Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

13.2. Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. 
Банк тизими ва унинг элементлари.
Кредит тизими деб кредит муносабатлар мажмуаси ва кредит муносабатларни 
ташкил килувчи ва амалга оширувчи кредит институтлар йигиндисига айтилади. 
Кредит тизими оркали хукукий ва жисмоний шахсларяинг вактинча бўш маблағлари 
йиғилади ва корхона, ташкилотларга, давлатга вактинча фойдаланишга берилади. 
Кредит тизими бир неча бўғинлардан иборат бўлиши мумкин. Маблатларни жалб 
килиши ва тақсимланишига қараб кредит тизими бўғинлари ўз хусусиятларига эга 
килади. Жаҳон амалиётида кредит тизими ўзиникг ташкил қилиниш турига қараб 
қуйидаги гурухларга бўлинади. 
• Марказий банк 
• Тижорат банклар 
• махсус-кредит институтлар 
Бозор иқтисодиёти шароитида икки поғонали кредит банк тизими кўп 
мамлакатлар иқтисодининг асоси ҳисобланади. Бу Марказий банк, банк институтлари 
ва нобанк кредит муассасаларидир. 
Банк институтларига қуйидаги банклар киради: 
– тижорат банклар; 
– инвестиция банклари; 
– жамғармалар жалб қилувчи банклар (Ўзбекистонда Халқ банки); 
– ипотека банки; 
– савдо банклари; 
– ташқи иқтисодий алоқалар бўйича банклар;
– тармоқлар бўйича ихтисослашган банклар ва бошқалар. 
Нобанк кредит ташкилотларга: 
– инвестиция компаниялари; 
– суғурта компаниялари; 
– нафақа ва бошқа фондлар киради. 
Ўзбекистон Республикаси конунларига асосан банк - тижорат муассасаси бўлиб, 
жисмоний ва хукукий шахсларнинг бўш турган пул маблағларини жалб килиш ва 
уларни ўз номидан, туловлилик, муддатлилик, кайтиб бериш шарти асосида 
жойлаштириш операцияларини ва бошка банк операцияларини бажаради. 
Банклар - товар-пул хужалигининг ажралмас атрибутидир. Тарихан булар ёнма-
ён ривожланиб келдилар. Шунинг учун кийматнинг пул шаклининг муомаласининг 
бошланиши банк ишининг бошланиши деб ҳисоблаш, хамда банк фаолиятининг 
ривожланишидаги етуклиги доимо иқтисодиётдаги товар-пул алокаларининг 
ривожланиш даражасига мос келган. 
Банклар-молиявий бозорнинг ташкилий тузилишининг бир қисми бўлган 
кредит ташкилоти бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вактинчалик бўш турган 
пул маблағларини жамғриш, йиғиш, жамланган (аккумулция килинган) маблағларни 
ўз номидан кайтариб беришлилик, муддатлилик асосида бериш хамда мижозларнинг 
топшириғига кўра, тўловларни амалга ошириш вазифаларини амалга оширадилар. 
Бу «банкнинг илк» белгилари бўлиб, улар аслида тарихан банкларнинг 
шаклланишидаги 3 асосий йўналишни ўзида акс эттиради. Маълум бир шартлар 


асосида ушбу йўналишларга черковларнинг ўзларига топширилган пул маблағларини 
сақлаб беришни таъминлаш фаолиятини, судхурлик кредитларини, кейинчалик 
уларнинг тижорат кредитига айланишини, алмаштирув (меняли) «столларининг» 
идораларининг «хисоб-китоб» ва валюта билан фаолиятларини мумкин. Хақиқатда 
эса охирги йўналиш бу ташкилотларга ном бериш учун асос бўлиб хизмат килди. 
Банклар маълум белгиларига қараб қуйидаги турларга бўлинади. 
• мулк шаклига қараб: акционер, ноакционер, кооператив, коммунал, давлат, 
аралаш, халкаро банкларга бўлинади; 
• кредит берувчи банкларга; 
• миллий мавкеи бўйича: миллий ва хорижий банкларга; 
• фаолият кўрсатиши ва бажарадиган функцияларига қараб: депозит, универсал, 
ихтисослашган банкларга бўлинади. 
Акционер банклар акционер компаниялар сифатида юзага келган банклар бўлиб 
акциялар чиқариш хисобидан улар капиталининг асосий қисми юзага келтирилади. 
Кўпгина ривожланган мамлакатларда банк тизимининг асосий қисмини акционер 
банклар ташкил қилади. 
Ноакционер банклар пайчилар маблағлари хисобидан ташкил килинган банклар 
бўлиб, улар бир ёки бир неча шахс ихтиёрида бўлиши мумкин. 
Майда ишлаб чикарувчилар, хунармандларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш 
мақсадида кооператив банклар ташкил килинади. Бу банкларнинг маблағлари 
иштирокчиларнинг маблағлари хисобидан вужудга келтирилади ва мижозларга 
уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун енгил шароитда кредит берилади. 
Коммунал банклар ихтисослашган кредит ташкилотлар бўлиб, коммунал хужалик ва 
уй-жой қурилишини кредитлаш ва молиялаштириш билан шуғулланади. 
Давлат банклари давлат ихтиёрида бўлган кредит муассаса бўлиб, 
ЎЗИНИНГ 
биринчи куртаклари кадимий Римда, Египетда, кейинчилик XVI-XVII асрларда 
Европада вужудга келган.
Ихтисослаштирилган банкларнинг турдаги сифатида инвестиция, жамғарма, 
ривожланиш ва тараққиёт банкларини келтириш мумкин. Кредит тизимининг яна бир 
кисми нобанк кредит муассасалари бўлиб, давлат ва корхоналарни молияштириши,
узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади.
 
Назорат учун саволлар 
1. Банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шарт-шароитларини 
ёритиб беринг?
2. Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини, банк 
тизими ва унинг элементларини айтиб беринг?
3. Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини, пул хўжалигининг юзага 
келиши ва пулларни сақлаш учун махсус муассасаларнинг зарурлигини, пул 
хўжалигининг номарказлашуви ва унинг шаклларини кенгайиши бўйича нималарни 
биласиз? 
4. Пул ва кредит хўжаликларининг барқарор шаклларининг юзага келиши, 
марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари ва шарт-шароитлари бўйича 
нималарни биласиз? 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling