Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Марказий банкнинг пассив операциялари: нақд пулларни эмиссия


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
15.2. Марказий банкнинг пассив операциялари: нақд пулларни эмиссия 
қилиш; 
мажбурий 
захира 
ажратмаларини 
шакллантириш; 
депозит 
операциялари; банк қимматли қоғозларини муомалага чиқариш.
2002 йил аҳолининг банклардаги омонатларини ҳимоялашнинг ишончли ва 
самарали механизми яратилди. 
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини 
ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни доирасида Фуқароларнинг банклардаги 
омонатларини кафолатлаш фонди ташкил этилди. Давлат-тижорат Халқ банкидан 
ташқари, республикамиз ҳудудида ўз фаолиятини олиб борувчи барча банклар унга 
аъзо бўлди. Ишончлилик, хизмат кўрсатишнинг юқори сифати, барча мижозлар билан 
ўзаро шериклик муносабатлари Ўзбекистон банклари фаолиятида асосий 
принципларга айлана борди. 
Банк тизими фаолиятининг институционал асослари такомиллаштирилди. Банк 
секторини либераллаштириш ва ислоҳ қилишни кўзда тутиб қабул қилинган дастурий 
ҳужжатлар унинг самарадорлигини оширишни олдиндан белгилаб берди. Мазкур 
ҳужжатлар замирида банк фаолиятини либераллаштириш жараёнининг тизимли ва 
босқичма-босқичлик тамойиллари ётади. Ушбу тамойилларга амал қилиш аҳолининг 
мамлакат банкларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш имконини берди. 
Бундай ёндашув, шубҳасиз, барқарор ва ишончли банк тизимини ташкил қилиш 
жараёнида улкан ютуқдир. 
2003–2004 йиллар. Мамлакатимизда либераллаштириш ва ислоҳотларни янада 
чуқурлаштириш жараёнида банк тизимини ривожлантириш даври. 
Бу даврда аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, банкларни рес-
публикамиздаги янгиланишларнинг молиявий таянчига айлантириш мақсади 
қўйилди. Унинг муваффақияти банкларнинг келгуси ривожида долзарб аҳамият касб 
этиши лозим эди. Корхоналарни акциядорлаштириш ва уларнинг мулкчилик шаклини 
ўзгартириш 
жараёнлари 
жадаллашди. 
Банклар 
мамлакатимиз 
иқтисодий 
тараққиётининг янги босқичи талабларидан келиб чиқиб, ўз ривожланиш концеп-
циясига риоя етган ҳолда стратегиясини такомиллаштириб борди. Уларнинг ресурс 
базасини кенгайтириш ва капиталлашув даражасини ошириш ўз фаолиятини 
диверсификациялаш, янги акциядорларнинг маблағларини жалб этиш, ИТ-
технологиялар асосида янги банк маҳсулотлари ва инструментларини ишлаб чиқиш 
ҳисобига амалга оширилди. 
Валюта бозорини либераллаштиришни давом еттириш ва жорий халқаро 
операциялар бўйича сўм конвертациясини таъминлаш учун зарур шарт-шароит 
яратиш билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам банклар фаолиятига бевосита таъсир 
кўрсатди. Чунончи, 2003 йилнинг 15 октябридан Ўзбекистон Республикаси Халқаро 
Валюта жамғармаси Битимининг ВИИИ моддасидаги мажбуриятни қабул қилди. 
Натижада корхоналар жорий операциялар бўйича конвертацияни амалга ошириш 
имкониятига ега бўлди. Бу масала юзасидан Ўзбекистоннинг ташқи маблағларни 
жалб етмай, амалда ўз ресурсларига таяниб мақсадга еришгани юксак эътирофга сазо-


вор. Мазкур чоралар миллий валюта конвертациясидан фойдаланган маҳаллий 
тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга яқиндан ёрдам берди. 
Бу ҳақиқатан ҳам бой ва сермаҳсул фаолиятнинг қизиқарли даври эди. Марказий 
банкнинг валюта сиёсати инфляция даражасини ушлаб туриш ва миллий валюта 
курси кескин тебранишининг олдини олиш баробарида экспортни рағбатлантириш 
ҳамда 
валюта 
ресурсларидан 
самарали 
фойдаланишга 
қаратилган 
эди. 
Ўзбекистоннинг асосий эспорт товарларига нисбатан дунё бозорларида қулай нарх 
конъюнктураси, шунингдек, экспортга йўналтирилган валюта сиёсатининг олиб 
борилиши экспорт ва олтин-валюта захиралари ҳажмининг ошишига имкон берди. 
Банк тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ишлар давом еттирилди. Унинг 
асосий йўналишлари сифатида банклар бошқарувида акциядорларнинг ролини 
ошириш орқали корпоратив бошқарув тизимини мустаҳкамлаш, банклар молиявий 
барқарорлигини уларнинг активлари, жумладан, валюта активлари сифатини 
яхшилаш евазига кучайтириш, банк ишини янада такомиллаштириш ва банклар 
томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини тобора кенгайтириш, тижорат банкла-
рининг инвестицион жараёнлардаги ролини ошириш ва мулкчиликнинг барча 
шаклидаги тадбиркорлик тузилмаларининг кредит ресурсларидан (жумладан, халқаро 
молиявий ташкилотларнинг линиялари бўйича ҳам) фойдаланиш механизми 
такомиллаштирилганини қайд этиш жоиз. 
2005–2006 йиллар. Мамлакатимиз банклари капиталлашув даражасининг ошиши 
ва уларнинг инвестиция жараёнларида ҳамда иқтисодий-тузилмавий ўзгаришларда 
иштироки янада фаоллашган даври. Ўша кезларда мамлакат ҳукумати банкларнинг 
фойда (даромад) солиғидан озод қилинишига банклар фаоллиги ошувининг яна бир 
заҳираси сифатида қаради. Боз устига, тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ, 
тижорат банкларининг мини-банклар ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари ҳам 
солиқ ундириш базасидан чиқарилди. 
Шу тариқа, асосий эътибор пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий валюта, 
унинг айирбошлаш курси барқарорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни 
амалга оширишга қаратилди. Бу эса фуқароларда катта рағбат уйғотиб, уларнинг 
банкларга нисбатан ишончини янада орттирди. Аҳолининг банкларда депозит 
ҳисобрақамлар очишга киришиши билан боғлиқ ижобий ҳолатлар кўпайди. 
Банкларнинг депозит базаси ҳажми ошди, банк хизматлари бозори шакллана 
бошлади. Эътиборлиси, банк маҳсулотлари қаторидан янги хизмат турлари, масалан, 
лизинг хизматлари жой ола бошлади. 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда чакана хизматлар ривожи 
халқаро банк ва молия капиталини кенг жалб қилган ҳолда қўшма банкларнинг 
ташкил этилишига таъсир кўрсатди. Республикамиз банк бозори 100 фоизли хусусий 
капитал асосидаги янги банкларнинг вужудга келиши натижасида тубдан ўзгарди. 
Хусусий банкларнинг хизматлар бозоридаги рақобатни кучайтириб юборгани 
мамлакат банк тизими ривожида енг муҳим босқичлардан бири бўлди. Мамлакатимиз 
ҳукумати ва Марказий банки солиқ имтиёзлари ва кадрларни тайёрлаш жараёнида 
техникавий кўмак тақдим етган ҳолда уларнинг ривожланишини мунтазам 
рағбатлантириб бормоқда. Айни пайтда хусусий банклар сони тижорат банклари 
умумий сонининг қарийб ярмини ташкил етади. 
Республикамизда хусусий банклар ривожланишини изчил рағбатлантириш 
рақобатни кучайтиришга, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини яхшилашга ва 
молиявий ресурсларнинг самарали тақсимотига туртки берди. Бу эса, ўз навбатида, 
хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш ва ривожлантириш жараёнларига ижобий 


таъсир кўрсатмоқда. 
2006–2007 йиллар. Ипотекавий кредитлашнинг ривожланиш даври. Банк 
хизматларининг мазкур янги шакли маҳаллий аҳоли томонидан дарҳол ижобий 
баҳоланди. Аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни ижтимоий 
ҳимоялашни кўзда тутувчи ушбу манба Ўзбекистон Республикаси “Истеъмол кредити 
тўғрисида”ги ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонунлари орқали мустаҳкамланди. 
Ўзбекистон Республикасининг“Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуни 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан 
аҳамиятлидир. Мазкур қонун турар-жой ва маиший шароитларни яхшилаш борасида 
аҳолининг имкониятларини янада кенгайтиришга, бинобарин, банкларда истеъмол 
кредитлаш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. 
2006 йилнинг октябр ойида эса Ўзбекистон Республикаси “Ипотека 
тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Кўчмас мулкни харид қилиш учун кредитлар 
ажратишнинг ҳуқуқий механизмини ўзида мустаҳкамлаган ушбу қонун ҳужжати банк 
ипотекавий кредитлаш ривожида муҳим аҳамият касб этди. Ундан кўзланган асосий 
мақсад кўчмас мулкка гаров қўйишда юзага келувчи муносабатларни тартибга 
солишдан иборат эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 
февралдаги “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида уй-жойлар қурилишини узоқ муддатли 
ипотекавий кредитлаш тизимида бир қатор механизмлар жорий этилди. 
Бу даврда, шунингдек, банкларнинг стратегиялари нақд пул муомаласини 
мустаҳкамлашга, ҳар бир филиалда нақд пул заҳираларини шакллантиришга ва ўз 
фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилди. 
“2005–2007 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш ва 
ривожлантириш дастури”да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 
банклар капиталлашув даражаси ва кўрсаткичларининг барқарор ўсишини таъмин-
лаган ҳолда, банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва либераллаштиришда муҳим омил 
бўлди. Бу борада пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий валюта, унинг 
айирбошлаш курси барқарорлигини ошириш, банкларда аҳоли омонатларини 
кўпайтиришни рағбатлантиришга устувор йўналишлар сифатида еътибор қаратилди. 
Ривожланиш сари доимий равишда интилаётган тижорат банкларига мамлакатимиз 
ҳукумати томонидан ўз вақтида тақдим этилган имтиёзлар кредит муассасалари ўз 
янги инструментларини ишлаб чиқадиган ва таклиф қиладиган банк-молия 
бозорининг шаклланишини олдиндан белгилаб берди. 
2008–2009 йиллар. Ушбу йилларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 
банк чакана маҳсулотларини ривожлантириш банк фаолиятининг муҳим йўналишига 
айланди. 
Мазкур йўналишда банклар ўз фаолиятини дунёвий амалиётнинг “олтин” 
принципидан келиб чиққан ҳолда олиб бордилар. Яъни, аҳолига кўрсатиладиган 
хизматларнинг жозибадорлиги тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш кенг 
имконияти билан мутаносиб ҳолда ривожлантирилди. Давом еттирилган ислоҳотлар 
банк фаолиятини аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб 
етувчи, илгари қабул қилинган “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “Ипотека 
тўғрисида”ги қонунлар доирасидаги фаоллигини янада кучайтирди. 
Ўзбекистон 
тижорат 
банклари 
республикамиздаги 
ва 
жаҳон 
банк 
ҳамжамиятидаги янги воқеликка жавобан ўзлари таклиф етаётган хизматлари 
тўпламини кенгайтирди, бозорга янги банк маҳсулотларини чиқарди ва айни пайтда 
молия институтлари фаолиятининг халқаро стандартларини фаол жорий этишга 


киришди. 
2010 йил. Ўзбекистон тижорат банклари, аввало, ихтисослашган кредит 
институтлари сифатида кўзга кўрина бошлади. Бу, бир томондан хўжаликларнинг 
вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган 
маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий 
эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди. 
Хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида 
республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида 
универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. Бу эса банк операциялари 
мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради. 
 
Назорат учун саволлар 
1. Марказий банкнинг актив операциялари: тижорат банкларига кредит бериш; 
ҳукуматга кредит бериш; хорижий банкларга депозитлар жойлаштириш; 
мамлакатнинг халқаро валютадаги резерв позициясини шакллантириш; ҳукуматнинг 
ташқи қарзини тўлаш; олтин-валюта захираларини шакллантириш; асосий воситалар 
сотиб олиш операцияларини ёритиб беринг?
2. Марказий банкнинг пассив операциялари: нақд пулларни эмиссия қилиш; 
мажбурий захира ажратмаларини шакллантириш; депозит операциялари; банк 
қимматли қоғозларини муомалага чиқариш операцияларини иқтисодий моҳиятини 
очиб беринг?

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling