Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-МОДУЛ. БАНКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА БАНК ТИЗИМИ


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
13-МОДУЛ. БАНКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА БАНК ТИЗИМИ
 
13.1. Банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шарт-шароитлар.
13.2. Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. 
Банк тизими ва унинг элементлари.
 
Таянч иборалар: банк, тижорат банклар, марказий банк, икки поғонали 
банк, пул муомласи, нақд пул эмиссияси 
 
13.1. Банкларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий шарт-шароитлар.
Банклар пайдо бўлишининг асоси бўлиб товар-пул муносабатларининг
ривожланиши хисобланади. Товар-пул муносабатларининг бўлиши ва уларнинг 
ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тўзумларда банкларнинг хам 
бўлишини такозо килади. 
Банклар ўрта асрларда пулдорлар томонидан пулни қабул қилиш ва бошқда 
давлат, шахар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. Кейинчалик 
пулдорлар ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш максадида уларни вактинча
фойдаланишга маблағ зарур бўлган корхоналарга ссудалар беришган. Бу пул 
алмаштирувчи пулдорларнинг банкирларга айланишига олиб келган. 
Банк сўзи итальянча “banca” сўзидан олинган бўлиб “стол”, банкнота “пуллик 
стол” деган маънони англатади. Урта асрларда италиялик пулдорлар хамёнларидаги, 
идишлардаги монеталарни стол устида куйиб хисоб-китоб килганлар. 
XII асрларда Генуяда пул алмаштирувчиларни “bancherii” деб аташган. Агар 
пулдорлардан бирортаси ишончни окламаса ва ишига маъсулиятсизлик килса, у 
утирган стол синдириб ташланган ва уни “Вапсо rotto”, яьни банкрот деб аташган. 
Яьни, бизга маълум бўлган “банкрот” сўзи хам “banca” сўзидан олинган. 
Банклар пайдо бўлишининг бошлангич нуктаси бўлиб XVI асрда Флоренция ва 
Венецияда ташкил цилинган кичик жиробанклар хисобланади. 
Бу банклар асосан ўз мижозлари-савдогарларга хизмат килган, улар уртасида 
накд пулсиз хисоб-китобларни олиб борган. Бу банклар ўз мижозларини монеталар 
таркиби бузулишидан зарар кўришдан химоя қилишган. Улар зхисобларни маълум 
суммадаги Кимматбахо металлни ифодаловчи махсус пул бирлигида олиб боришган 
ўзларининг бўш пул маблағларинй жиробанклар давлатга карзга, шахарларга, чет эл 
савдогарларига ссуда берган. Англия банк тизими (XVI аср) юзага келган ва 
ривожланган биринчи давлат хисобланади. Англия банкирлари олтин (олтинни 
сақлаб бериш) билан шуғулланувчилар (масалан, биз Лондонда банк ишини илк бор 
ривожлантирган Чайльд номли пулдорни айтиш мумкин) ва савдогарлардан келиб 
чиққан. 
Қадимги Грецияда пул алмаштирувчи одамларни “трапезида” (грекча-стол), 
Қадимги римда “менсарилар” ( лотинча-стол) деб аташган. 


Дастлабки банклар валюта айирбошлаш операцияларидан ташқари, одамларнинг 
пул бойликларини сақлаш ва омонатчиларга ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш билан 
ҳам шуғулланганлар. Кейинчалик банкерлар шу нарсани тушиндики , банкда 
ҳаракасиз ётган пулларни маълум фоиз эвазига бериб даромад олиш мумкин. Шу 
тариқа банкларнинг кредит операциалари пайдо бўлган. 
Банкларнинг келиб чикиши ва ривожланиш ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
харажатлар ва талабларнинг ошиши, савдо капитали айланишининг тезлашуви билан 
боғлиқ бўлган. Натурал хужалик муносабатларининг тугаши савдо-сотик 
муносабатларининг ривожланиши пуллик хисоб-китоблар олиб боришга, кредитнинг 
ривожланишига йўл очди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёлланма мехнатни 
жалб килишга олиб келган. Ёлланма мехнат учун хақнинг пул шаклида тўланиши, 
доимий пул айланишини юзага келтирди. Пул айланишини эса банк томонидан 
бошкариш зарур эди. Шундай килиб, банклар фаолият кўрсата бошлади ва улар 
маблағларни йиғиш ва тақсимлаш орқали ссуда капитали харакатини бошқара 
бошлади. Ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ банкир тадбиркор сифатида иш олиб 
борган. 
Агар саноат соҳасидаги пулдор ўз капиталини саноатга, савдогар ўз маблағини 
савдога қўйса, банкир ўз капиталини банк ишига қўяди. Ссуда капиталисти асосан 
ўзининг бўш капиталини қарзга берса, банкирлар асосан четдан жалб қилинган 
маблағларга таянади. Ссудага маблағ берувчи пулдорнинг даромади ссуда фоизи 
бўлса, банкирнинг даромади банк фойдаси ҳисобланади. Банклар корхона, таш-килот, 
давлат муассасалари, аҳоли бўш пулларини жалб қилиш орқа-ли катта ҳажмдаги 
капитални ўз қўлларида жамлайдилар ва даромад келтирувчи капитал ҳаракатини 
бошқариб борадилар. Банкларнинг йириклашуви ва улар фаолиятининг 
такомиллашуви уларнинг махсус корхоналар – кредит муассасаларига айланишига 
олиб келади.
Шундай қилиб, банк фаолияти халқ хўжалиги мавжуд бўлган бўш маблағларни 
жалб қилиш ва ссуда капиталини тақсимлашни ўз ичига олади. Банк ўз фаолияти 
давомида маълум даромадга эга бўлади. Бу даромад банк жалб қилган ресурсларга 
йўналтирилган фоиз ва жойлаштирган ресурслар бўйича оладиган фоиз ўртасидаги 
фарқдан иборат бўлади. 
Банклар фаолияти ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: 
Давлат ва аҳоли томонидан банкларга бўлган ишончнинг ортиши уларнинг 
ихтиёридаги вақтинча бўш пул маблағларни банкка жалб қилиш имконини беради. 
Кейинчалик ишлаб чиқарувчи кохоналар ҳам ўз пул маблағларини депозит сифатида 
банкларга жойлаштира бошлади 
ХVI асрда Америкадан Европага жуда катта миқдорда олтин ва кумушнинг 
кириб келиши Италия ва Голландия банкларининг монополиясига барҳам берди. 
Натижада Европада банклараро рақобат шаклланди. 
Банклар фаолияти ривожланиб бориши билан улар эндигна қимматли қоғозлар 
бзорида пайдо бўлган. Шу тариқа банкларнинг янги операциялари пайдо бўлди. 
Банклар ўзининг спицифик яъни “ўзига хос” хусусиятига кўра миллий тўлов 
тизимининг таянчига айлантирилди. Энди иқтисодиётдаги барча тўловлар банклар 
орқали ўтадиган бўлди. Бу банкларнинг иқтисодиётдаги мавқеини кескин оширди. 
Биринчи Марказий банк 1650-йилда Швецитанинг Рикс банки;
1694-йилда Англия Марказий банки
1800-йилда Франсия Марказий бани; 


1893-йилда Италия Марказий банки ; 
1913-йилда АҚШ федерал захира тизими ташкил этилди. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling