Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

15-МОДУЛ
МАРКАЗИЙ 
БАНКНИНГ 
АКТИВ 
ВА 
ПАССИВ 
ОПЕРАЦИЯЛАРИ 
 
15.1. Марказий банкнинг актив операциялари: тижорат банкларига кредит 
бериш; ҳукуматга кредит бериш; хорижий банкларга депозитлар жойлаштириш; 
мамлакатнинг халқаро валютадаги резерв позициясини шакллантириш
ҳукуматнинг 
ташқи 
қарзини 
тўлаш; 
олтин-валюта 
захираларини 
шакллантириш; асосий воситалар сотиб олиш.
15.2. Марказий банкнинг пассив операциялари: нақд пулларни эмиссия 
қилиш; 
мажбурий 
захира 
ажратмаларини 
шакллантириш; 
депозит 
операциялари; банк қимматли қоғозларини муомалага чиқариш.
 
Таянч иборалар: актив, пасив, хукуматга кредит бериш, 
валюта захираси,валюта позицияси 


 
 
15.1. Марказий банкнинг актив операциялари: тижорат банкларига кредит 
бериш; ҳукуматга кредит бериш; хорижий банкларга депозитлар жойлаштириш; 
мамлакатнинг халқаро валютадаги резерв позициясини шакллантириш; 
ҳукуматнинг 
ташқи 
қарзини 
тўлаш; 
олтин-валюта 
захираларини 
шакллантириш; асосий воситалар сотиб олиш.
Ўзбекистон банклари миллий иқтисодиётга таъсир этувчи қудратли тузилмага 
айланиш учун ривожланишнинг узоқ эволюцион, яъни тадрижий йўлини босиб 
ўтишига, анчагина машаққатларни бартараф этишига тўғри келди. 
1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти 
ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замонавий иш 
услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга эга бўла борди. 1991-1992 
йиллар банклар фаолиятига доир қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. 
Ўзбекистон Республикаси  
"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги
Қонунининг 
қабул қилиниши икки даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марка-
зий банки зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг 
олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банклари тизими ҳамда тўлов 
тизимини шакллантириш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларини 
молиялаштириш энди ташкил этиладиган, замонавий тамойил ва талаблар асосида 
фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат банклари томонидан амалга оширилиши 
лозим эди. 
1993–1994 йилларда банк тизимидаги ислоҳотлар давом этди. 1994 йилнинг 1 
июлидан еътиборан миллий валюта — сўмнинг муомалага киритилгани мустақил 
банк тизимининг, умуман, Ўзбекистон иқтисодиётининг шаклланишида муҳим 
аҳамият касб этди. Бу Марказий банк ўз фаолиятида тўлиқ мустақил бўлганини, 
келгусида бозор инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга солиш 
самарали ташкил этилишига ёрдам бериши мумкин эканини англатар эди. Айнан шу 
вақтдан бошлаб Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини юритиш, валютага оид 
ишларни тартибга солиш, банк фаолиятини бошқариш ва кейинчалик самарали тўлов 
тизимини яратиш бўйича фаолияти тўлақонли равишда миллий валютанинг 
барқарорлигини таъминлашга қаратилди. 
1995 йил банк қонунчилигини такомиллаштириш даври бўлгани билан ажралиб 
туради. Тарихий муҳим ҳужжат — 
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки 
тўғрисида”ги 
Қонун нафақат банк тизимининг ҳуқуқий асосини бойитди, балки 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги, алоҳида мақоми ва 
ваколатларини, асосий мақсад-вазифаларини аниқ-равшан белгилаб берди. Шу билан 
бир қаторда мазкур йилда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, 
кредит ва депозит бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур 
шароитлар яратилди. Банкларнинг капитал ҳажмига жалб этиладиган аҳоли 
жамғармалари миқдорини чекловчи қоида бекор қилингач, банк муассасаларининг 
имкониятлари сезиларли даражада кенгайди ва рақобат кучайди. Бунинг самараси 
дарҳол намоён бўлди. Агар 1994 йил бошида аҳоли жамғармаларининг 98,5 фоизи 
Жамғарма банки (ҳозирги Халқ банки), 1,5 фоизи эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри 
келган бўлса, ўша йил охирида бошқа тижорат банкларининг ҳиссаси ҳам кўпайиб, бу 
борадаги кўрсаткич 12,8 фоизга этди. Бугунги кунга келиб, бу борадаги кўрсаткич 
83,2 фоизни ташкил этмоқда. 
1996 йил. Ушбу йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 
“Банклар 


ва банк фаолияти тўғрисида”ги
Қонуни иккинчи даражали банк тизими — тижорат 
банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқлаштирди. 
Банк 
тизимига 
тааллуқли 
икки 
асосий 
ҳужжат 
— 
“Ўзбекистон 
Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги
ҳамда 
“Банклар ва банк фаолияти 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ишлаб чиқилишида 
ривожланган молия тизимига ега мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини 
алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, 
“Акциядорлик жамиятлари 
ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 
Қонун нодавлат банкларнинг 
хусусий ва акциядорлик-тижорат шаклида ташкил этилишига қулай ҳуқуқий шароит 
яратди. Бу даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир етган икки омилни ажратиб 
кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк назоратининг 
тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси 
“Банклар ва банк 
фаолияти тўғрисида”ги
Қонуни иккинчи даражали банк тизими – тижорат банклари 
фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-пухта белгилаб берди. Унда банк активларини 
диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат 
банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган. 
Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига хизмат кўрсатувчи кредит-
молия ташкилотлари ташкил этилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ хўжалиги, 
автомобил саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян соҳа ва 
тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ эди. Келгусида ихтисослашган 
банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини мамлакат иқтисодиёти ри-
вожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит талабларига кўра кенгайтира боради. 
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк секторини 
бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклланиш жараёнлари давом этди. 
Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси сифат жиҳатидан янгиланиб, халқаро 
банк амалиёти билан мувофиқлаштирилди. 
1997 йил. Ушбу йилда ислоҳотларнинг стратегик йўналишларидан бири банк 
секторида хусусий капитал оқимини рағбатлантиришдан иборат бўлди. 
Мазкур жараён 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий 
тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Фармони еълон қилинганидан сўнг жадаллашди. Унда жисмоний шахсларнинг 50 
фоиздан кам бўлмаган улуши билан банклар очиш учун имтиёзлар тақдим этиш кўзда 
тутилган эди. 1997 йил банк тизимининг ривожланиш тарихида банк фаолиятида 
ахборот тизимларини жорий этиш бошлангани билан аҳамиятлидир. Маълумки, ўша 
вақтгача республика ҳудудида амалдаги барча ҳисоб-китоблар кун бўйи олиб борилар 
эди. 1997 йилнинг март ойидан янги дастурий таъминот жорий этилиб, барча ҳисоб-
китоблар автоматик режимда амалга оширила бошланди. Бу эса тўловларни 
республика ташқарисида 15 дақиқа мобайнида, Тошкентдан чекка жойларда атиги 3 
дақиқада амалга ошириш имконини берди. 
Айнан ўша вақтда ҳисоб-китоблар механизми ишлаб чиқилди ва банклараро 
электрон тўловларнинг замонавий тизими жорий этилди. Банкларга ўша вақтдаги 
ноёб имконият — компютер ва телекоммуникация ускуналарини харид қилиш ва 
департаментларни улар билан жиҳозлаш имконияти берилди. Улар маблағларни ўз 
фаолияти учун зарур ускуна-анжомларни модернизация қилишга йўналтириши 
ҳисобга олиниб, қатор солиқ тўловларидан озод қилинди. 
Шу тариқа, молиявий ва иқтисодий ахборотнинг сифат жиҳатидан янги 
истеъмолчилари – маҳаллий ва хорижий инвесторлар пайдо бўлди. 


1998 йил. Ушбу йилда республика банклари Базел тавсияларига мувофиқ ҳолда 
фаолият кўрсатиш учун зарур тадбирлар амалга оширилди. 
Банк назорати ва халқаро амалиёти бўйича Базел қўмитасининг тавсияларидан 
келиб чиқиб, тижорат банклари фаолиятини молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартлари доирасида тартибга солувчи комплекс меъёрий ҳужжатлар ишлаб 
чиқилди. Бунда тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш 
мақсадида улар балансида мавжуд муаммоларни олдиндан аниқлаш ҳамда банк 
ликвидлиги пасайиши ва капитал тугаши юзага келишидан олдин огоҳлантирув 
чораларини кўриш тамойилларидан фойдаланилди. 
1999–2000 йиллар. Ушбу йилларда валюта сиёсати янада либераллаштирилган 
ҳолда, биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валюталар савдоси механизми 
амалга киритилди. 
Мазкур механизм ваколатли банкларнинг хорижий валютада талаб ва таклифдан 
келиб чиқиб, ўз мижозларидан шартнома асосида эркин курс бўйича валюталарни 
сотиб олишини кўзда тутади. 
2000-2010 йиллар. Мазкур давр Ўзбекистон банк тизимини мустаҳкамлашда 
салмоқли ютуқларга эришилгани билан аҳамиятлидир. Айнан шу йилларда замонавий 
инфратузилмага эга самарали банк тизимини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар 
амалга оширилди. 
Банк тизими олдига унинг ривожланиш истиқболларини белгилаб берувчи 
стратегик вазифалар қўйилди. Вазифаларнинг биринчиси банклар молиявий 
барқарорлигини ошириш ва ички бозорда молиявий хизматлар доирасини кенгай-
тиришдан иборат бўлса, иккинчиси — Ўзбекистон банкларининг халқаро капитал 
бозорида фаоллигини таъминлашдир. 
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 
мамлакатимиз 
молия-банк 
тизимини 
ривожлантириш, 
унинг 
фаолиятини 
мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш масалаларига янада кўпроқ еътибор 
қаратди. Шу муносабат билан қатор етакчи банклар (“Ўзсаноатқурилишбанк”, 
“Асака” банки ва бошқалар)нинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича муҳим 
қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ми-
крокредитбанк” устав фондини кўпайтириш тўғрисида”ги Фармони мазкур банкни 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш бўйича асосий кредит 
марказларидан бирига айлантирган ҳолда унинг фаолиятини сифат жиҳатидан янада 
яхшилади. 
Ушбу даврдаги ҳар бир йил мамлакат банк-молия тизимининг изчил 
ривожланишида янги босқич сифатида қайд этилади. 
2001 йил. Ушбу йилнинг 1 июлидан эътиборан кичик бизнес корхоналари ўзлари 
ишлаб чиқарган экспорт товарлар (иш ва хизматлар)ни банк муассасалари кассалари 
орқали белгиланган тартибда валюта улушини ўз ҳисобига ўтказиш йўли билан нақд 
хорижий валютада амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Республикамиз ҳукумати 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантиришни ҳамда унинг ташқи 
иқтисодий фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш борасида муҳим қадам қўйди. 
Айнан шу йили еркин айирбошловчи валютадаги Бирлашган барқарорлашган 
жамғарма ташкил этилди. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонда биржадан ташқари валюта 
бозорини янада ривожлантиришнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилди. 
Бу вақтда банк тизими билан хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли 
даражада ривожланди. Мазкур ҳамкорлик ривожига туртки берган муҳим омиллар 
сифатида банклар томонидан хизмат кўрсатиш сифатининг тобора яхшиланиши, 


банкларда рақобатчилик муҳитининг юзага келиши, мамлакатимизда тадбиркорликни 
қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ жараёнларни кўрсатиш мумкин. Айнан шу даврда 
банклар кредитлаш сиёсати кучайганини, мижозлар сўровларини синчковлик билан 
ўргана бошлаганини ва банк ходимларида мижозларнинг талаб-эҳтиёжларига 
жавобан тез ҳаракат қилиш қобилияти шаклланганини яққол кузатиш мумкин. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling