи йўналиш - кредит рестрикция сиёсати бўлиб, у иқтисодий ўсиш даврида пул-кредит эмиссиясининг қискаришига асосланади. Марказий банк “тор” ва “кенг” маънода пул -кредат сиёсатини олиб бориши мумкин. “Тор” сиёсатда валюта бозорида инвестиция, хисоб ставкаси ва қисқа муддатли кредитлар буйича фоиз ставкаларига таъсир қилувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курсини мақбуллилига эришиш тушунилади. “Кенг” сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир қилиш орқали инфляцияга қарши кўраш олиб бориш тушинилади. Пул-кредит сиёсатининг халқаро жихатлари валюта курси, валюта резервлари ва тўлов баланси каби масалаларнинг ечимига каратилган бўлади. Марказий банк рухсат этилган инструментлар ёрдамида пул муомаласини бошқариб боради. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари бўлиб қуйидагилар хисобланади: -минимал мажбурий резерв нормаларини ўрнатиш, -фоиз (дисконт) сиёсати , -тижорат банкларини қайта молиялаштириш, -очиқ бозор сиёсати, -таргетлаш ва бошқалар. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling