тузилган ва у кимга ҳисобдор ва банк тизимида пул-кредит сиёсатини
тартибга
солишдаги усулларни ва йўналишларни танлашда ҳамда қонун бқйича Марказий банк
мустақиллиги даражаси ва бунга ҳақиқатда эришилганлигига аҳамият бериш лозим.
Марказий банкнинг мустақиллиги ва иқтисодиётни тартибга солишдаги ўрни
кўп ҳолларда миллий урф-одатлардан ва банк тизимининг миллий хусусиятларидан
келиб чиқади. Лекин, умумий йўналиш (тенденция)ларни ҳам асосий иқтисодий
ривожланган мамлакатларга таққослаган ҳолда кўриб чиқиш мумкин. 70-йиллар
ўрталаридан 80-йиллар ўрталаригача бўлган
давр мобайнида давлатнинг
иқтисодиётга амалий аралашуви натижасида жаҳоннинг кўпгина етакчи
мамлакатларида марказий банкларнинг “қудратлилик” назарияси тасдиқланди,
марказий банкларнинг обрў-эътибори, нуфузи қсди ва бу маъмурий бошқарув
усулларининг кенгайишида намоён бўлди.
Шулар орқали, таҳлил қилинган беш омил ичидан уч асосий (аниқроғи: 2,4,5) ва
икки қўшимча (1 ва 3) омилни ажратиш мумкин.
Марказий банкнинг хукумат
бошқарув органларидан мустақиллигини белгиловчи асосий объектив омилларга:
банк раҳбарини сайлаш ва ишдан озод қилиш тартиби;
пул-кредит сиёсатига давлатнинг аралашиши ҳуқуқи;
хукуматни Марказий банк томонидан кредитлаш чегараланганлигининг
мавжудлиги ва қатъийлигини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Марказий банк капиталида давлат улушини ва қонунчиликда
Марказий
банкнинг мақсади ва вазифаларини аниқ белгиланганлиги юқоридаги таҳлилдан
кўриниб турибдики, у Марказий банк мустақиллиги даражасини белгилашда ҳал
қилувчи роль ўйнамайди ва улар иккиламчи омиллар бўлиб ҳисобланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: